Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак
Тавсияда:
– моддий ёрдам турлари;
– моддий ёрдамни тўлаш ҳақидаги қарорни ким қабул қилади;
– моддий ёрдамни беришда ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши;
– моддий ёрдамнинг солиққа тортилиши;
– моддий ёрдамнинг бухгалтерия ҳисоби;
– моддий ёрдамнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилиши.
Иш берувчи ходимларга ва корхонада ишламайдиган шахсларга бола туғилиши, оила аъзоси вафот этганда, табиий офатларда ва бошқа шундай ҳолларда моддий ёрдам кўрсатишга ҳақли. Моддий ёрдам қоида тариқасида:
- жисмоний шахснинг иши ва унинг натижалари билан боғлиқ эмас;
- ноишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган тўлов ҳисобланади.
Солиқ кодексининг 372-моддаси 4-бандида назарда тутилган рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган моддий ёрдам бундан мустасно. Ишлаб чиқариш ходимлари учун хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги низом ёки моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом билан назарда тутилган бундай моддий ёрдам ишлаб чиқариш таннархига киритилади
.
Моддий ёрдам иш ҳақидан фарқли равишда мажбурий хусусиятга эга эмас: иш берувчи корхонада бундай имконият бўлган тақдиргина уни тўлаб бериши мумкин.
Моддий ёрдамни тўлаш, миқдорлари ва уни амалга оширишнинг тартиби асослари рўйхатини меҳнат ёки жамоа шартномаларида ёхуд корхонанинг бошқа ички ҳужжатларида белгилаб қўйинг. Масалан, моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги низомда.
Корхонангизда белгиланган қоидалар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам моддий ёрдамни беришингиз мумкин. Мазкур ҳолатда жисмоний шахснинг аризаси ва раҳбарнинг буйруғи асос ҳисобланади.
Қачон моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин
Қоида тариқасида моддий ёрдам қуйидаги ҳолатларда кўрсатилади:
- муайян оилавий шароитлар рўй берганда – ходимнинг ёки унинг фарзандларининг тўйи, оилада бола туғилиши, ходимнинг ўзи ёки унинг оила аъзосининг вафот этиши;
- ходимнинг ёки унинг қариндошларининг касал бўлиши ҳолатларида;
- фавқулодда ҳолатларда, табиий офатлардан кўрилган зарарларни қоплашга;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда;
- бошқа ҳолатларда – юбилей, оғир молиявий ҳолат, пенсияга чиқиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар.
Ташкилот ўзининг ички ҳужжатларида моддий ёрдамни тўлаш учун бошқа ҳолатларни кўрсатишга ҳам ҳақли.
Моддий ёрдамни ва меҳнатга қобилиятлиликни йўқотганлик муносабати билан тўловларни фарқлаш керак:
Моддий ёрдамни тўлаш ҳақидаги қарорни ким қабул қилади
Моддий ёрдам бериш тўғрисидаги қарор ташкилотда қабул қилинган тартиб-таомилларга асосан қабул қилинади. Одатда, иш берувчининг якка тартибда қабул қилган қарори билан, шу жумладан комиссиянинг тавсияси асосида қабул қилинади.
Комиссия таркибига қуйидагилар кириши мумкин:
- корхона раҳбарининг ўринбосарлари;
- ходимлар бўлими раҳбари;
- касаба уюшмаси вакили;
- бўлинмалар раҳбарлари;
- бошқа ходимлар.
Комиссиянинг қарори йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённомага асосан раҳбар буйруқ чиқаради.
Қарор қабул қилиш учун асос – ходимнинг зарур бўлган ёрдамнинг сабаби ва ҳажми кўрсатилган аризаси.
Моддий ёрдам кўрсатишни ҳужжат билан қандай расмийлаштириш керак
Имтиёз қўлланиладиган моддий ёрдамни солиққа тортмаслик учун ходимдан тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишини сўранг: дорилар ҳақини тўлаганлик тўғрисида квитанция; ногиронлик тўғрисида маълумотнома; даволаниш учун шартнома; никоҳдан ўтганлик, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхалари ва бошқалар.
Бундай ҳужжатларнинг рўйхати қонучиликда белгиланмаган. Уни корхонанинг жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатларида белгиланг, уларда моддий ёрдам кўрсатишнинг ҳар бир ҳолати учун тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатинг.
Мисол учун, бола туғилганда ходим ариза ва бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳномани тақдим қилиши лозим.
Ушбу ҳужжатларга асосан иш берувчи моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Жадвал
Моддий ёрдамни олиш учун ариза билан тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг тавсиявий рўйхати
| Моддий ёрдам кўрсатиш ҳолатлари | Тақдим қилинадиган ҳужжатлар |
| Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан |
|
| Ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан |
|
| Фавқулодда ҳолатлар муносабати билан |
|
| Бола туғилганлигига, ходимнинг ёки унинг фарзандларининг никоҳдан ўтганида тўловлар |
|
| Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки уни сотиб олишга маблағлар берилиши |
|
| Даволанишга |
|
- Ишдан бўшатиш нафақаси: кимларга, қачон ва қандай тўлаш керак
- Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низомни қандай ишлаб чиқиш керак
- Кафолатли ва компенсация тўловларини қачон тўлаш керак
- Ишлаб чиқаришда бекор туриб қолишда ходимга қандай ҳақ тўлаш ва расмийлаштириш керак
- Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарларида сафар харажатларини қандай тўлаш керак


Канал в телеграм