«Ишчиларга расман иш ташлашга рухсат берилди» – ёлғонми ёки ҳақиқатми?

preview

«Биринчи марта ишчиларга расман иш ташлашга рухсат берилди» – ҳозирда бир қатор янгиликлар манбаларида айнан шундай маълумотлар эълон қилинмоқда. Асос сифатида эса ХМТнинг 87- ва 98-сонли Конвенцияларини ратификация қилингани кўрсатилмоқда. Аслида ҳам шундайми? Kadrovik.uz билан биргаликда кўриб чиқамиз>>>

 

Янгиликларда нималарни ёзишмоқда

Янгиликлар каналларида мамлакат тарихида биринчи марта ишчиларга иш ташлашга рухсат берилгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. Шу билан бирга, бундай нашрларда «расмий рухсат» ҳақида хабар берилмоқда ва ХМТ Конвенцияларининг қабул қилиниши асос сифатида кўрсатилмоқда:

  1. 87-сон – «Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида».
  2. 98 -сон – «Касаба уюшмаларига бирлашиш ва жамоа музокараларини юритиш ҳуқуқи принципларини қўллаш тўғрисида».

 

Аслида нима бўлган

9 сентябрь куни Олий Мажлис депутатлари иш ташлашларни ўтказиш тартибини йўлга қўйиш режалаштирилаётган қонун лойиҳасини кўриб чиқишди. Иккита қонун ва тўртта кодексга, шу жумладан Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилади. Қонун лойиҳасининг асосий вазифалари:

  1. Ишчиларнинг иш ташлаш ҳуқуқини тартибга солиш.
  2. Иш ташлашни ўтказиш тартиби ва тартиб-таомилини белгилаш.
  3. Иш ташлашни ўтказиш даврида ходимларнинг кафолатларини мустаҳкамлаш.
  4. Иш ташлашни бошлашни кечиктириш, тўхтатиб туриш, тиклаш ва тўхтатиш тартибини, шунингдек, уни ўтказиш учун чеклашларни белгилаш.
  5. Миллий қонунчиликни халқаро меҳнат стандартлари ва ХМТнинг 87 ва 98-сонли Конвенцияларига мувофиқлаштириш.

 

Бу нимани англатади

Ишчиларга «иш ташлашга расман рухсат берилди» деган фикр нотўғри. Тўғри, ишчиларнинг иш ташлаш ҳуқуқи мавжуд, бироқ уни фақат қонунчиликда аниқ механизмлар ишлаб чиқилганидан сўнг амалга ошириш мумкин бўлади. Янги қонун лойиҳаси айнан шу мақсадга йўналтирилган.

Kadrovik PRO экспертларининг таъкидлашича: «ХМТнинг 87- ва 98-сонли конвенциялари Ўзбекистонда анча олдин ратификация қилинган (Олий Мажлиснинг 30.08.1997 йилдаги 496-I-сон қарори, 25.10.2016 йилдаги ЎРҚ-412-сон Қонун). Бироқ миллий қонунчиликда ушбу конвенциялар талабларига жавоб берадиган тартиб мавжуд эмас. Бу ҳақида Олий Мажлиснинг telegram-каналида қайд этилди.

Янги қонун лойиҳаси миллий қонунчиликдаги камчиликни бартараф этиши ва нормаларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириши лозим.

Бошқа мамлакатларда конвенциялар «ишлаши» учун нафақат ҳуқуқлар, балки иш ташлашларни ўтказиш бўйича чекловлар ҳам белгиланган. Шундай қилиб, қонун лойиҳасида қуйидагилар белгиланишини кутиш мумкин: кимлар иш ташлашни ўтказишга ҳақли, қандай соҳаларда иш ташлашга йўл қўйилмайди, бекор туриб қолишдан кўрилган зарарлар ким томонидан қопланади ва бошқа муҳим тафсилотлар.

Тавсия

Ишлаб чиқаришдаги бекор туриб қолишларни қандай расмийлаштириш ва тўлаш ҳақида батафсил Kadrovik PRO экспертларининг тавсияномасида ўқинг>>>

 

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text210527_ishchilarga_rasman_ish_tashlashga_ruhsat_berildi_-_elgonmi_eki_haqiqatmi