Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида ва қандай ҳужжатларни кейин талаб қилиш керак
Тавсияномада:
• номзод тақдим этиши шарт бўлган ҳужжатлар
• иш берувчининг талабига кўра қўшимча ҳужжатлар
• номзод тўғрисидаги талаб қилиш мумкин бўлмаган маълумотлар
• номзод тўғрисида маълумотларнинг йўқлиги ишга қабул қилишни асосли равишда рад этиш сифатида
Номзод қандай ҳужжатларни тақдим этиши шарт
МК ишга қабул қилиш чоғида номзоддан қандай ҳужжатларни олишни белгилайди, . Демак, ходимни ишга расмийлаштириш чоғида ундан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилинг:
- паспорт ёки ID-карта, ёхуд уларнинг ўрнини босувчи ҳужжат;
- қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма. Кўчирмани аввалги иш берувчи тасдиқлаши керак;
- ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
- маълумоти тўғрисидаги ҳужжат – олий ёки ўрта махсус, профессионал ташкилотни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом, сертификат, гувоҳнома ва ҳоказо;
- СТИР;
- ЖШШИР;
- жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси.
Айрим ходимлар учун истиснолар мавжуд:
16 ёшгача бўлган номзодлар |
Паспорт ёки ID-карта ўрнига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади |
Биринчи марта ишга кираётган ходимлар |
Меҳнат дафтарчаси ёки ундан кўчирма, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини тақдим этмайди |
Ўриндошлар |
Меҳнат дафтарчаси ёки кўчирма ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этади |
Чет эл фуқаролари |
Ҳарбий ҳисобга оид ҳужжатлар, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ва меҳнат дафтарчаси ёки ундан кўчирма тақдим этмайди |
Ҳарбий хизматга мажбурий ... |