Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари нафақалари бўйича чекловлар борми

preview

«Ходима 3 йилдан буён декрет таътилида бўлиб, ундан чиқмасдан иккинчи туғруқ таътилига чиқишга қарор қилди. Бу ҳолатда унга яна битта ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш керакми? Агар керак бўлса, декрет таътилидан қайтмаган шахслар учун бундай нафақаларни тўлаш миқдори қайси норматив ҳужжат билан тартибга солинади»

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб беради.

 

Янги мақолаларни биринчилардан бўлиб ўқиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Ҳа, керак.

Афсуски, бу борада ходималарга ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парвариши бўйича таътиллар ва шу муносабат билан уларга тўланиши керак бўлган нафақаларни тўлаш муаммоси баъзи иш берувчилар томонидан ноаниқ кўриб чиқилмоқда. Иш берувчи бундай ижтимоий таътилда бўлган ходималар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш имкониятини излашга ёки уларга қўшимча имтиёзлар тўламаслик учун «йўл топишга» ҳаракат қилиб, ходимларини ва қўшимча пулларини йўқотишни истамайди.

Давлат эса болаларни тарбиялаётган ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тарафдори.  Ходимларга ҳомиладорлик ва туғиш, болаларни парваришлаш таътиллари оналар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, болаларни парваришлаш мақсадида тақдим қилинади . Ходимларга бундай ижтимоий таътилларни бериш ходимнинг меҳнат стажига, у бажарадиган ишнинг жойи ва хусусиятига, иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ эмас .

Эътибор беринг
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш мажбуриятидан бўйин товлаганлик учун БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида такрорланса – МЖТКнинг 49 бараваридан 3 бараваригача жарима назарда тутилган .

 

Кимлар таътил ва имтиёз олишга ҳақли

Амалдаги қонунчиликда ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари сони ва оналик нафақаларини тўлаш бўйича чекловлар мавжуд эмас.

Ходима ўзи олиши керак бўлган барча ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига ҳақли .

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади . Ҳозирги вақтда ҳомиладорлик  ва туғиш нафақалари ташкилотнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар томонидан мажбурий равишда тўланади .  

Умумий қоидага кўра ходимга нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса берилади . Юқорида берилган саволга жавобан шуни таъкидлаш керакки, бола парвариши таътилида бўлган ходима иш берувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинмагани сабабли меҳнат муносабатларида давом этади.

Ходима бола парвариши таътилида бўла туриб, ишда 12 ойлик танаффус билан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқаётганлиги сабабли  унга ўртача иш ҳақининг 75% миқдорида нафақа тўланади . Бу ҳолда нафақа миқдори янги ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган санадаги ходимнинг лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисобланади .  

Агар галдаги ҳомиладорлик ва туғиш  таътили бошланишига қадар ходима 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш нафақасини олаётган бўлса, у ўзи танлаган нафақанинг фақат битта турини олишга ҳақли – ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси .

Нафақа турини танлашга у ёки бу нафақа миқдори ёки бола парвариши таътилининг тугаш вақти таъсир қилиши мумкин.

Ходимга таътил бериш ва ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш учун асос вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳисобланади. Ўз аризасида у танланадиган нафақа турини кўрсатиши керак.

Муҳим

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб сўнгги 6 ой ичида юридик шахсларда узлуксиз иш стажига эга бўлган аёллар (бюджет ташкилотларидан ташқари) ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олишга ҳақли  .

Нафақанинг «давлат» қисми энг кам истеъмол харажатлари (ЭКИХ) ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади ва ҳозирда 4 ой давомида бир вақтнинг ўзида тўланадиган 2 272 000 сўмни ташкил этади (2023 йил 18 июлдан ЭКИХ қиймати 568 000 сўмни ташкил этади). Иш берувчи нафақанинг қолган қисмини Меҳнат кодексига мувофиқ ўз ҳисобидан тўлайди. Шундай қилиб, иш берувчи ижтимоий тўловларнинг бир қисмидан озод қилинади.

 

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун ташкилот қандай ҳаракат қилиши керак

Ходимдан меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олгандан кейин ташкилот ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаб чиқади. Агар унинг миқдори:

  • 4 МИЧХдан кўп бўлса – корхона фарқни ходимга ўз ҳисобидан тўлайди;
  • 4 МИЧХга тенг ёки ундан кам бўлса – корхона нафақа тўламайди.

Ходима Фонд ҳисобидан белгиланган суммадаги ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини кафолатли олиши учун ташкилот қуйидагиларни бажариши керак:

  • унинг меҳнат шартномаси ва иш билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ИДАК «Ягона миллий меҳнат тизими»га ўз вақтида киритиш;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқни ҳисоблашда иш ҳақи кўринишидаги даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тўғри акс эттириш.

Амалдаги тартиб билан қуйидаги мақолада батафсил танишиш мумкин: