Пригодится каждому кадровику в феврале:
Меҳнат кодекси ходимларга дам олиш кунлари берилиши керак бўлган байрам кунларини белгилайди. Шундай қилиб, март ойида фуқаролар Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрамида дам оладилар. Шу билан бирга, 8 март дам олиш кунига тўғри келади. 8 март, шанба дам олиш кунидан кўчирилиши, шу муносабат билан иш вақти баланси қандай бўлиши ва мартда жами неча кун дам олиш ҳақида kadrovik.uz нашрида ўқинг.
Ходимларга дам олиш куни берилиши керак бўлган расмий байрамлар саналарини МКнинг 208-моддаси белгилайди. Март ойида булар:
- Хотин-қизлар куни – 8 март.
- Наврўз байрами – 21 март.
Бунда 8 март шанба кунига тўғри келади – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни ва 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни.
Агар ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келса, у дам олиш кунларидан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади . Яъни 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 8 март, дам олиш куни, 10 март, душанба кунига кўчирилади. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса 8 март кўчирилмайди, чунки улар учун бу иш куни ҳисобланади.
Внимание
Байрам куни дам олиш кунига тўғри келганда ҳар доим ҳам бошқа кунга кўчирилмайди . Бу қоидадан қандай истиснолар мавжудлиги ҳақида батафсил Kadrovik PRO экспертлари тавсиясиномасида ўқинг
Kadrovik.uz тавсия этади
2025 йил март ойида Наврўз байрами жума кунига тўғри келади. Шу муносабат билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар кетма-кет 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса – 2 кун: 21 март жума ва 23 март якшанба кунлари дам оладилар.
Жадвал
Иш ҳафтасига қараб, март ойидаги байрамларда ходимлар қанча дам олишлари
Байрам | Иш ҳафтаси тури | Дам олиш кунлари |
8 март – Хотин-қизлар куни | 5 кунлик | Кетма-кет 3 кун – 8 мартдан 10 мартгача |
6 кунлик | Кетма-кет 2 кун – 8 мартдан 9 мартгача | |
21 март – Наврўз байрами | 5 кунлик | Кетма-кет 3 кун – 21 мартдан 23 мартгача |
6 кунлик |
|
Тавсия
Ўриндошларнинг иш вақтини қандай белгилаш ва ходимга мослашувчан иш вақтини қандай белгилаш ҳақида батафсил Kadrovik PRO тизими экспертларининг тавсияномаларида ўқинг.
Шундай қилиб, март ойида иш вақти баланси 5 кунлик иш ҳафтаси учун 142 соат, 6 кунлик иш ҳафтаси учун эса – 151 соатни ташкил этади.
2025 йил иш вақти ишлаб чиқариш тақвими
Эслатамиз
2025 йил учун қўшимча ва кўчирилган дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида Президент Қарори қабул қилинмаган. Меҳнат вазирлигининг иш вақти ишлаб чиқариш тақвимида фақат МК белгилайдиган расмий саналарни нишонлаш кунлари кўрсатилган
Kadrovik PRO экспертлари таъкидлашича, кейинчалик бошқа қўшимча дам олиш кунлари ёки кўчиришларни белгилаши мумкин бўлган қўшимча меъёрий ҳужжатлар кутилмоқда. Бу иш вақти балансини ўзгартириши мумкин. Муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун kadrovik.uz. telegram каналига обуна бўлинг.