Иш куни давомида танаффуслар қандай белгиланади

11.03.2024

Тавсияномада:

– дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар;

– қўшимча танаффуслар;

– болани овқатлантириш учун танаффуслар.

Ишдаги танаффус – иш куни давомидаги ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришдан эркин бўлган вақт. Танаффус иш вақтининг давомийлигига киритилиши ёки киритилмаслиги мумкин.

Амалиётда,  ишдаги танаффуслар икки турда бўлади:

  • иш вақтига киритилмайдиган дам олиш ва овқатланиш учун;
  • айрим тоифадаги ходимларга бериладиган, одатда, иш вақтига киритиладиган қўшимча танаффуслар.

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар 

Иш берувчи ходимларга иш куни давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериши шарт . Бундай танаффус ходимнинг иш вақтига киритилмайди.

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлигини иш берувчи ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилайди ёки ушбу шартлар ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномасида мустаҳкамланади.

Тушлик учун танаффуснинг энг кам давомийлиги – 30 дақиқа, энг кўп давомийлиги – бутун иш куни давомида 2 соатгача. Бундай танаффусни қачон бериш кераклигининг аниқ вақти МК белгиланмаган.

Вазият
Дам олиш учун танаффусни қисмларга бўлиш мумкинми

Меҳнат кодексининг  кўра корхона ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган танаффус тақдим қилиши керак. Бундан ташқари, агар иш сменасининг давомийлиги саккиз соатдан ошса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда  дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус берилиши назарда тутилган.

Агар биз иш жойида овқатланиш учун шароит яратиб бериш шарти билан узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга объектларда 30 дақиқадан иборат  2 та танаффусни (жами 1 соат) тақдим этсак, бу МК бўйича қоида бузилиши бўлмайдими?

 Йўқ, бу қоидани бузиш бўлмайди.

МКнинг 204-модда 5-қисми:

  • битта танаффуснинг минимал давомийлигини  белгилайди – сменада камида 30 дақиқа;
  • уларнинг сонини кўрсатади (агар смена 8 соатдан ошса, 2 та танаффус).

Шунинг учун, агар иш кунининг (сменанинг) давомийлиги саккиз соатдан ошса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус тақдим қилишингиз мумкин. Ушбу танаффуслар иш вақти ҳисобига киритилмаслиги керак. Ходимлар танаффуслардан иш жойини тарк этиш ҳуқуқидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланадилар.

Агар иш берувчи ходимларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда иш жойида овқатланишни ташкил қилса :

  1. танаффуслар берилмайди;
  2. иш вақтидан овқатланиш вақти чегириб ташланмайди.

Иш кунининг давомийлиги 4 соатдан ошмайдиган ходимларга танаффус берилмаслиги мумкин . Бундай қоидани ички меҳнат тартиби қоидаларида мустаҳкамланг.

Ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш тартибини ҳар бир ташкилот ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена жадвалларида, меҳнат шартномасида ўзи мустақил белгилайди.

Амалиётда, иш кунининг нормал давомийлигида танаффус кўпинча иш бошлангандан сўнг 4 соатдан кейин белгиланади ва 1 соат давом этади.

Иш берувчи давомийлиги 1 соатдан кам бўлган танаффус белгилаши ҳам мумкин. Аммо бу ташкилотдаги шароитларга боғлиқ. Масалан, агар корхонада ходимларга бепул комплекс тушликни таъминлайдиган ошхона мавжуд бўлса, танаффус вақти камроқ бўлиши мумкин.

 

Жадвал

Ходимларнинг айрим гуруҳларига  дам олиш ва овқатланиш учун танаффуснинг давомийлиги

Ходимларнинг гуруҳлари 

Танаффус 

Кон қазиб олиш корхоналарининг йўл транспорти ҳайдовчилари

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш бошлангандан сўнг 4 соатдан кечиктирмай, 40-60 дақиқа давомийликда берилади.

Сменанинг давомийлиги 8 соатдан ортиқ бўлганда иккинчи танаффус назарда тутилиши мумкин ва унинг давомийлиги биринчи танаффус билан биргаликда икки соатдан ошмаслиги керак .

Автомобиллар ҳайдовчилари

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш бошлангандан сўнг 4 соатдан кечиктирмай, 45-60 дақиқадан ошмайдиган давомийликда белгиланади.

Сменанинг давомийлиги 8 соатдан ортиқ бўлганда иккинчи танаффус назарда тутилиши мумкин ва унинг давомийлиги жами икки соатдан ошмаслиги керак .

Қурилиш ишларида банд бўлган

Тушлик танаффусининг давомийлиги иш жойидан овқатланиш пунктигача бўлган масофага мувофиқлаштирилади. Демак, агар танаффус 30 дақиқага белгиланган бўлса, иш жойидан овқатланиш пунктигача бўлган масофа 300 метрдан, танаффуснинг давомийлиги 1 соат бўлганда – 600 метрдан ошмаслиги керак. 

Агар иш жойлари овқатланиш пунктидан 600 метрдан ортиқ масофада жойлашган бўлса, овқатланиш пунктлари иссиқ овқатни бевосита иш жойига етказиб беради. Бунда иситиш ва дам олиш бинолари қошида овқатланиш учун хоналар жиҳозланади (15.11.2010 йилдаги 0289-10-сон Санитар қоидалари ва нормалари).

Ҳаво кемаларининг экипажи

Ҳаво кемаларининг экипаж аъзоларининг овқатланишлари учун танаффус камида 30 дақиқа ва узоғи билан 3 соат давомийликда белгиланади. Бунда ҳаво кемаси тўхтаб турган вақтда экипаж аъзоларининг овқатланиш вақти парвознинг иш вақтига киритилмайди .

Мисол
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффусни ҳисобга олган ҳолда иш вақтининг давомийлиги
Ходимга 8-соатли иш куни белгиланган – 9:00 дан 18:00 гача. Дам олиш ва овқатланиш учун 13:00 дан 14:00 гача вақт ажратилган.
Иш вақтининг давомийлиги 8 соатни ташкил қилади: тушлик танаффусига қадар 4 соат – 9:00 дан 13:00 гача ва ундан кейин 4 соат – 14:00 дан 18:00 гача. 13:00 дан 14:00 гача бўлган бир соат тушлик танаффуси иш вақтига киритилмайди.

Агар ходимда сменаларда иш вақтини жамлаб ҳисобга олганда иш кунининг давомийлиги 8 соатдан ошган ҳолларда дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус белгилашингиз мумкин . Танаффусларнинг ҳар бирининг давомийлиги бир соатдан кам, масалан, 30-45 дақиқадан бўлиши мумкин.

Мисол
Узоқ сменада дам олиш ва овқатланиш учун танаффус
Ходим 12-соатли иш сменасида ишлайди. Ишнинг бошланиши – 8:00 да.
Биринчи танаффусни, мисол учун, 12:15 дан 13:00 гача, иккинчи танаффусни – 17:15 дан 18:00 гача бериш мумкин.
Бу танаффусларнинг умумий давомийлиги 1 соат 30 дақиқага тенг (45 дақ. + 45 дақ.). Улар иш вақтига киритилмайди.
Шундай қилиб, 12-соатли смена 8:00 дан 21:30 гача давом этади.

Айрим ҳолларда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус умуман белгиланмаслиги мумкин:

  • иш вақтининг давомийлиги қисқартирилганда;
  • тўлиқ бўлмаган иш кунида ва ҳоказо.

Масалан, агар иш тартиби – 8:00 дан 12:00 гача бўлса, у ҳолда бундай танаффусни белгилашдан маъно йўқ.

Эътибор беринг
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилмас экан, ходим ундан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин. Масалан, танаффус вақтида корхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетиши мумкин, ишлаб чиқариш шароитларига бундай танаффус бериш имкони бўлмаган ҳоллар бундай мустасно.

Агар ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти алоҳида ходимларга ишни тўхтатиш имконини бермаса, ходимларга иш вақтида овқат ейиш имкониятини таъминланг. Бундай ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойини ички меҳнат тартиб қоидаларида белгилаб қўйинг (МК 204-моддасининг 6 қисми). Бундай ҳолда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилади ва ҳақ тўланади.

Мисол
Иш жойида тушлик танаффуси
Корхонанинг ҳужжат билан ўтказиш пунктининг ходимлари иш жойида чиқиб кетолмайди. Шунинг учун уларга бевосита ўтказиш пунктининг биносида овқатланишга рухсат берилади.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида бевосита иш жойида навбати билан овқатланиш ва дам олиш тартибини белгилаш мумкин. Масалан, ҳар бир ходим учун 20 дақиқадан:
биринчи ходим учун – 12:00 дан 12:20 гача;
иккинчи ходим учун – 12:20 дан 12:40 гача ва ҳоказо.
Бу даврлар иш вақтига киритилади.

Қўшимча танаффуслар 

Қонунчиликда дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари ходимларга бажариладиган ишларнинг ўзига хос хусусияти ва тавсифи ва бошқа жиҳатларга кўра қўшимча танаффуслар назарда тутилган (МК 205-моддаси):

  • технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ёхуд ушбу меҳнат фаолияти турининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ танаффуслар;
  • йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида очиқ ҳавода ёхуд совитилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган, шунингдек юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган шахслар учун махсус танаффуслар;
  • болани овқатлантириш учун танаффуслар.
Эътибор беринг
МК 205-моддасида назарда тутилган қўшимча танаффуслар иш вақтига киритилади ва ҳақ тўланади.

Мисол учун, шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда, саёҳат-экскурсия йўналишларида автобуслар ҳаракати жадвалида автобусни ҳар 1,5 соат бошқаришдан кейин ҳайдовчининг камида 15 минут ёхуд 4,5 соат бошқаришдан кейин 45 минут дам олиши мажбурий тартибда назарда тутилади .

Шунингдек меҳнат шароитлари ноқулай бўлган, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлайдиган алоҳида ходимлар учун санитария нормалари ва қоидалари билан қўшимча танаффуслар белгиланади.

Масалан, 0224-07-сон санитар қоидалари ва нормаларига кўра, компьютер техникасида ишлашда иш бошлангандан сўнг 2 соатдан кейин, тушлик танаффусидан кейин эса ҳар иш соатидан кейин давомийлиги 15 дақиқа бўлган танаффуслар белгиланиши лозим.

Юқорида кўрсатилган қўшимча танаффуслар иш вақтига киритилиши керак.

Корхонада қўшимча танаффуслар локал ҳужжат ёки меҳнат шартномаси белгиланиши мумкин.

Болани овқатлантириш учун танаффуслар

Икки ёшга тўлмаган боласи бор ходимга дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар беринг. Бундай танаффуслар ходимнинг хоҳишидан қатъи назар мажбурий тартибда берилади. 

Эътибор беринг
Овқатлантириш учун танаффусни нафақат ишлаётган онага, балки отага ҳам беринг. Бунда ота-онадан бири болани парваришлаш таътилида бўлмаган ва бундай танаффуслардан фойдаланмаётганлигига ишонч хосил қилинг .

Болани овқатлантириш учун танаффусларни камида ҳар 3 соатда, ҳар бири 30 дақиқадан кам бўлмаган давомийликда беринг. Ходимнинг икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида 1 соатни ташкил қилади . Бу уч соатга нафақат иш вақти, балки тушлик танаффуси вақти ва болани овқатлантириш учун танаффуслар вақти киради. Яъни ҳар бир ўтган 3 соат эътиборга олинади.

Мисол
8-соатли иш кунида болани овқатлантириш учун танаффуслар бериш
Ходим аёлнинг иш куни 8 соат – 8:00 дан 17:00 гача.
Болани овқатлантириш учун давомийлиги 30 дақиқа бўлган биринчи танаффусни унга соат 11:00 да, иккинчи танаффусни 14:00 да белгилаш керак. 3 соатдан кейин, соат 17:00 да иш куни тугайди, шунинг учун навбатдаги танаффус берилмайди.
Мисол
5-соатли иш кунида болани овқатлантириш учун танаффуслар бериш
Ходим аёлнинг иш куни 5 соат – 8:00 дан 13:00 гача тушлик танаффусисиз.
Болани овқатлантириш учун давомийлиги 30 дақиқа бўлган танаффус соат 11:00 да белгиланади. Иш куни тугашига бор йўғи 2 соат қолганлаиги учун, болани овқатлантириш учун кейинги танаффус берилмайди.
Шундай қилиб, мазкур ҳолда ходим аёл фақат битта танаффусдан фойдаланади.

Ходимнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун танаффусларни:

  • дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб бериш;
  • иш кунининг, сменанинг тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчириш мумкин (МК 407-моддасининг 2 қисми).
Мисол
Болани овқатлантириш учун танаффусларни тақсимлаш
Ходим аёлнинг иш куни 8 соат – 8:00 дан 17:00 гача.
Танаффусларни тақсимлашнинг I варианти
Болани овқалантириш учун 11:00 да бериладиган биринчи танаффусни 12:00 да бошланадиган тушлик танаффусига қўшиб бериш мумкин.
Тушлик танаффуси 13:30 гача давом этади, хусусан 12:00 дан 13:00 гача + 30 дақиқа – овқатлантириш учун.
Овқатлантириш учун иккинчи танаффус 3 соатдан кейин бошланади, яъни 16:30 да ва 17:00 гача – иш кунининг тугашигача давом этади.
Демак, ходим аёлнинг иш куни 12:00 дан 13:30 гача бўлган овқатланиш ва болани овқатлантириш учун умумий танаффус билан 8:00 дан 16:30 гача давом этади.
Танаффусларни тақсимлашнинг II варианти
Болани овқатлантириш учун давомийлиги 30 дақиқа бўлган иккита танаффус жамланади ва иш кунининг охирига кўчирилади. Демак, ходим аёлнинг иш куни 8:00 дан 16:00 гача бўлади.

Болани овқатлантириш учун танаффусларни иш вақтига киритинг ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланг. .

Вазият
Иш берувчининг ходим аёлга болани овқатлантириш учун танаффуслар бериш мажбурияти
Икки ёшга тўлмаган болалари бор ходим аёл иш кунида болани овқатлантириш учун белгиланган қўшимча танаффусларга ҳақли. Бу танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади  . Агар болалар сунъий овқатлантириладиган бўлса, иш берувчи ходим аёлга бундай танаффусни беришни рад қилишга ҳақлими?
– Йўқ, иш берувчи болани овқатлантириш учун танаффусларни камида ҳар 3 соатда бериши шарт  – бу давлат томонидан назарда тутилган кафолат.

Меҳнат қонунчилиги қуйидаги қоидаларни белгилайди:

  • 8-соатли тўлиқ иш кунида аёлга уч ва олти соат ишлагандан кейин камида ярим соатли танаффуслар берилиши керак. Жами – кунига камида 1 соат;
  • 12-соатли сменада – уч, олти ва тўққиз соатдан кейин камида ярим соатли танаффуслар. Жами – бир сменада камида 1 соат 30 дақиқа;
  • тўлиқ бўлмаган иш кунида – белгиланган иш вақти тартибига қараб, худди шундай ҳисоб-китоб.

Ишлайдиган оналарга уларнинг айнан нималарга ва бола неча ёшга тўлгунга қадар ҳақли эканликларини тушунтиринг. Ходим аёлнинг ўзига учта вариантдан бирини танлашни тақлиф қилинг:

  1. ҳар 3 соатда ярим соатли танаффуслардан фойдаланиш;
  2. уларни жамланган ҳолда тушлик танаффусига қўшиш;
  3. иш кунининг, см

енанинг боши ёки охирига кўчириш. Бунда иш вақти меҳнатга ҳақ тўлашда йўқотишларсиз, ушбу танаффуслар йиғиндисига қисқаради.

Сўнг – ходим аёлнин иш вақтининг умумий давомийлигига қараб, унинг таанффусларига жамланган ҳолда қанча вақт тўғри келишини аниқланг.

Болани овқатлантириш учун танаффусларни камида ҳар 3 соатда, ҳар бири 30 дақиқадан бўлган давомийликда беринг. Иш берувчи ўз хоҳишига кўра янада узоқроқ танаффус белгилаши мумкин.

Болани овқатлантириш учун танаффусларнинг аниқ давомийлиги ва уларни тақдим этиш тартиби жамоа шартномасида белгиланади. Агар ташкилотда жамоа шартномаси бўлмаса, у ҳолда иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа ходимларнинг вакилик органи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Ходим аёлдан ёзма ариза олишни тавсия қилаиз. Унда у танаффусларни айнан қандай расмийлаштиришни хоҳлаши ҳақидаги ўзининг қараорини кўрсатади. Ушбу ҳужжат асосида буйруқ расмийлаштириш мумкин. Буйруқда тафсилотларни кўрсатинг:

  • бундай иш тартибининг муддати – бола 2 ёшга тўлгунга қадар;
  • танаффусларни иш вақтига киритиш ва ўртача ойлик иш ҳақи бўйича ҳақ тўлаш.

Бунда овқатлантириш учун танаффусни фақат ота-онадан бирига, яъни нафақат онага, балки боланинг отасига ҳам бериш мумкинлигини инобатга олинг . Бунда боланинг онаси ўзининг асосий иш жойи бўйича бундай кафолатдан фойдаланмаётганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.

Эътибор беринг
Аёлнинг икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, унинг учун танаффуснинг давомийлиги ҳар 3 соатда камида 1 соатдан белгиланади.
Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал