Пригодится каждому кадровику в мае:
Тошкент вилоятида иш берувчи иш ҳақини кечиктиргани учун 100 миллион сўмдан ортиқ компенсация тўлади

Ўзбекистонда иш ҳақини кечиктириш билан боғлиқ яна бир ҳолат қайд этилди, бунинг учун иш берувчидан катта миқдорда компенсация ундирилди. Бу ҳақида ва бундай ҳолларнинг қандай олдини олиш ҳақида батафсил kadrovik.uz нашрида ўқинг.
Тошкент вилоятида ходим 21 ой давомида унга иш ҳақини тўламаган иш берувчи устидан шикоят билан мурожаат қилди ва иш судга оширилди. Суд қарори билан иш берувчидан нафақат ушбу давр учун иш ҳақи бўйича қарздорлик, балки:
- иш ҳақини кечиктирганлик учун компенсация;
- ходимнинг юристларга ҳақ тўлаш харажатлари;
- давлат божи ҳам ундирилди.
Иш берувчи томонидан тўланган умумий сумма миқдори - иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда 100 млн сўмдан ортиқ. Фақатгина кечиктирилган иш ҳақи учун компенсациянинг ўзи 93,4 миллион сўмни ташкил этди. Ходим фойдаланишига тўғри келган ҳуқуқшунослар хизматларининг ҳақи ва давлат божи эса - 5,8 млн сўм.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Kadrovik PRO экспертларининг таъкидлашларича, бундай ҳолатларда ходим тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кунлик компенсация олиш ҳуқуқига эга. Бу норма Меҳнат кодексида мустаҳкамланган ва тўловлар муддатлари бузилган тақдирда иш берувчининг мажбуриятларига киради, МК 333-моддаси. Бу қоида таътил тўловларига, шунингдек ходимга тўланиши керак бўлган бошқа тўловларнинг кечиктирилишига ҳам тааллуқлидир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда худди шундай ҳолат бўлган, унда Сирдарё вилояти ходимлари ўхшаш шикоят билан омбудсманга мурожаат қилишган. Натижада ишчиларга иш ҳақи бўйича қарзлар ва мунтазам равишда кечиктирганлик учун компенсациялар тўланган.
Компаниянгизда бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун Kadrovik PRO экспертлари компанияда қонунчиликка мувофиқ иш ҳақини тўлаш қоидаларини тўғри тузишни маслаҳат беради. Бундан ташқари, агар иш ҳақини ўз вақтида тўлашнинг имкони бўлмаган ҳоллар юзага келган бўлса, жамоани йиғиб, сабабларини тушунтиришни, шунингдек, бирйўла ходимларга улар оладиган компенсацияни тўлаш тартибини тушунтиришни маслаҳат берамиз.
Ходимларга иш ҳақи тўлашни тартибга солишда сизга қуйидаги тушунтиришлар ёрдам беради:
- Иш ҳақини чет эл валютасида тўлаш мумкинми
- Меҳнат фаолияти чоғида ва ишдан бўшатишда иш ҳақини тўлаш муддатларини қандай белгилаш керак.
- Иш ҳақини бериш кунларини қандай белгилаш керак.
- Иш ҳақи нақд ёки пластик карталарга қандай берилади
- Иш ҳақи бўйича қандай солиқларни тўлаш керак.
- Белгиланган муддатда берилмаган иш ҳақини нима қилиш керак.
- Ҳисоб-китоб варақаси қандай тузилади.
Агар қандайдир сабабларга кўра иш ҳақини ўз вақтида тўламаслик меҳнат низосига олиб келган бўлса ва ходим судга мурожаат қилишни режалаштираётган бўлса, ўқинг:
– Меҳнат низосининг судда кўрилишига қандай тайёрланиш керак.
Ходимнинг шикояти туфайли ташкилотни меҳнат ҳуқуқларига риоя қилишнинг бошқа жиҳатлари бўйича ҳам текширишга қарор қилинганда, ДМИ текширувига пухта тайёргарлик кўриш лозим. Бунда сизга Тошкент шаҳар ДМИ бошлиғи ўринбосари ва янги МКни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари - Қудрат ЖУМАБОEВ, Алексей НИЯЗМЕТОВ, Юрий ФЕОКТИСТОВнинг вебинари ёрдам беради.