Муддатли меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
Тавсияномада:
– муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш муддати;
– касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги ва нафақа тўлаш;
– шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва неустойка:
– муддати тугаганлиги муносабати билан шартномани бекор қилишни расмийлаштириш.
Муддатли меҳнат шартномаси қачон бекор қилинади
Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши билан бекор қилинг. У иш берувчининг ҳам, ходимнинг ҳам ташаббусига кўра бекор қилиниши мумкин. Асосийси – шартноманинг муддати тугаётгани ва тараф уни бекор қилиш ниятидалиги ҳақида камида 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириш .
Агар сиз штатга қўшимча ходимни олишни хоҳламасангиз, муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш учун муддатларни ўтказиб юборманг. Агар шартноманинг муддати тугаган, меҳнат муносабатлари эса давом этаётган бўлса – шартнома муддатсиз деб қайта баҳоланиши мумкин . Бундай бўлмаслиги учун, шартноманинг муддати тугаганидан сўнг бир ҳафта давомида ходимни огоҳлантириш ва
кўра меҳнат шартномасининг тугатилишини расмийлаштиришга улгуринг.

Агар ходим билан муддатли меҳнат шартномасини янги муддатга узайтиришни хоҳламасангиз, уни бир ҳафта давомида:
1. Шартноманинг тугаши муддатидан бекор қилинг, агар у аниқ белгиланган бўлса ёки шартномада кўрсатилган вақт даври ўтиши билан келадиган бўлса.
