Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади

24.03.2025

Тавсияномада:

- ходимни муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши

- ходимни муқобил хизматга чақирилиши

- собиқ чақирилувчиларни қайта қабул қилиш

- меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш

Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда, у билан меҳнат шартномасини кўра чақирилиш фактини тасдиқловчи ҳужжат асосида бекор қилинг (мудофаа ишлари бўлимидан чақирув қоғози, чақирув комиссиясининг маълумотномаси).

Ходимни муддатли ҳарбий хизматга чақириш

Жами ҳарбий хизмат турлари – 4 та:

- муддатли ҳарбий хизмат;

- сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат (кейинги ўринларда – СЧРдаги хизмат);

- контракт бўйича ҳарбий хизмат;

- Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.

Лекин фақат муддатли ҳарбий хизматга чақирилганда ходим билан меҳнат шартномаси кўра бекор қилинади.

Муддатли ҳарбий хизмат – 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган фуқароларнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир (Умумий ҳарбий мажбурият тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддаси). Муддатли ҳарбий хизмат муддати – 12 ой. 

Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши чақирув бошланишига камида бир ой қолганида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта – март-апрель ойларида ўтказилади. Қарор эълон қилингандан кейин чақирилувчилар, шу жумладан вақтинча рўйхатда турган чақирилувчилар, чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда чақирув пунктида ҳозир бўлиши шарт.    

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат – ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади («армияда бир ойлик хизмат» деб аталади). СЧРга ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган 27 ёшгача бўлган шахслар олинади.    

Резервчилар хизмати – ҳақиқий ҳарбий хизматни, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар жумласидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий хизмат туридир. Бундай хизмат Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш мақсадида белгиланади. Резервчилар тинчлик даврида, қоида тариқасида, ҳарбий қисмлар базасида ҳудудий принцип асосида ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик бўйича ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилишлари мумкин. Ушбу йиғинларнинг мақсади – қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини сақлаб туриш, резервчиларнинг ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича мажбуриятларни тинчлик ва уруш даврида бажариши учун зарур бўлган кўникмаларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш.

Резервчи ҳарбий йиғинларга чақирилганда унга ҳозир бўлиш муддати ва йиғинларнинг давомийлиги кўрсатилган чақирув қоғози топширилади. Ташкилот раҳбарига резервчининг ҳарбий йиғинларда бўлиш муддати кўрсатилган хабарнома келади. Ушбу муддат йиғинларда бўлиш вақти, ҳарбий қисмгача бориш ва қайтиш вақтини ўз ичига олади.

Кўриб турганимиздек, СЧРдаги хизмат ҳам, резервчилар хизмати ҳам ҳарбий йиғинларни ўтказишни назарда тутади. Шундай қилиб, бундай йиғинлар даврида, улар ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиш вақтини ҳам қўшиб ҳисобга олган ҳолда, ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Шу сабабли резервда ёки СЧРда турган, ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқаролар билан меҳнат шартномасини кўра бекор қилиш мумкин эмас. Шу билан бирга, мазкур шахслар билан меҳнат шартномаси чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона, муассаса ва ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно.

Контракт бўйича хизмат – фуқаро Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида контрактга биноан кирадиган ҳарбий хизмат туридир. Ушбу контракт ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар орқали давлат билан тузилади.

Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган шахслар билан меҳнат шартномасини кўра бекор қилиш мумкин эмас.  Ўзбекистон фуқаросининг ҳарбий мажбурияти бўлган ва меҳнат шартномаси тарафларининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳарбий хизматга чақирилишдан фарқли равишда контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ходимнинг хоҳишига кўра амалга оширилади. Шунинг учун контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш (ходимнинг ташаббуси билан) ёки (меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви) бўйича амалга оширилиши мумкин. Ходим ҳарбий ўқув юртига ўқишга кирган вазиятда ҳам худди шундай йўл тутиш лозим.

Ходимни муқобил хизматга чақириш

Муқобил хизмат – чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш туридир. 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, бундай хизмат ҳуқуқига эга. Муқобил хизмат иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажаришни назарда тутади. Хизмат муддати – 24 ой, олий маълумотли фуқаролар учун эса – 18 ой.

Муқобил хизматга чақириш муддатли ҳарбий хизматга чақириш каби тартибда амалга оширилади. Муқобил хизматга алоқадорликни тасдиқловчи ҳужжат – чақирув санаси ва хизматни ўташ жойи ҳақидаги белгилар қўйилган муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномаси.

Фуқаролар муқобил хизматни турар жойларидаги ёки мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўтайдилар. Бундай корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхати, шунингдек муқобил хизматдаги хизматчилар шуғулланиши мумкин бўлган ишлар ва касбларнинг турлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга иш ҳақининг 80 фоизи тўланади.

Муҳим
Меҳнат шартномаси бўйича фақат ходим муқобил хизматни ўташ учун бошқа ташкилотга (иш жойи бўйича эмас) юборилган тақдирдагина бекор қилинади.
Вазият
Муқобил хизматни иш жойи бўйича ўташ

Ходим чақирилгунга қадар ишлаган ташкилот муқобил хизматни ўташ жойи этиб белгиланган. Бундай ҳолда ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

- Амалдаги қонунчилик бу саволга жавоб бермайди. Бундай вазиятда ходимни ишдан бўшатиш керак эмас, чунки аввалги иш берувчи билан меҳнат муносабатлари давом этмоқда. Меҳнат шартномасига ходимнинг муқобил хизматни ўташи тўғрисида қўшимча келишув тузиш ва мудофаа ишлари органининг йўлланмаси асосида тегишли буйруқ чиқаришнинг ўзи кифоя. Қўшимча келишувда у ходимнинг муқобил хизматни ўташ вақтига тузилганлигини акс эттиринг. Шунингдек унда «Умумий ҳарбий мажбурият тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ ходим ва иш берувчининг муқобил хизматни ўташ билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини кўрсатинг.

Агар ходим чақирувга қадар ўзи ишлаган ташкилотга илгари бажарган ишидан бошқа ишни бажариш учун юборилган бўлса, буйруқда ва қўшимча келишувда қуйидагиларни назарда тутинг:

  • ходимнинг шу ишни бажариш мажбурияти;
  • иш берувчининг ходимга бундай ишни, муқобил хизмат муддати тугаганидан кейин эса – у чақирувга қадар бажарган аввалги ишни тақдим этиш мажбурияти.

Барча ҳолларда муқобил хизматчи билан тузилган меҳнат шартномасида (меҳнат шартномасига қўшимча келишувда) ва иш берувчининг буйруғида муқобил хизматчининг иш ҳақидан 20 фоизи иш берувчи томонидан ҳар ойда Республика бюджетига ўтказилиши кўрсатилган бўлиши керак.

Собиқ чақирилувчиларни қайта ишга қабул қилиш керакми

Муддатли ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилиб, бошқа ташкилотда хизматни ўтаётганда ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади ва унинг иш жойи сақланмайди. Аммо ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ходим сизга қайта ишга жойлашиш тўғрисида мурожаат қилса, агар у чақирилган кундан эътиборан 3 ойдан кўп вақт ўтмаган бўлса, уни аввалги ишига (лавозимига) қабул қилинг. Мазкур ҳолатда ишга жойлаштиришни рад этиш мумкин эмас. Чақирилувчининг ўрнига қабул қилинган ходим билан меҳнат шартномасини кўра бекор қилинг.

Меҳнат шартномасини ҳарбий хизматга чақирилиш муносабати билан бекор қилиш қандай расмийлаштирилади

Меҳнат шартномаси бўйича бекор қилинганда:

  • касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг розилигини олиш керак эмас;
  • ходимни келгусида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш керак эмас;
  • меҳнат шартномасини шу жумладан уч ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан бекор қилиш мумкин;
  • меҳнат шартномасини ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврда, таътилда, хизмат сафарида бўлган, давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган даврда бекор қилиш мумкин. Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ишдан бўшатилгандан кейинги касаллик даврини ҳам киритган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун:

1. Ходимдан чақирилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатни олинг – мудофаа ишлари бўлими (МИБ)дан чақирув қоғозини ёки чақирув комиссиясининг маълумотномасини.

Вазият
Ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимнинг аризасини расмийлаштириш зарурати

Ш. Абдуллаевга ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида чақирув қоғози келди. Бунда  у ҳарбий хизматга чақирилиш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза ёзиши керакми?

Йўқ, меҳнат қонунчилиги буни талаб қилмайди. Агар ходим ҳарбий хизматга чақирилса, бу юзасидан у хеч қандай ариза ёзиши мажбур эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ ҳудудий МИБнинг хизматга чақирилиш ҳужжати асосида расмийлаштирилади.

2. Ходим муддатли ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни, МКнинг 168-моддаси 1-қисми 1-бандига илова қилиб, расмийлаштиринг. Асос сифатида хизматга чақирилиш ҳужжатини кўрсатинг.

3. Т-2 шаклдаги шахсий карточкасига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёзув киритинг ва у билан ходимни қўл қўйдириб таништиринг.

4 Охирги иш куни:

  • Ягона миллий меҳнат тизимадаги my.mehnat.uz да меҳнат шартномасини бекор қилишни рўйхатдан ўтказинг.
  • ходимга тўлдирилган қоғоз меҳнат дафтарчасини (мавжуд бўлса), электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма нусхасини ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини беринг.
  • ходим билан ҳисоб-китоб қилинг, шу жумладан ишдан бўшатиш нафақасини тўланг.

5. Ҳарбий ҳисобга қўйилиши лозим бўлган ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ҳудудий МИБга (военкоматга) юборинг.

Эътибор беринг
Босқичма-босқич ҳаракатлар алгоритми билан ишдан бўшатишни расмийлаштиришнинг умумий тартиби, шу жумладан буйруқни тўғри тузиш ва унинг нусхасини ходимга бериш, меҳнат дафтарчасини тўлдириш ва бериш ҳақида «Меҳнат шартномасини бекор қилиш қандай расмийлаштирилади» тавсияномасида ўқинг.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда нималарни тўлаш керак

Меҳнат шартномаси кўра бекор қилинганда ходим билан мувофиқ тўлиқ ҳисоб-китоб қилинг, шу жумладан қуйидагиларни тўланг:

  • тўлиқ олинмаган иш ҳақи;
  • ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар (агар бўлса). Агар чақирилувчи, аксинча, ҳисобидан меҳнат таътили олган иш йили тугагунга қадар ишдан бўшаса, ундан таътилнинг ишланмаган кунлари учун ушлаб қолишни амалга оширманг;
  • ходимнинг мазкур иш берувчидаги стажига қараб белгиланган миқдорларда ишдан бўшатиш нафақаси;
  • бошқа суммалар, агар улар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, жамоа келишувида, жамоа шартномасида, локал ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса.

 Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китобни қандай амалга ошириш ҳақида «Меҳнат шартномасини бекор қилиш қандай расмийлаштирилади» тавсияномасининг тегишли бўлимида янада батафсил ўқинг.

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал