Иш вақтининг ҳисобини қандай юритиш керак
Тавсияда:
– ҳисобга олиш даври учун рухсат этилган иш вақти давомийлигининг ҳисоб-китоби;
– иш вақтини ҳисобга олишнинг турини танлаш;
– иш вақтини ҳисобга олиш табелини тўлдириш.
Ҳар бир ходимнинг иш вақтини ҳисобга олинг ва буни бунинг учун махсус мўлжалланган ҳужжатларда – табелларда, журналларда ва бошқаларда қайд этиб боринг МК 200-м.
Ҳисобга олиш ҳужжатларини, иш вақтини ҳисобга олишнинг – ҳар кунги (кунбай) ёки жамлаб ҳисобга олиш турига қараб расмийлаштиринг.
Иш вақтини ҳисобга олиш, қоида тариқасида, кадрлар бўлими ходими томонидан юритилади. Aгар штатлар жадвалига кўра, корхонада бундай лавозим мавжуд бўлмаса, ҳисобга олиш бўйича мажбуриятлар бошқа ходимга, масалан, бухгалтерга юклатилиши мумкин.
Ҳар кунлик ҳисобга олиш тизими жорий этилганда ҳар бир ходим томонидан ишланган соатларни ҳар куни ҳисобга олинг. Ҳар кунги ишнинг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтасида – 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида – 8 соатдан ошиши мумкин эмас МК 185-м. Кўрсатилган давомийликдан ортиқча бўлган иш соатларни иш вақтидан ташқари ишланган соатлар деб ҳисобга олинг МК 189-м. Бунда баъзи ходимларга қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш вақти белгиланганлигини эсдан чиқарманг. Шу боис уларнинг ҳар кунги иш вақти меъёри умумбелгиланган меъёрдан камроқ бўлади.
Агар иш шароитларига кўра, белгиланган иш вақтининг кунлик (ҳафталик) давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни жорий этишга йўл қўйилади МК 199-м.
Бундай усулда ходимлар учун йўл қўйиладиган иш соатларини бир кун (ҳафта) учун эмас, балки узоқроқ муддатга (ҳисобга олинадиган давр) – ой, чорак ва ҳ.к. учун белгиланг. Бунда ҳисобга олинадиган давр 12 ойдан, иш куни (смена) эса – 12 соатдан ошмаслиги кераклигини унутманг.
Ҳисобга олинадиган даврда ишланган вақт белгиланган меъёрдан ошиб кетмаслигини текшириб туринг. Агар ҳисобга олинадиган давр ой деб олинган бўлса, унда ходим алоҳида олинган ҳафтада 40 соатдан ортиқ ҳам ишлаши мумкин, бироқ бир ой учун ҳисоб-китобда ортиқча ишланган соатлар бўлмаслиги лозим. Яъни, ортиқча ишланган соатлар ҳисобга олинадиган давр учун йўл қўйиладиган иш вақти муддатига тўғри келиши керак.

2024 йил декабрь ойи учун иш вақти тақвими МКнинг 208-моддаси ва 23.12.2023 йилдаги 213-сон ПФга мувофиқ тузилган
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни – 8 декабрь якшанба кунига тўғри келади, шунинг учун МК 208-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, барча иш режимлари учун 9 декабрь – қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
2024 йил декабрь ойида биз узлуксиз дам оламиз:
- беш кунлик иш ҳафтаси учун 3 календарь кун: 7 декабрь (шанба), 8 декабрь (якшанба, байрам куни), 9 декабрь (душанба) – байрам кунига тўғри келган кўчирилган дам олиш куни
- олти кунлик иш ҳафтаси учун 2 календарь кун: 8 декабрь (якшанба, байрам куни), 9 декабрь (душанба) – байрам кунига тўғри келган кўчирилган дам олиш куни 2024 йил 30 декабрь, душанба куни:
- олти кунлик иш ҳафтаси учун – қўшимча дам олиш куни;
- беш кунлик иш ҳафтаси учун – 14 декабрь, шанба куни ишлаб берган ҳолда, дам олиш куни (кўчириш билан) деб, эълон қилинди

2024 йил 31 декабрь, сешанба – барча иш режимлари учун қўшимча дам олиш куни
2025 йил 1 январь, чоршанба – байрам дам олиш куни
Декабрь ойида иш кунлари ва соатларининг умумий сони:
- беш кунлик иш ҳафтасида – 20 иш куни, 160 соат
- олти кунлик 40 соатлик иш ҳафтасида – 23 иш куни, 152 соат
- олти кунлик 36 соатлик иш ҳафтасида – 23 иш куни, 137 соатни ташкил этади.
7 декабрь, шанба куни – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафаси – олти кунлик иш ҳафтаси учун иш кунининг давомийлиги, МК 187-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, камида бир соатга қисқартирилиши керак.
Байрам, дам олиш кунлари арафасида иш вақти қисқартирилмайди.
Декабрь ойида меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда фақат йиллик меҳнат таътили даврига тўғри келадиган 8 декабрь
дам олиш байрам куни ҳисобга олинмайди
. Ҳар йили ПФ билан белгиланадиган қўшимча ишланмайдиган кунлар таътил кунларининг ҳисоб-китобига киради.
Меҳнат таътилининг давомийлигини қандай ҳисоблаш ва у байрам ёки касаллик даврида қандай силжиши ҳақида батафсил тавсияномадан билиб олинг.
Ҳисобга олиш даври учун рухсат этилган иш вақтининг давомийлигини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак
Муайян календарь даврлари (ой, чорак, йил) учун иш вақти меъёрларини ходим учун белгиланган ҳафталик муддатдан (40 соат, 36 соат, 24 соат ва ҳоказо) келиб чиқиб ҳисоблаб чиқаринг. Ҳафтадаги соатлар сонини ҳафтадаги иш кунлари сонига (5 кунлик иш ҳафтасида – 5 ва 6 кунликда – 6) бўлинг. Олинган натижани бир ойдаги иш кунлари сонига кўпайтиринг.
Ходим ҳашарда ишлашдан бош тортиши мумкинми? Бу прогул деб баҳоланадими? Хайрия ҳашари «иш вақтидан ташқари иш» ҳисобланадими ва бунинг учун икки баравар миқдорда иш ҳақи ҳисобланиши керакми?
– Меҳнат қонунчилигида «ҳашар» ва «шанбалик» каби тушунчалари мавжуд эмас.
Иш берувчи ёки меҳнат жамоаси кенгаши (касаба уюшмаси қўмитаси) ҳашар уюштиришни ва ишлаб топилган пулларни қуйидаги хайрия мақсадлари учун хайрия жамғармасига ўтказишни таклиф қилса:
- бу иш куни ҳам, иш вақтидан ташқари иш ҳам эмас. Ходимлар бу кунда ихтиёрий равишда хайрия мақсадлари учун ишлашга рози бўлдилар, иш вақтидан ташқари иш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас;
- бу корхонанинг эмас, балки ходимларнинг хайриялари бўлади. Демак, буни рад этганларга «прогул» қўйилмайди;
- иш ҳақи бир баравар миқдорида ҳисобланади ва хайрия жамғармаларига ўтказилади;
- рад этган ходимлар ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди.
Иш берувчи шанбани иш вақтидан ташқари вақтда, масалан, компания манфаатлари йўлида ишлаб беришни таклиф қилса, бу:
- дам олиш кунида ишлаш ҳисобланади
; - дам олиш кунидаги иш учун тўланганидек – ходимга икки баравар миқдорида иш ҳақи тўланади
. Ва уни хайрия жамғармасига ўтказиш мумкин эмас; - ходимни иш вақтидан ташқари ишлашга мажбурлаш ёки буни рад қилганлиги учун жазолаш мумкин эмас. У бунга ўзи рози бўлиши керак
.
Хулоса: буйруқда сиз хайрия ҳашари ўтказишингизни ёки иш вақтидан ташқари ишни ташкил қилишингизни аниқ белгилаб кўрсатинг. Бу мазкур кун учун иш ҳақини тўғри ҳисоблашда муҳимдир.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар қуйидаги шартларга қатъий риоя этилган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилади ва ўтказилади
:
- умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Президентнинг тегишли ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлганда;
- ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда, ўтказилади;
- ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига, мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фақат тегишли маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос объектларини зарур ҳолатда сақлаш, қабристонларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш ишларида аҳолининг ихтиёрий иштирок этишини ташкил этади.
Иш вақтини ҳисобга олишнинг турини қандай танлаш керак
Агар сизнинг ходимларингиз ўзгармайдиган, бир хилдаги иш вақти давомийлигида, масалан, ҳар куни соат 8.00 дан соат 17.00 гача ёки соат 9.00 дан соат 18.00 гача ишласалар, иш вақтини кунлик ҳисобга олиш усулини қўлланг.
Узлуксиз ишлаб чиқаришда, вахта усулида ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда ходимлар ўзгарувчан ёки сменали ишласалар, жамлаб ҳисобга олиш усулини қўллашингиз мумкин.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш усули асосланган ҳолда қўлланилади. Уни жамоа шартномасида акс эттиринг ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда қўлланг. Ҳисобга олиш тартибини Ички меҳнат тартиби қоидалари ёки сменалилик графиги билан тартибга солинг.
Уларда қуйидагиларни аниқлаштиринг:
- сменанинг бошланишини ва тугашини;
- дам олиш ва овқатланиш учун танаффусларни;
- сменалар алмашиш тартибини;
- ҳар кунги (смена орасидаги) ва ҳар ҳафталик дам олишларни.
Жамлаб ҳисобга олиш усулини қуйидагилар учун белгиламанг МК 189-м. 10-қ:
- 14 ёшга тўлмаган болалари (16 ёшга тўлмаган ногирон болалари) бор аёллар ва ҳомиладор аёллар – ходимани ўзининг розилигисиз. Бунда ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, бундай иш ҳомиладор аёлнинг ҳамда боланинг соғлиғига хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулосага эга бўлишлари шарт.
- ногиронлиги бўлган ходимлар – уларнинг розилигисиз ва бундай иш уларга тақиқланмаганлиги кўрсатилган тиббий хуласасиз;
- 18 ёшга тўлмаган ходимлар – ҳаттоки уларнинг розилиги билан. Бу тақиқланган ва раҳбарнинг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.
Иш вақтини ҳисобга олиш табелини қандай тўлдириш керак
Ходимларнинг иш вақтини қайд этишнинг энг мақбул ва қулай шакли табель ҳисобланади. Унинг шакли қонун ҳужжатларида белгиланмаган. Сиз уни ташкилотингиз ихтисослашган фаолият турига ва иш вақтининг режимига қараб, мустақил ишлаб чиқишингиз ёки бундан фойдалашингиз мумкин.
Унга ҳақиқатда ишланган соатларни, шунингдек ҳисобга олиниши лозим бўлган бошқа даврларни киритинг. Уларни қуйидаги шартли белгилар билан кўрсатинг:
|
|
Код |
|
|
|
ҳарфли |
рақамли |
|
Иш соатлари (кундузги, тунги) |
К (келди) |
01 |
|
Тунги иш соатлари |
Т |
02 |
|
Дам олиш, байрам кунларидаги иш соатлари |
БК |
03 |
|
Ортиқча ишланган иш соатлари |
О |
05 |
|
Хизмат сафари |
С |
10 |
|
Ҳақ тўланадиган ҳар йиллик асосий таътил |
АТ |
14 |
|
Қонун ҳужжатларида, меҳнат ёки жамоа шартномасида ёҳуд бошқа локал ҳужжатда назарда тутилган ҳақ тўланадиган ҳар йиллик қўшимча таътил |
ЙҚ |
15 |
|
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолатда иш ҳақи сақланган ҳолдаги ўқиш таътили |
Ў |
16 |
|
Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқийдиганлар учун қисқартирилган иш вақти давомийлиги |
ЎВ |
17 |
|
Ўқиш муносабати билан қўшимча ҳақ тўланадиган таътил |
ЎҚ |
18 |
|
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили |
Ҳ |
19 |
|
2 ёшгача болани парваришлаш бўйича қисман ҳақ тўланадиган таътил |
ҚТ |
20 |
|
Болани 2 ёшдан 3 ёшгача парваришлаш бўйича иш ҳақи сақланмаган таътил |
БТ |
21 |
|
Иш берувчи билан келишувга кўра, ходимга бериладиган иш ҳақи сақланмаган таътил |
ҚТ |
22 |
|
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда иш ҳақи сақланмаган таътил |
СТ |
24 |
|
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик |
В |
25 |
|
Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолишлар |
АБ |
28 |
|
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш ҳақи сақланган ҳолда ишга келмаслик ҳолатлари (давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, жамият манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиш: фавқулодда вазиятларни тугатиш, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва ҳ.к.) |
Д |
29 |
|
Прогуллар (узрли сабабларсиз бутун иш куни давомида ишга келмаслик ёки узрли сабабларсиз бутун иш куни давомида __________соатдан ортиқ (узлуксиз ёки жамлаганда) ишда бўлмаслик, тиббий ҳушёрхонада бўлиш ва узрли сабабларсиз бошқача тарзда ишга келмаслик) |
ПР |
31 |
|
Дам олиш кунлари (ҳафталик дам олиш учун) ва байрам кунлари |
Д |
33 |
|
Номаълум сабабларга кўра (сабаблар аниқлангунга қадар) ишга келмаслик |
НС |
35 |
Ташкилотда 1 нафар қўриқчи ҳисобда туради. Уни алмаштиришга бошқа ташкилотдан қўриқчилар келади. Қўриқчининг иш вақти эрталабки соат 8.00 дан эртаси куни 8.00 гача, яъни суткасига 24 соат. Кейин - 2 кун дам олиш куни. Яъни, икки кунда бир ишга чиқилади. Табелда 16 ва 8 соат – ҳақиқатда ишланган вақт қўйилади. Агар қўриқчининг сменаси эрталаб соат 8.00 дан эртаси куни соат 8.00 гача давом этса, унинг иш кунларини табелда қандай тўғри кўрсатиш керак?.
- Тун-у кун ишлаш (3 киши, икки кунда бир) ва корхонада белгиланган 24 соатлик иш тартиби амалдаги қонунчиликка зиддир.
Корхонада иш вақти режими ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади
. Бироқ кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим
. Иш режимини қайта кўриб чиқишни, уни МК нормаларига мослаштиришни тавсия этамиз.
Табелни юритишга келсак, амалдаги қонунчиликда иш вақтини ҳисобга оладиган ҳужжатлар тури ва мазмунига талаблар мавжуд эмас. Одатда, бунинг учун иш вақтини ҳисобга олиш табели (журналлар, карточкалар) қўлланилади. Уларни ҳар куни бўлганидек, бошқа аниқ даврийликда ҳам (ҳафта, декада, ой ва ҳ.к.з.ларда бир марта, ) расмийлаштириш мумкин. Бу аниқ ходимларга нисбатан қўлланиладиган иш вақти режимига боғлиқ.
Қоида тариқасида, хавфсизлик хизмати учун иш вақтининг жамланган ҳисоби қўлланилади
.
Иш вақтини ҳисобга олиш табелини қандай юритиш керак
Табель корхонада белгиланганидек иш сменалари жадвалига мувофиқ ҳақиқатда ишланган вақт бўйича юритилади.
Ой (ҳисобот даври) бошланишидан олдин иш берувчи ходимларнинг сменали иш режими билан ишлаш жадвалини тасдиқлайди. Унда – кундузги ва тунги сменаларнинг бошланиш ва тугаш вақти кўрсатилади.
Табелда ходим бир сменада ишлаган соатларнинг ҳақиқий сони кўрсатилади. Кундузги ва тунги сменалар учун алоҳида табель юритиш мумкин. Шунингдек, табелдаги суткани кундузги ва тунги қисмларга бўлиш мумкин. Тунги вақтдаги иш (22:00 дан 06:00 гача) учун камида 1,5 баравар миқдорда ҳақ тўланади
.
Иш вақтини ҳисобга олиш табелида иш куни (смена) давомида ҳақиқатда ишланган соатларни кўрсатинг. Иш куни (смена) давомидаги дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилмайди
.
Ишлаб чиқариш шароитига кўра дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш мумкин бўлмаган ишларда иш берувчи ходимга иш вақтида овқатланиб олиш имкониятини таъминлаши шарт. Бундай ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилаб қўйилади
.
Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади
.
Иш вақтининг жамланган ҳисобини олишда асосий талаблар:
1. Иш куни (смена) давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак. Тегишинча, жорий иш кунининг охири (смена) ва кейинги куннинг бошланиши орасидаги дам олиш муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас.
2. Бир ҳафта, ой ёки бошқа календарь муддат давомида ишланган вақтнинг давомийлиги ходим учун ушбу давр учун белгиланган иш вақти меъёридан ошмаслиги керак.
3. Иш вақти сонини кўрсатадиган иш жадвалини (сменаларни) албатта тузиш керак, чунки ҳисобот даври давомида иш ва дам олиш кунлари сони, шунингдек кундалик иш давомийлиги ўзгаради.
Узлуксиз ишлаб чиқаришда
Масалан, 3 нафар ходим (бригада) билан эмас, балки тўрт киши билан тун-у кун қўриқлаш хизмати ишини ташкил қилишни тавсия этамиз.
Ҳар бир ходим (ёки бригада) 12 соат давомида ишлайди (овқатланиш учун 1 соатлик танаффус билан бирга). Шундай қилиб, ҳар бир иш сменаси 11 соат, кунига 22 соат, ойига 660 соатни ташкил қилиб, 4 ходим (бригада) ўртасида тақсимланади. Ҳар бир ходим (бригада) ойига ўртача: 660 : 4 = 165 соат ишлайди, бу қонунчиликка зид эмас.
3 нафар қўриқчи билан мисолда – ҳар бири ойига ўртача 220 соат ишлаши керак бўлади. Бу ҳар бир ходим учун ўртача иш вақти меъёридан 50 соатдан ошади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Иш вақтидан ташқари ишлар йилига 120 соатдан ошмаслиги керак иш сменаси 12 соатдан иборат бўлганда эса иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди
.
Бундай ортиқча иш нафақат қонунга зид, балки иш вақтидан ташқари ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлайдиган иш берувчига ҳам иқтисодий жиҳатдан манфаатсиз .
Ишни тўғри ташкил этиш орқали иш берувчи, бир томондан, қўшимча иш ўринларини тақдим қилади, бошқа томондан – " Иш вақтидан ташқари ишлар учун" тўламайди.
Корхонада 24 соатлик сменали иш режими ўрнатилган. МКга мувофиқ 12 соатлик смена алмашиш жадвали ишлаб чиқилган: кун-тун, икки кунлик дам олиш. Аммо ходимлар «уч кунда бир» режимида ишлаш истагини билдирдилар, чунки уларнинг фикрига кўра, ушбу тартиб энг қулай. Бундай иш маромини қўллаш мумкинми? Иш берувчининг рад жавобини қандай асослаш керак?.
- Қонун ҳужжатларида ходимларни ҳар куни 12 соатдан ортиқ ишга жалб этишга йўл қўйилмайди . Бу физиологлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича мутахассисларнинг кўп йиллик кузатишларига асосланган.
Биринчидан, ҳар қандай тоифадаги ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги кунига 24 соат самарали бўлиши мумкин эмас. Ушбу режимда иш сменаси якунида иш сифати ва самарадорлиги пасаяди. Ходимга тегишли дам олиш ва уйқусиз 24 соат чидаш қийин. Эртами-кечми бу соғлиқнинг ёмонлашишига олиб келади.
Иккинчидан, бундай иш тартиби ишдаги авариялар ва бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин, чунки чарчаган одамнинг диққати ва реакцияси камаяди.
Агар ходимларнинг ўзларига ушбу иш режими қулай бўлса ҳам, иш берувчи рози бўлмаслиги керак. «Уч кунда бир» режими меҳнат қонунчилигини тўғридан-тўғри бузиш бўлиб, бунинг учун айбдор мансабдор шахс (директор) маъмурий Кодекснинг
(БҲМнинг 5-10 баравари миқдорида жарима) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ташкилотда узлуксиз иш жадвали ўрнатилган. I-смена 08:00 дан 17:00 гача, 8 соат ишлайди. II-смена – 17:00 дан 01:00 гача, 7 соат (шундан 22:00 дан бошлаб тўлов – 1,5 баравар миқдорда). III-смена – 01:00 дан 08:00 гача, 6 соат (шундан 22:00 дан бошлаб тўлов – 1,5 баравар миқдорда). II ва III-сменаларга тўлов кўпроқ бўлиши учун, табелга учта сменаларнинг барчасига 8 иш соатидан қўйиш мумкинми? Даромад солиғи катта суммани ташкил қилади, натижада 1,5 баравар миқдордаги тўлов I-сменадаги ишчиларнинг иш ҳақига зўрға етади. Агар уларга аслида 7 ва 6 соат ёзадиган бўлсак, улар жуда ҳам кам олишади. Бундай вазиятда нима қилиш керак?.
– Иш вақтини ҳисобга олиш табелига фақат сменада ҳақиқатда ишлаган вақтни қўйиш керак. Табелда иш вақтини сунъий равишда ўрта ҳисобга келтириш – мумкин эмас, чунки бу кўплаб талабларга зид келади. Ҳақиқий рақамлар нафақат иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун, балки ходимнинг форс-мажор шароитда иш жойида ўтказган вақтини аниқлаштириш, расмий текширувлар ёки тергов чораларини кўриш учун ҳам керак бўлиб қолиши мумкин.
МКнинг 188-моддаси 1-қисмига мувофиқ, соат 22:00 дан 06:00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади. Демак, юқоридаги мисолда II-сменага 7 соат ишлаган вақтдан тунги 3 соат, III-сменада эса ишлаган 6 соатдан тунги 5 соат тўғри келади. Бу тунги соатлар учун камида 1,5 баравар миқдорда ҳақ тўланиши керак
.
Келтирилган мисолдаги муаммони ҳал қилиш мумкин, агар:
1. Кўрсатилган вазиятда учта сменаларнинг барчасининг иш вақти давомийлиги (8 соатдан) сунъий равишда эмас, балки ҳақиқатан тенглаштирилса, яъни, бу
зид келмаган тақдирда, – иш режими ўзгартирилса. Аммо II ва III-сменадаги ишчиларга тунги соатлар учун,
мувофиқ, 1,5 баравар миқдорда ҳақ тўланиши керак. Иш соатларини барча ходимларга бир маромда тақсимлаш учун уларнинг ишини навбат билан алмаштириш, бир сменадан иккинчисига ўтишни тўғри ташкил қилиш зарур
.
2. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни олиб бориш
.
Жамлаб ҳисобга олишдан ким ва нима учун фойдаланади
Агар ишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда кунлик ёки ҳафталик узлуксиз иш вақтига риоя қилишнинг имкони бўлмаса, корхоналар ҳисобга олишнинг ушбу усулини жорий қилишлари мумкин. Одатда, мослашувчан иш вақти ва 8 соатдан ортиқ давом этадиган сменали ишда бунга эҳтиёж юзага келади.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш (кунлик ва ҳафталикдан фарқли ўлароқ) сутка ва ҳафта давомида белгиланган иш вақтидан четга чиқишга имкон беради. Бунда бир кунда (ҳафта) ортиқча ишлаш бошқа кун ёки ҳафтада камроқ ишлаш билан қопланиши мумкин. Асосийси, ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг умумий давомийлиги нормадан ошиб кетмаслиги
.
Шундай қилиб, ҳар бир ходимнинг ҳисобот давридаги (ой, чорак ва ҳоказо) иш вақти давомийлиги нормал иш соатлари сонидан ошиб кетмаслигини назорат қилиш учун умумлашган ҳисоб киритилади.
мувофиқ, ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда айрим тоифадаги ходимлар, шу жумладан тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланганлар учун чекловлар мавжуд.
Қандай ўрнатиш керак
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш шартлари каби жамоа шартномасида белгиланади. У тузилмаган бўлса – иш берувчи бундай ҳисобга олишни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишув бўйича корхонанинг ички ҳужжатида белгилайди (ИМТҚ ёки иш вақти режими ҳақидаги алоҳида далолатномада).
Ички ҳужжатда ҳисобот даврининг давомийлиги (ой, чорак ва бошқалар), иш сменасининг максимал давомийлиги, сменаларни алмаштириш тартиби, сменалараро дам олиш давомийлиги ва бошқа муҳим шартлар кўрсатилиши керак. Шунингдек иш вақти режимини ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси ёки бошқа келишувда белгилаш мумкин.
Жамлаб ҳисобга олиш корхонанинг барча ходимлари ёки уларнинг алоҳида тоифалари учун киритилиши мумкин. Иш берувчи ҳар бир тоифадаги ходимларни ҳисобот даврида талаб қилинадиган иш вақти билан таъминлаши керак. Тегишинча, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилаётган ходимлар одатдагидан фарқли жадвал асосида ишлашлари керак.
Ҳисобот даври – бу қонунда белгиланган иш вақти нормасига риоя қилиниши керак бўлган вақт даври.
Ҳисобот даври корхона томонидан мустақил равишда белгиланади. Бу бир ой, чорак ёки 12 ойдан ортиқ бўлмаган бошқа даврга тенг бўлиши мумкин (МК 199-моддаси 2-қисми).
Ушбу белгиланган вақт давомида ходим иш вақти (соатларда) нормасини ишлаб бериши керак. Агар у ҳақиқатан кўпроқ ишлаб берса, ортиқча вақт таснифланади ва иш вақтидан ташқари иш сифатида тўлов қилинади.
Барча ҳолатларда ҳар кунлик иш (смена) давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак.
Иш вақти режимини танлаш – иш берувчининг ваколатидир. У ўз ходимлари учун у ёки бу режимни мустақил равишда белгилаш ва ўрнатиш ҳуқуқига эга. Шунингдек у режимларни аралаштириши, яъни ходимларнинг бир тоифаси учун иш турига ёки асосий ва ортиқча иш вақтига қараб бир вақтнинг ўзида турли хил иш режимларини белгилаши мумкин.
Шунингдек ишнинг хусусияти, корхона эҳтиёжлари ва бошқа омилларга қараб турли тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг ҳар хил режимларини белгилашга йўл қўйилади.
Смена жадваллари қандай ишлатилади
Узлуксиз ишлаб чиқариш билан банд бўлган корхоналарда қўлланиладиган смена жадваллари куйидагиларни таъминлайди:
- ишлаб чиқариш жараёнига узлуксиз хизмат кўрсатиш;
- ходимлар ротациясини, уларни бир сменадан иккинчисига ўтишини.
Ходим смена жадвалига мувофиқ маълум бир иш кунлардан кейин мунтазам равишда бир сменадан иккинчисига ўтиши керак. Одатда 4 бригадалик смена жадвалларидан фойдаланилади. Бунда ҳар суткада учта бригада ишлайди, уларнинг ҳар бири – ўз сменасида, битта бригада эса дам олади.
Мисол келтирамиз. Фараз қилайлик:
- I смена 08:00 дан 16:00 гача – 8 соат ишлайди;
- II смена 16:00 дан 00:00 гача – 8 соат ишлайди;
- III смена 00:00 дан 08:00 гача – 8 соат ишлайди.
Корхонада ушбу иш режимига тўртта бригада жалб қилинган. Уч смена асосидаги иш ходимлар учун иш вақти нормасидан ошади. Иш вақтидан ташқари соатлар миқдори иш вақтидан ташқари ишнинг энг кўп давомийлиги доирасидан чиқиб кетади, у ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда – бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ошмаслиги лозим (МК 190-моддаси).
Ходимларнинг сменалар оралиғида даврий дам олишини таъминлаш учун, иш қуйидагича ташкил этилади:
|
Бригадалар |
1 смена |
2 смена |
3 смена |
1 смена |
2 смена |
3 смена |
1 смена |
2 смена |
3 смена |
|
|
1 сутка |
2 сутка |
3 сутка |
||||||
|
1 |
+ |
|
|
|
+ |
|
|
|
+ |
|
2 |
|
+ |
|
|
|
+ |
Дам олиш |
||
|
3 |
|
|
+ |
Дам олиш |
+ |
|
|
||
|
4 |
Дам олиш |
+ |
|
|
|
+ |
|
||
Ушбу иш режими тунги вақтда иш жойига бориш ва ортга қайтиш билан боғлиқ муайян қийинчиликлар билан боғлиқ. Одатда, бундай иш режимига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ходимларни хизмат транспортида ташиш корхона ҳисобидан ташкил этилади.
24 соатлик иш учун энг кенг тарқалган ва маъқул бўлган 12 соатлик иш жадвали бўлиб, унда:
1) биринчи суткада 1-сонли бригада (ёки 1-сонли ходим) эрталабдан кечгача ишлайди; тундан тонггача – 2-сонли бригада (2-сонли ходим),
2) иккинчи суткада – эрталабдан кечгача 3-сонли бригада (3-сонли ходим) ишлайди, тундан тонггача – 1-сонли бригада (1-сонли ходим);
3) учинчи суткада – эрталабдан кечгача – 4-сонли бригада (4-сонли ходим), тундан тонггача – 3-сонли бригада (3-сонли ходим).
Оддий қилиб айтганда, ҳар бир бригада биринчи суткада – кундузи, иккинчисида – тунда ишлайди. Кейинги кундузги смена қадар – икки кун дам олади.
Смена жадвали жамоа шартномасида, у бўлмаганда эса – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда белгиланади. Биринчи ҳолда смена жадвали – жамоа шартномасига илова, иккинчисида – корхонанинг мустақил ички ҳужжати.
Тасдиқлангандан сўнг смена жадвали, у кучга киргунга қадар 2 ойдан кечиктирмасдан, тегишли ходимларнинг барчасига етказилади.
Смена давомийлигини қандай ўзгартириш мумкин
Иш берувчи ишлаб чиқариш шароитида зарур бўлганда тунги сменанинг давомийлигини ўзгартириши, уни кундузги сменага тенглаштириши мумкин. Хусусан, бу узлуксиз ишлаб чиқаришларда ёки бир кун дам олинадиган 6 кунлик иш ҳафтасидаги смена ишлаларида талаб қилиниши мумкин
.
Корхонада иш ҳақи тизими ва Меҳнат кодекси талабларини ҳисобга олган ҳолда, реал эҳтиёжни синчковлик билан таҳлил қилиш ва корхонанинг молиявий ва иқтисодий хизматлари билан ҳисоб-китобларни амалга оширишни тавсия этамиз.
Валерия ЛЯНДРЕС «Норма» эксперти
Ходимлар иш куни бошланишидан аввал махсус кийим-бош киядилар ва ўз иш жойини тайёрлайдилар. Иш куни охирида уларга иш жойини тартибга солиш, чўмилиш ва кийим-бош алмаштириш учун яна вақт керак бўлади. Бу даврлар иш вақтига киритиладими? Агар ходим бу ишларни иш куни бошланишидан аввал қилса, иш жойини тайёрлаш вақти ишдан ташқари иш ҳисобланадими? Агар ходимларни уйига хизмат транспорти олиб бориб қўйса, бундай вазиятда ишга келиш ва ишдан кетиш вақти қандай белгиланади?
Ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақтидир
.
Иш вақтига қуйидагилар киритилади:
- ходим меҳнат мажбуриятларини ҳақиқатда бажарган вақт;
- ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт;
- технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган танаффуслар;
- болани овқатлантириш учун танаффуслар;
- асосий ва тайёргарлик-якуний ишларни бажариш вақти – кийим, материаллар, асбоб-ускуналар олиш, техника, ҳужжатлар билан танишиш, иш ўрнини тайёрлаш ва тозалаш, тайёр маҳсулотни топшириш;
- меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа вақт даврлари.
Ушбу даврлар ҳисобга олишини керак ва бу жараён иш берувчи томонидан ташкил этилиши шарт. Бунда меҳнат мажбуриятларининг ҳақиқатда бажарилган вақти ички меҳнат тартиб қоидаларига, ишлаш (сменаларга бўлиниб ишлаш) жадвалига ёки иш берувчининг алоҳида кўрсатмасига биноан ходим иш бажариладиган жойга келган пайтдан эътиборан ҳамда ушбу иш кунида (сменада) ишдан ҳақиқатда озод бўлган пайтга қадар ҳисобга олинади
. Ушбу вақт оралиғига қуйидагилар учун зарур бўлган вақт киритилмайди ҳамда ҳисобга олинмайди:
- яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий йиғилиш жойига) бориш ва қайтиб келиш вақти;
- иш жойига кираверишдан то иш жойигача бўлган йўл учун;
- иш бошланишидан олдин ва иш тугаганидан кейин кийим-бош алмаштириш учун;
- ишдан кетаётганда рўйхатдан ўтиш учун
.
Тегишинча, бу даврлар иш вақтига киритилмайди. Агар меҳнат шартномаси, жамоа келишуви ёки бошқа ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда иш берувчининг ходимларни доимий иш жойига олиб бориш ва қайтариб келиш мажбурияти назарда тутилган бўлса, хизмат автобусининг ҳудуддан чиқиб кетиши иш кунининг охирига режалаштирилади. Аниқ жўнаш вақти ички ҳужжатларда назарда тутилиши мумкин. Бунда, фикримизча, у ходимларнинг транспорт воситаси турган жойгача етиб келиши учун маълум вақт захирасини ўз ичига олиши керак.
Агар ходимлар жўнаб кетиш вақтига рози бўлмасалар ва бу масала бўйича иш берувчи билан низо юзага келса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки иш берувчи олдида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ходимларнинг бошқа вакиллик органини жалб қилиш мақсадга мувофиқдир.
Иш вақтига иш жойини тайёрлаш ва тозалаш вақти киритилади. Аммо бу ҳаракатларни ишдан ташқари иш сифатида тан олиш учун иш жойини тайёрлаш ва тозалаш:
1) ходимнинг меҳнат шартномаси, лавозим йўриқномалари, ташкилотнинг ички ҳужжатларида белгиланган меҳнат мажбуриятларига киритилиши;
2) ходимга белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда бажарилиши;
3) ходимнинг ташаббуси билан эмас, балки иш берувчининг фармойиши билан бажарилиши керак.
Ишдан ташқари иш вақти ишланган вақт таркибида алоҳида ҳисобга олинади ва унга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.


Канал в телеграм