Штати қисқартирилган ходимнинг ҳуқуқларини бузмасдан янги лавозимни яратиш

preview

«Корхона иш ҳажмининг камайиши муносабати билан штат қисқартирилиши амалга оширилди, шу жумладан мониторинг бўлимидаги «бош юрисконсульт» лавозими қисқартирилди (лавозим талаби: юридик таълим; ходимнинг вазифаси: МИБ билан ишлаш бўйича дебиторлик қарзларини сўндириш). Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга мос бўш иш ўринлари йўқ эди.

Ҳозирги вақтда биз мониторинг бўлимидан ёш мутахассисни – «мутахассис» лавозимидан «етакчи мутахассис» лавозимигача кўтармоқчимиз (лавозим талаби: молиявий таълим; ходимнинг вазифалари: дебиторлик қарзлари бўйича мижозлар билан ишлаш).

Шу муносабат билан кадрлар таркибини ўзгартиришни, «етакчи мутахассис» лавозимини жорий этишни ва «мутахассис» лавозимини қисқартиришни режалаштирмоқдамиз. Натижада штат сони кўпаймайди.

Юристлар мазкур ўзгаришларга қарши – улар, агар корхонада янги иш жойи яратилса, биз уни илгари қисқартирилган ходимга таклиф қилишимиз кераклигини айтишмоқда.  

Аввалроқ штат қисқариши сабабли ишдан бўшатилган ходимнинг ҳуқуқларини бузмасдан, янги штат бирлигини яратиш ва ходимни лавозимга кўтариш муносабати билан мавжуд лавозимни қисқартириш мумкинми?» 

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Амалиётчи-мутахасисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Қисқартиришда сизнинг ҳаракатларингиз тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун қисқартирилаётган ходимга бошқа ишни қандай қилиб тўғри таклиф қилиш мақоласини ўқишни тавсия қиламиз. Унда қуйидагилар батафсил баён қилинган:

  • қисқартиришни қачон ўтказиш мумкин;
  • қисқартирилаётган лавозим ўрнига қандай иш таклиф қилиш керак;
  • иш берувчилар кўпинча қандай хатоларга йўл қўйишади;
  • бўш иш ўрни таклифи ва ходимнинг рад этишини қандай расмийлаштириш керак.

 

Меҳнат кодексининг 102-моддаси 7-қисмига мувофиқ:

«Иш берувчи ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига кўра илгари ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларни, башарти ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан олти ой ичида ташкилотда ходим илгари эгаллаган ўша мутахассислик ва малака бўйича бўш (вакант) иш ўринлари пайдо бўлган бўлса, ишга қабул қилиши шарт».

Сиз янги лавозим учун қуйидагиларни тўғри тавсифлашингиз зарур:

  • унинг номини;
  • таълим, иш тажрибасига қўйиладиган талаблар;
  • ходимнинг мажбуриятларини унинг вазифалари тафсилоти билан.

Агар улар илгари қисқартирилган лавозимдан фарқ қиладиган бўлса, унда юқоридаги талабларга жавоб берадиган ходимни юқори лавозимга ўтказиш мумкин.  Янги лавозим талабларига жавоб бермайдиган қисқартирилган ходим ушбу лавозимга даво қилиши мумкинлигидан қўрқмаслик керак – ҳатто бўш иш ўрни у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин камида олти ой ўтгач штат жадвалида тасдиқланган бўлса ҳам.

Шунингдек, юристнинг жавобини ўқинг, ходим ишдан бўшатилгандан кейин қисқартирилган лавозимни қайтариш мумкинми, унда қисқартириш сохта бўлганда ва исталмаган ходимлардан халос бўлиш учун амалга оширилганда иш берувчи учун хатарлар очиб берилган.