Пригодится каждому кадровику в декабре:
Расмий регламент бўлмаганда электрон касаллик варақаси бўйича нафақани қандай расмийлаштириш керак
Президентнинг 28.02.2023 йилдаги ПФ-27-сон фармони талабларига мувофиқ йил бошидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари (касаллик варақалари) ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш ман қилинади . Аммо иш берувчилар (юридик шахслар) учун электрон касаллик варақалари билан ишлаш механизми ҳанузгача тасдиқланмаган ва нашр этилмаган. Бу ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлашнинг кечикишига олиб келади.
Махсус kadrovik.uz учун эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги ҳақида электрон ёзув асосида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай расмийлаштириш, ҳисоблаш бўйича ўз фикри билан ўртоқлашди.
– Бугунги кунда вазият қуйидагича. Касаллик варақаларининг қоғоз шакллари мавжуд бўлган (қолдиқ) тиббиёт муассасалари (поликлиникалар, тиббий стационарлар) маълумотларни электрон маълумотлар базасига киритиш билан бир қаторда уларни тўлдиради ва беморларнинг қўлига беради. Бланклар қолмаган муассасалар беморнинг маълумотларини фақат электрон маълумотлар базасига (электрон касаллик варақаси) киритади ва беморларга янги тизимнинг жорий этилгани ҳамда қоғоз «касаллик варақалари»ни бериш тақиқланганлиги ҳақида тушунтирадилар.
Ҳозирги вақтда ташкилот ва корхоналарда иш берувчи вақтинча вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш Йўриқномаси (17.04.2015 й. АВ рўйхат рақами 2667-сон) ҳали бекор қилинмаганлиги ҳамда қонунга зид бўлмагани учун касаллик варақасининг қоғоз бланки ёрдамида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини расмийлаштириши мумкин.
Ходимда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўлмаган тақдирда иш берувчи нима қилиши керак
Ходимнинг ўзи касаллик варақаси мавжудлигини (очилиши ва ёпилиши) my.gov.uz/uz/service/855 сайтида текшириши ҳамда иш берувчига электрон ёзув маълумотларини кўрсатиши мумкин.
Мазкур ёзув асосида иш берувчи ходим иш жойида узрли сабабларга кўра йўқ бўлганлигини тан олади ва иш вақтини ҳисобга олиш жадвалини ёпа олади.
Нафақани қандай расмийлаштириш ҳамда ходимга уни кечикмасдан қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак? Ушбу муаммонинг вақтинчалик ечим вариантларини таклиф қиламиз.
1-вариант
Электрон касаллик варақаси маълумотларини (скриншот ёки унинг чоп этилган нусхаси) асос қилиб оламиз.
Ушбу маълумотларда нафақани расмийлаштириш учун назарда тутилган барча маълумотлар мавжуд эмас. Бугунги кунда иш берувчида масъул шахслар касаллик варақасининг орқа томонида (касаллик даврида дам олиш ва байрам кунлари, касаллик кечган давр, ходимнинг иш стажи, Комиссия қарор ва иш ҳақи тўғрисида маълумотнома) назарда тутилган маълумотларни тўлдириши учун электрон платформа маълумотлари йўқ.
Кейинчалик қоғоз касаллик бланкасининг орқа томонидан фойдаланишингиз ва уни Йўриқномада талаб қилинганидек тўлдиришингиз мумкин.
Ушбу ҳужжатлар асосида (чоп этилган скриншот ва варақанинг орқа томони) ижтимоий масалалар бўйича комиссия далолатномасини расмийлаштирамиз .
2-вариант
Ходимдан келиб тушган электрон касаллик варақаси маълумотларини (скриншот ёки унинг чоп этилгани) асос қилиб оламиз.
Иш берувчининг масъул шахси вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳисоблаш учун (касаллик даврининг дам олиш ва байрам кунлари, ходимнинг иш стажи, комиссия қарори) қоғоз касаллик варақасининг орқа томонида назарда тутилган маълумотларни дарҳол ижтимоий масалалар бўйича Комиссия далолатномасига киритади . Далолатномани бухгалтерия бўлимига топширади. Кейинчалик бухгалтерия бўлими бухгалтерия бўлими томонидан тўлдириладиган касаллик варақасининг орқа қисми намунаси асосида ҳужжат – иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани яратади.