Чақирилувчи билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади

24.04.2024

Тавсияномада:

- ходимни ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан ишдан бўшатиш;

- ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилиш муносабати билан иш жойини сақлаб қолиш;

- собиқ чақирилувчиларни қайта қабул қилиш;

- чақирилувчини ишдан бўшатишда ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори;

- чақирилувчини ишдан бўшатишни расмийлаштириш.

Ходимни чақирув муносабати билан қачон ишдан бўшатиш мумкин 

Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда, у билан меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилинг, . Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос – ҳарбий комиссариатдан чақирув хати, .

 асосини ҳарбий ўқув муассасасига ёки контракт асосида ҳарбий хизматга кирган ходимларни ишдан бўшатиш учун қўлламанг.  Бундай ҳолларда меҳнат муносабатларини ходимнинг ташаббусига кўра ёки тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинг.

Эътибор беринг
Ходим ҳарбий йиғинларга чақирилганда, агар ҳарбий йиғинларнинг давомийлиги 2 ҳафтадан бир ойгача бўлган муддатни ташкил этса, ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолинг. Бундай ходимлар билан меҳнат шартномаси ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиниши мумкин эмас, ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно, .
Вазият
Ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимнинг аризасини расмийлаштириш зарурати

Ш. Абдуллаевга ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида чақирув хати келди.  Меҳнат шартномасини ҳарбий хизматга чақирилиш муносабати билан бекор қилишда иш берувчи Адуллаевдан ариза беришини талаб қилиши керакми?

Йўқ, меҳнат қонунчилиги буни талаб қилмайди. Меҳнат шартномасини  кўра бекор қилиш иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва қандайдир олдиндан огоҳлантиришни талаб қилмайди. Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилиш фактини тасдиқловчи ҳужжат асос бўлиб ҳисобланади.

Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда, унинг иш жойини сақлаб қолиш керакми

Бундай мажбурият Қонунда ҳам, Меҳнат кодексида ҳам назарда тутилмаган. Чақирилувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг иш берувчи ушбу лавозимга бошқа ходимни ёллаши мумкин.

Эътибор беринг
Ходимни ҳарбий рўйхатдан ўтиш, ҳарбий хизматга чақирилиши ёки кириш билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун зарур вақт давомида ишдан озод этинг ва ушбу даврда унинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолинг, .

Чақирилувчи билан меҳнат шартномаси қачон бекор қилинади

Амалдаги қонунчиликда чақирилиш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун аниқ муддат белгиланмаган. Шунинг учун ишдан бўшатиш санасини ходим томонидан чақирув хати тақдим этилган вақтдан эътиборан тарафларнинг келишувига кўра белгиланг.

Вазият
Агар ходим сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилса, меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми

Ходим сафарбарлик чақируви резервига хизматга чақирилди. У билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

Йўқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш керак эмас.

Агар ходим ҳарбий йиғинларга чақирилган  бўлса, уни йиғинларнинг ўтиш муддати давомида ишдан озод этиш тўғрисида буйруқ чиқаринг. Буйруқни чиқариш учун асос – ҳарбий комиссариатнинг чақирув хати.

Эътибор беринг
Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ даврида, уларни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда, ходимнинг иш жойи ва лавозими, шунингдек ўртача иш ҳақини сақлаб қолинг  .

Собиқ чақирилувчиларни қайта ишга қабул қилиш керакми

Ҳарбий хизматга чақирилган ва кейин захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ходимни аввалги ишига (лавозимига) қайта қабул қилинг. Бунда у ҳарбий хизматга чақирилган ва кирган кундан эътиборан 3 ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлиши керак .

Эътибор беринг
Қуролли Кучлар сафига, ИИВ, ДХХ ва ФВВ қўшинлари сафига ҳарбий хизматга чақирилган ходим захирага бўшатилганидан/истеъфога чиқарилганидан кейин, агар у иш берувчига хизматдан бўшатилган кундан эътиборан 3 ойдан кечиктирмай мурожаат қилган бўлса, аввалги иш жойида ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.

Чақирилувчига ишдан бўшатиш нафақаси қандай миқдорларда тўланади

Чақирилувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилганингизда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўланг, .

Эслатиб ўтамиз

Ишдан бўшатиш нафақаси иш ҳақи ўрнига эмас, меҳнат шартномасини бекор қилишда фойданилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўловини қиритган ҳолда, иш ҳақига қўшимча равишда тўланади.

МК ишдан бўшатиш нафақасининг мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлган қуйидаги энг кам миқдорларини белгилаган:

  • ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи - 3 йилгача иш стажида;
  • ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи – 3 йилдан 5 йилгача иш стажида;
  • ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи – 5 йилдан 10 йилгача иш стажида;
  • ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизи -10 йилдан 15 йилгача иш стажида;
  • ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизи – 15 йилдан ортиқ иш стажида, .

Чақирилувчини ишдан бўшатишни қандай тўғри расмийлаштириш керак

Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилиши муносабати билан меҳнат шартномасини тўғри бекор қилиш учун:

1. Ходимдан ҳарбий комиссариатдан чақирув хатини сўранг.
2. Ходим билан чақирув хатидаги санадан келиб чиққан ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини белгиланг.
3. Ходим билан меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.
4. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига (бор бўлса) ёзувни киритинг.
5. Меҳнат шартномасини бекор қилишни ЯММТда рўйхатдан ўтказинг.
6. Т-2 шахсий карточкага ёзиб қўйинг.
7. Ходимни буйруқ билан қўл қўйдириб таништиринг.
8. Ходимга буйруқнинг нусхаси, меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси ва ЯММТдан кўчирмани беринг.

Эътибор беринг
Ходимнинг ёзма аризасига кўра 3 иш куни давомида ходимга иш билан боғлиқ ҳужжатларни, масалан, буйруқларнинг кўчирма нусхаларини, иш ҳақи тўғрисидаги, ходим томонидан тўланган солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги маълумотномаларни ва бошқаларни беринг. Ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ташкилот раҳбарининг ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, шунингдек муҳри билан тасдиқланг .

9. Ходим билан ҳисоб-китоб қилинг, шу жумладан ишдан бўшатиш нафақасини тўланг.

10. Ҳарбий ҳисобга қўйилиши лозим бўлган ходимни ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотларни ҳарбий комиссариатга юборинг.

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал