Таъқиб қилиш ёки назорат раҳбарнинг «вазифасими» ёки иш услуби?

preview

«Раҳбарим мени текширувлар, асоссиз айбловлар билан таъқиб қилмоқда. Арзимас ишлардан ҳам айб топади. Назаримда, у буни ишдан бўшашим учун атайлаб қиляпти. Фақат мен хато қиляпманми деган фикр тинчлик бермаяпти. Бошқа ходимлар жимгина ишлаб юришибди.  Раҳбар қўл остидаги ходимларни назорат қилиши кераклиги тушунарли, лекин у ҳолда бир мени эмас, ҳаммани назорат қилсин».

Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА шарҳлади:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Агар назорат таъқиб сифатида қабул қилинса, демак, раҳбар ва бўйсунувчининг ўзаро муносабати издан чиққан. Бунга ойдинлик киритиш  керак.

Назорат – бу раҳбарнинг мажбурий функциясидир. Унингсиз самарали ишни йўлга қўйиб бўлмайди.

Баъзи бирлар назорат қилинса-ю, бошқалар назорат қилинмаса, бу адолатсизликдир. Аммо шуни тушуниш керакки, назорат ҳар доим малака даражасига, шахсий ва профессионал сифатларга қараб  ходимларга нисбатан ҳар хил бўлади. Янги иш бошлаган ходимни аввал бошда ҳар қадамда кузатиб туриш керак, чунки у иш жараёнини энди ўзлаштирмоқда. Тажрибали ходим эса фақат маълум босқичларда, вазифаларни бажаришдаги муҳим нуқталарда назорат қилинади.

Раҳбар назоратни нотўғри тушуниши ва ташкил қилиши мумкин бўлган вариант ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

Қўл остидаги ходимларни назорат қилишда раҳбарлар йўл қўядиган хатолар

1. Назорат фақат салбий иш ҳолатларига нисбатан амалга оширилади. Кўпинча раҳбар назоратни салбий оқибатларга олиб келган ҳар қандай хато факти бўйича ходимга «танбеҳ бериш» сифатида қабул қилади. Бундай назорат хатоларни яширишга мажбур қилиб, демотивация қилади, ходимларнинг саботажига олиб келади.

2. Умумий ва кичик назорат. Муайян даражагача бундай назорат самарали бўлиши мумкин, аммо муқаррар равишда масъулиятсизлик ва ташаббусни йўқотишга олиб келади.

3. Яширин назорат. Агар киши уни ким ва қандай назорат қилишини, назорат предмети айнан нима бўлишини билмаса, у ҳолда назорат ходимни субъектив манипуляция қилиш воситасига айланади.

4. Ҳамма ходимлар ҳам назорат қилинмайди: кимдир синчковлик билан ва доимий равишда назорат қилинади, қолганларнинг фаолиятига раҳбарият бармоқ орасидан қарайди. Бундай назорат кўпинча ташвиш ва норозиликни, жамоада бўлинишни келтириб чиқаради.

5. Назорат "ҳисоб-китобни амалга ошириш" учун ишлатилади. Бу раҳбар ва қўл остидаги ходимлар ўртасидаги шахслараро муносабатларнинг психологик муаммоларига ишора қилади.

6. Назорат ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди, яъни аниқланган муваффақиятсизликлар ёки муваффақиятлар бўйича ҳеч қандай бошқарув қарорлари қабул қилинмайди.

 

Раҳбар қандай қилиб самарали назоратни яратиши мумкин

Ҳақиқий самарали назорат уч босқичдан иборат:

  • дастлабки, ходимлар олдига вазифа қўйилганда ва нима, қандай, қанча муддатда ва қандай натижа билан бажарилиши кераклиги муҳокама қилинганда;
  • оралиқ, раҳбар вазифа қандай бажарилаётгани, ёрдам, тўғирлаш керакми-йўқми, қизиққанда;
  • якуний, олинган натижа режалаштирилган натижа билан таққосланганда ва бошқарув қарори қабул қилинганда (мақташ, дакки бериш, ўргатиш, мукофотлаш).

Яъни кўряпмизки, назорат режалаштириш билан чамбарчас боғлиқ. Ишни режалаштириш қанчалик яхши йўлга қўйилган бўлса, кейинчалик назоратни амалга ошириш шунчалик осон бўлади.

Назорат жараёнини бошлашдан аввал учта саволга жавоб бериш керак:

  • Мен нимани назорат қиламан?
  • Қайси мезонлар бўйича? – ишнинг кутилаётган натижасини тасвирлаш.
  • Қачон ва қандай назорат қиламан? – назорат усуллари.

Иш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари ва кутилаётган натижадан келиб чиқиб  режалаштирилган ёки тўсатдан, доимий ёки танланган назоратни танлашингиз мумкин.

Масалан, хизмат кўрсатувчи компанияларда мижозларга хизмат кўрсатишнинг юқори стандартларини доимий равишда сақлаб туриш керак, шунинг учун фронт-офис ходимлари ҳар хил назорат турлари билан «мониторинг қилинади». Бу қўнғироқларни танлаб назорат қилиш ва савдо майдончасидаги хатти-ҳаракатларнинг доимий кузатуви бўлиши мумкин.

Бошқа жараёнларда назорат контент-таҳлил (ҳужжатлар таркибини текшириш) ёки ҳисоботларнинг сўрови орқали амалга оширилади.

Кундалик назоратнинг энг оддий воситаси «Нима қилиш керак?» варағи саналади. Кун ёки ҳафта бошида ходим иш режасини шакллантиради ва раҳбарга тақдим этади, кун ёки ҳафта охирида – ҳисоботни.

 

Қандай қилиб назоратни шаффоф ва ходимлар учун фойдали қилиш мумкин

Биринчидан, нима, қандай, қачон ва қандай мезонлар бўйича назорат қилинишини тушунтириш.

Иккинчидан, вазифани аниқ қўйиш, кутилаётган натижани тавсифлаш, дедлайнни тайинлаш.

Учинчидан, ходимларни иш вазифаларини бажариш учун зарур бўлган барча нарсалар – ресурслар, вақт, маълумот, бошқарув қарорлари билан таъминлаш.

 

Эътибор беринг

«Ходимларни излаш ва саралаш» масофавий курсимизда янада фойдали билимларга эга бўласиз! Сиз учун долзарб мавзуларни танланг ва уларни ўзингизга қулай вақтда ўрганинг.

Курс кимларга мўлжалланган:

  • энди иш бошлаган HR-мутахассисларга;
  • ходимларни қидириш, танлаш, мослаштириш функцияларини ўзлаштирмоқчи бўлган HR-мутахассисларга;
  • ходимларни танлаш ва мослаштиришда қатнашадиган ўрта бўғин менежерларига;
  • ходимларни бошқариш тизимини малакали равишда қурмоқчи бўлган, ходимларининг ваколатларини ривожлантириш истагидаги раҳбарларга.

Кўпроқ билишни истайман! (Rec: ёзиб олинган курс).