Ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартнома қандай тузилади
Тавсияномада:
– Ўзини ўзи банд қилган шахслар ишининг хусусиятлари қандай
– Шартномада қандай шартларни кўрсатиш муҳим
– Шартнома тузишда нималарга эътибор бериш керак
– Ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартнома тузишда қандай хатолар бўлади
Ўзини ўзи банд қилган шахслар ишининг хусусиятлари қандай
Ўзини ўзи банд қилганлар – бу шахсан ўзи ишларни бажарадиган ёки хизматлар кўрсатадиган ва бунда даромад оладиган жимоний шахслар. Ўзини ўзи банд қилганларнинг даромадларига ижтимоий солиқ ва ЖШОДС солинмайди. Бироқ ўзини ўзи банд қилган шахслар ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга эмас ва ўзлари ҳам ёлланган ходим сифатида ишлашга ҳақли эмас
