|
Хато
|
Хатонинг тавсифи
|
Нима учун бу хато саналади
|
Олдини олиш
|
|
Қилмиш ёки айбнинг йўқлиги
|
Иш берувчи томонидан меҳнат интизомини бузмаган ҳаракатлар ёки узрли сабабга кўра содир этилган ҳаракатлар учун жазо эълон қилинди
|
Интизомий жазо фақат ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун қўлланилади
|
1. Айбнинг мавжудлигини текширинг: ходим ҳақиқатан ҳам ўз меҳнат вазифаларини бузганлигига ишонч ҳосил қилинг.
2. Узрли сабабларни ҳисобга олинг (масалан, касаллик, форс-мажор).
3. Фақат лавозим йўриқномасида, ИМТҚда ёки меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини бевосита бузадиган ҳаракатлар учун жавобгарликка тортинг.
|
|
Интизомий жазо турининг асоссизлиги
|
Иш берувчи қилмишнинг оғирлигини, уни содир этиш ҳолатларини ва ходимнинг аввалги интизомини ҳисобга олмаган ҳолда интизомий жазо турини танлайди.
|
Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғирлиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади 
|
Асосланганлигини текширинг: жазо нима учун қўлланилди, қоидабузарликнинг объектив далиллари борми
|
|
МКда назарда тутилмаган жазо турини қўллаш
|
Иш берувчи МКда назарда тутилмаган интизомий жазони қўллайди
|
Меҳнат қонунчилиги интизомий жазоларнинг фақат 3 турини қўллашга рухсат беради :
1. Ҳайфсан
2. Жарима
3. Меҳнат шартномасини бекор қилиш
Бошқа чораларнинг қўлланилиши ноқонуний бўлиб, уларнинг устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
|
Қилмишнинг оғирлигига қараб МКда назарда тутилган фақат уч турдаги жазони қўлланг. Ишдан бўшатиш – камида иккита интизомий жазоси олиб ташланмаган (сўндирилмаган) ходим томонидан такроран жиддий қилмиш содир этилган тақдирда.
|
|
Ҳужжатлар ёки далилларнинг йўқлиги
|
Иш берувчи қоидабузарлик тўғрисида далолатнома тузмаган, хизмат текшируви ўтказилмаган
|
Ушбу қоидабузарлик исботланмаган деб топилади, чунки қоидабузарлик фактининг тасдиғи йўқ .
|
Қоидабузарлик тўғрисида икки ва ундан ортиқ гувоҳнинг имзоси билан далолатнома тузинг. Агар ходим уни имзолашни рад этса, буни далолатномада қайд этинг
|
|
Тушунтириш хатини олмаслик
|
Ходимга тушунтириш хати тақдим этиш таклиф қилинмади
|
Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чоралари қўлланилгунига қадар ёзма тушунтириш талаб қилиши шарт 
|
Ходимга тушунтириш хатини тақдим этиш ҳақида шахсан ёки буюртма хат билан хабарнома юборинг. Агар ходим тушунтириш хати беришни рад этса, рад этиш ҳақида далолатнома тузинг.
|
|
Тушунтириш хати тақдим қилишни рад этиш тўғрисидаги далолатноманинг йўқлиги
|
Ходим тушунтириш хати беришни рад этди, аммо бу ҳақда далолатнома тузилмаган
|
Иш берувчи рад этиш далилини исботлай олмайди, бу ундирувни ноқонуний қилади
|
Рад этиш тўғрисидаги далолатномани албатта камида иккита гувоҳнинг имзоси билан тузинг. Далолатномада ходим тушунтириш хати беришни рад этганини кўрсатинг
|
|
Битта қоидабузарлик учун иккита жазо қўллаш
|
Иш берувчи томонидан битта қоидабузарлик учун икки ва ундан ортиқ интизомий жазо (масалан, ҳайфсан ва жарима) қўлланилган
|
Битта қоидабузарлик учун фақат битта жазо қўллаш мумкин 
|
Муайян қоидабузарлик учун фақат битта жазо (ҳайфсан, жарима ёки ишдан бўшатиш)ни танланг
|
|
Танишиш тартиб-таомилини бузиш
|
Ходим ундириш тўғрисидаги буйруқ билан таништирилмаган ёки у буйруқни имзолашни рад этган
|
Ходимнинг интизомий жазодан хабардор бўлиш ҳуқуқи бузилган, бу эса унга чиқарилган интизомий жазога эътироз билдириш ҳуқуқини беради
|
Агар ходим буйруқни имзолашни рад этган бўлса, имзолашни рад этиш тўғрисида гувоҳларнинг имзолари билан далолатнома тузилади
|
|
Жазони қўллаш муддатларига риоя қилмаслик
|
Иш берувчи қоидабузарлик содир этилганидан кейин бир ойдан ортиқ вақт ўтгач интизомий жазо берган
|
Интизомий жавобгарликка тортиш муддати бузилмоқда
|
Қоидабузарлик аниқланган пайтдан бошлаб 1 ой ичида (касаллик ва таътилларни ҳисобга олмаганда) жазо эълон қилинг. Бунда қилмиш содир этилган пайтдан эътиборан кўпи билан олти ой ўтиши керак. Агар қоидабузарлик тафтиш натижаларига кўра аниқланган бўлса – камида икки йил
|
|
Буйруқни нотўғри расмийлаштириш
|
Буйруқда сана, асослар (далолатномалар, тушунтиришлар, ИМТҚ бандлари) йўқ, танишиш муддати бузилган
|
Буйруқ ноқонуний деб топилиши мумкин
|
Жазони қўллаш тўғрисидаги буйруққа қилмиш бўйича барча ҳужжатларга ҳаволаларни киритинг: далолатномалар, тушунтиришлар, шунингдек меҳнат шартномасининг бузилган қоидалари
|
|
Ходимнинг рад этишларини нотўғри ҳужжатлаштириш
|
Ходим далолатнома ва буйруқларни имзолашни рад этади, иш берувчи эса буни қайд этмайди
|
Ходим уни ҳужжатлар билан таништирмаганликларини даъво қилиши мумкин
|
Буйруқ ёки далолатномани имзолаш рад этилганда камида икки нафар гувоҳнинг имзоси билан рад этиш тўғрисида далолатнома тузинг
|