Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирининг сўзларига кўра, яқин орада кичик бизнес меҳнат шартномаларини онлайн расмийлаштириши мумкин бўлган платформа ишга туширилади. Бу ҳужжатлар айланишини сезиларли даражада соддалаштиради ва янги ходимларни расмийлаштириш вақтини қисқартиради. Бундан ташқари, бу меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиб-таомилига ҳам тааллуқлидир. Кичик бизнес янги функциялардан қандай шароитларда фойдаланиши мумкин – кейинги ўринларда ўқинг.
Нималарни ўзгартириш режалаштирилмоқда
25 июль куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири яқин орада кичик бизнес янги электрон платформа функцияларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини маълум қилди. Ходимлар сони 50 нафаргача бўлган компаниялар меҳнат шартномаларини онлайн тарзда тузиши ва бекор қилиши мумкин бўлади. Бу ходимларнинг асосий кадрларга оид тартиб-таомилларни расмийлаштириш учун вақт ва меҳнат сарфини сезиларли даражада қисқартиради. Кичик бизнес учун онлайн шартномаларга ўтиш – бу малакали кадрлар етишмаслигини камайтиришга қаратилган бандлик соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотнинг бир қисмидир.
Ўқишни тавсия қиламиз
Ҳозир нима қилиш керак
Платформанинг аниқ ишга тушиш санаси ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, ўзгаришларга мослашиш имкон қадар самарали бўлиши учун ҳозирдан баъзи чораларни кўришни маслаҳат берамиз. Kadrovik PRO экспертлари платформа ишга туширилгунга қадар қуйидагиларни маслаҳат беришади:
- Ўзбекистонда электрон ҳужжат айланиши қоидаларини ўрганиш ва онлайн шартномаларни расмийлаштириш ва бекор қилишга ўтишга тайёргарликни бошлаш;
- ишга қабул қилиш, ходимларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ва уларни сақлаш, шунингдек меҳнат муносабатларини бекор қилиш талаблари билан яна бир бор танишиб чиқиш;
- платформада меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ва бекор қилиш учун масъул бўладиган ходимни тайинлаш ва тайёрлаш;
- зарур бўлса, ходимларни платформада ишлашда керак бўлиши мумкин бўлган асосий кўникмаларга ўргатиш.
Ўқишни тавсия қиламиз
- Кадрлар ишини юритишфаолиятини қандай ташкил этиш керак
- Кадрларга оид ҳужжатлар қандай сақланади
- Кадрларга оид иш юритиш электрон форматда қандай ташкил этилади
- Компанияда ким кадрларга оид иш юритиш учун масъул этиб тайинланади
- Ходимларнинг шахсга доир маълумотлари қандай сақланади ва улардан қандай фойдаланилади
Онлайн платформани ишга тушириш, шунингдек унда ишлаш бўйича тавсиялар ва батафсил тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун kadrovik.uz telegram-каналига обуна бўлинг ва эълонларни кузатиб боринг.
Айни пайтда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларни бекор қилиш ЯММТда (my.mehnat ) амалга оширилмоқда, ушбу ҳужжатларни платформада рўйхатдан ўтказиш бўйича Kadrovik PRО экспертларининг тушунтиришлари билан яна бир бор танишиб чиқишни тавсия этамиз. Келгусидаги муҳим эълон ва тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун kadrovik.uz telegram-каналига обуна бўлинг.