Қонунчиликни бузмаслик учун фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни қандай тузиш керак

11.06.2024

Бухгалтер билан ФҲШни қандай тўғри тузиш мумкинТавсияномада:

– Шартномаларнинг белгилари;

– Меҳнат шартномасининг фуқаролик-ҳуқуқий шартномадан фарқи;

– Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани ноқонуний тузганлик учун жавобгарлик.

Иш берувчилар ҳақиқатдаги меҳнат муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) билан алмаштирадиган ҳоллар амалиётда учраб туради. Бу ходимларга меҳнат қонунчилиги томонидан белгиланган кафолатларни тақдим этмаслик учун қилинади. Бироқ бу меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланади. Қонунни бузмаслик учун, шартномаларнинг бу турларини аниқ фарқлай олиш ва қачон меҳнат шартномаси, қачон эса ФҲШ тузилишини билиш керак.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг белгилари

ФҲШ – икки ёки бир неча шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишуви бўлиб, у ФКга мувофиқ тузилади, Олий суд пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 4 банди. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома:

  • жисмоний шахслар;
  • юридик шахслар;
  • жисмоний шахс ва юридик шахс ўртасида тузилади.

ФҲШ бўйича жисмоний шахс бир марталик, даврий хусусиятга эга ишлар ёки хизматларни тақдим этиши мумкин. Масалан, пудрат шартномаси ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси ФҲШ бўлиши мумкин.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг предмети – бажарилган иш ёки кўрсатилган хизматнинг аниқ якуний натижасидир. Масалан, бухгалтерия ҳисоботи, қурилган ёки таъмирланган бино, етказиб  берилган юк, ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот, бир марталик маслаҳат ва ҳоказо.

 

Пудрат шартномаси

пудратчи топшириқ бўйича ишни бажаради ва уни шартнома бўйича муддатида буюртмачига топширади. Буюртмачи эса шартномага кўра ишни қабул қилади ва унга ҳақ тўлайди. Шунингдек пудрат шартномасининг алоҳида турлари ҳам бор. Алоҳида турларига маиший, қурилиш пудрати шартномалари, лойиҳа ёки қидирув, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномалари киради.

Ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш шартномаси

ижрочи буюртмачининг топшириғига кўра бюуртмачига хизмат кўрсатади. Бунда хизмат ашёвий шаклга эга бўлмаслиги керак. Буюртмачи ўз вақтида ижрочининг хизматларига ҳақ тўлайди. Мисол учун, ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш шартномасига: аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, ўқитиш, туристик хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар киради.

ФҲШ бўйича ижрочи:

  • шартноманинг иккинчи тарафига (буюртмачига) бўйсунмайди;
  • ташкилотнинг штатида турмайди ва меҳнат жамоасининг аъзоси ҳисобланмайди;
  • унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш мумкин эмас;
  • унга меҳнат дафтарчаси юритилмайди;
  • унга меҳнат таътиллари, шу жумладан ижтимоий таътиллар, тақдим этилмайди;
  • меҳнати учун ҳақ миқдори ва уни тўлаш муддатлари келишувга кўра белгиланади;
  • унга меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган кафолатлар татбиқ этилмайди, Олий суд пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 4 бандининг 2 қисми.

ФҲШ бўйича ижрочи буюртмачининг меҳнат интизоми ёки ички меҳнат тартибига бўйсунмайди. У ишни...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro