Меҳнат шартномаси ташкилот тугатилганлиги муносабати билан қандай бекор қилинади
Тавсияномада:
- МК 161-моддаси 2 қисмининг 1 бандига кўра ходимлар билан меҳнат шартномасини қачон бекор қилиш мумкин;
- Нимани ташкилотни тугатиш деб ҳисоблаш мумкин эмас
- Меҳнат шартномасини ташкилотнинг тугатилиши муносабати билан бекор қилиш тартиб-таомили
МК 161-моддаси 2 қисмининг 1 бандига кўра ходимлар билан меҳнат шартномасини қачон бекор қилиш мумкин
МК 161-моддаси 2 қисмининг 1 бандига кўра ходим билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
- ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги муносабати билан;
- якка тартибдаги тадбиркор (бундан кейин ЯТТ) томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги муносабати билан.
Агар ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки ЯТТ ҳақиқатда ўз фаолиятини тўлиқ тугатган бўлса, меҳнат шартномасининг ушбу асос бўйича бекор қилиниши қонуний ҳисобланади.
