Меҳнат муҳофазасини ташкил этишда кўп учрайдиган хатолар

09.04.2025
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Ходимлар «ўз ҳисобидан» тиббий кўрикдан ўтишга юборилганда

Корхонада МК 360-моддасига мувофиқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган ходимлар тоифалари мавжуд. Бундай тиббий кўриклар учун харажатларни иш берувчи ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолади.

– МК 360-моддаси 5-қисми бузилган. Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан: дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) ўтказилиши билан боғлиқ харажатларни тўламайдилар. Шу сабабли ходимлардан ушбу маблағларни ушлаб қолиш мумкин эмас.

Мажбурий тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб
қолади . 

Хулоса: меҳнат инспекцияси иш берувчининг айбдор мансабдор шахсига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖТК) 49-моддаси бўйича жарима солиши мумкин.

Ходимларга ноқонуний ушлаб қолинган суммаларни қайтариш лозим.

Ходим соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ишга ўтказилмаганда

Даврий тиббий кўрик натижаларига кўра ходимга тиббий хулоса билан соғлиғининг ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган енгилроқ ишга ўтказиш тавсия этилган . Мос келадиган бўш иш ўрни бўлса ҳам, директор ходим аввалги мажбуриятларини бажаришда давом этиши мумкин деб ҳисоблаб, уни ўтказмаган.

– МК 143-моддаси 1-қисми бузилган. Иш берувчи тиббий кўрик натижалари бўйича тиббий комиссиянинг тавсияларини бажариши шарт. Бу ҳолда иш берувчи уларни эътиборга олмаган. Мос келадиган бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ва ходим розилик берганда иш берувчи уни соғлиғи ҳолатига мос келадиган бошқа ишга ўтказиши шарт эди.

Агар ташкилотда мос келадиган иш бўлмаса ёки бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ҳам ходим ўтказилишга қарши бўлса, бошқа гап. Бундай ҳолларда у билан меҳнат шартномаси МК 143-моддаси 2-қисми бўйича бекор қилиниши мумкин. Ушбу асос бўйича ишдан бўшатилган ходимга МК 173-моддасига мувофиқ ишдан бўшатиш нафақаси тўланади ва МК 100-моддасида назарда тутилган моддий қўллаб-қувватлаш кафолатлари берилади.

Хулоса: иш берувчи ходимни тиббий хулосага кўра соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлган ишда ушлаб туришга ҳақли эмас. Агар тиббий тавсияларга кўра мос келадиган бўш иш ўрни бўлса ва ходим унга ўтказишларига рози бўлса – иш берувчи ўтказишни расмийлаштириши керак. Агар бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ходим ўтказилишга қарши бўлса ёки мос келадиган иш бўлмаса – иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини МК 143-моддаси 2-қисми бўйича бекор қилади.

Ушбу талаблар бузилганда иш берувчининг айбдор мансабдор шахси МЖТК 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

50 нафардан ортиқ ходим ишлайдиган ишлаб чиқариш корхонасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилмаганда

 Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, 50 нафардан ортиқ ходими бўлган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилмаган.

– МК 359-моддаси 3-қисми 7-хатбошиси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси 1-қисми бузилган. 50 нафар ва ундан ортиқ ходим ишлайдиган ишлаб чиқариш корхонасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис бўлиши керак.

Хулоса: меҳнат инспекцияси қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бериши ва МЖТК 49-моддаси бўйича иш берувчининг айбдор мансабдор шахсига жарима солиши мумкин.

Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш тўғрисида буйруқ чиқариши ёхуд корхонада меҳнатнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш хизматларини кўрсатувчи профессионал ташкилот билан шартнома тузиши лозим.

Зарарли шароитларда ишлаётганларга махсус кийим ва ҳимоя воситалари берилмаганда

Иш берувчи меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларни махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан таъминламайди.

– МК 363-моддаси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси бузилган. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича махсус кийим, санитария кийими, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари (кейинги ўринларда – ШҲВ) билан бепул таъминланади.

ШҲВни бериш бўйича намунавий нормаларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкилотнинг фаолият турига қараб белгилайди: темир йўл транспорти ходимлари учун ; енгил саноат учун ; савдо учун ; қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш корхоналари учун  ва ҳ.к.

Хулоса: ушбу нормативлар асосида иш берувчи ШҲВ берилиши зарур бўлган ишлар рўйхатини, бериш нормаларини, ШҲВ билан таъминлаш тартиби ва шартларини белгилаши керак. Ушбу маълумотларнинг барчаси жамоа шартномасига киритилади, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланади.

ШҲВни бермаганлик учун иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилиши ва МЖТК 49-моддасига мувофиқ унга жарима солиниши мумкин. Агар бундай қоидабузарлик ходимга ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига ёхуд унинг ўлимига олиб келса, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши учун масъул шахс Жиноят кодекси (ЖК) 257-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилади:

  • ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказганлик 25 БҲМдан 50 БҲМгача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш, ёхуд
    3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
  • ўша қилмиш ходимнинг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, иш берувчи ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини (боқувчи бўлган ходим ўлганда – оила аъзоларига) қоплаши шарт  .

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ берилмаганда 

Иш берувчи иш жойларида ходимларга йўл-йўриқ бермайди, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича уларни ўқитмайди ва билимларини текширмайди.

– МК 359-моддаси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси талаблари бузилган. Иш берувчи:

  • ходимлар ўртасида техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғиндан сақлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари бўйича йўл-йўриқ бериши;
  • ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитилишини, қайта тайёрланишини, малакаси оширилишини ва билимлари текширилишини ташкил этиши шарт.

Хулоса: меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитилмаган, йўл-йўриқ берилмаган ва билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўйиш мумкин эмас! Акс ҳолда иш берувчига МЖТК 49-моддаси бўйича жарима солинади.

Агар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши учун масъул шахснинг бундай қоидабузарлиги ходимга ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига ёхуд унинг ўлимига олиб келса – ЖК 257-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик юзага келади:

  • ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилиши 25 БҲМдан 50 БҲМгача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш, ёхуд
    3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
  • ўша қилмиш ходимнинг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган иш тўхтатилмаганда

Дастгоҳда ишлаётган ходим жиҳоз сезиларли даражада носоз эканлигини пайқади. Бу ҳақда дарҳол цех бошлиғига хабар берди, у эса завод директорини бундан хабардор қилди. Бироқ директор сменанинг охиригача ишни давом эттиришни талаб қилди.

– МК 358-моддаси бузилган. Иш берувчи иш жараёнида юзага келган, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳолатларни бартараф этиши шарт. Ходим бу ҳақда раҳбариятни хабардор қилгач, ўз навбатида барча зарур тадбирлар якунлангунига қадар ишни бажаришдан бош тортишга ҳақли.

Хулоса: ходимдан бундай шароитда ишни давом эттиришни талаб қилиш мумкин эмас. Акс ҳолда иш берувчининг айбдор мансабдор шахси маъмурий жавобгарликка тортилиши ва МЖТК 49-моддаси бўйича унга жарима солиниши мумкин. Бундан ташқари, меҳнат инспекцияси меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимларнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид соладиган ускунадан фойдаланишни тўхтатиб қўйишга ҳақли .

Агар вазият ходимга ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига ёки унинг ўлимига олиб келса, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши учун масъул шахс ЖК 257-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилади:

  • ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилиши 25 БҲМдан 50 БҲМгача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш, ёхуд
    3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
  • ўша қилмиш ходимнинг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, иш берувчи ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини (боқувчи ходим ўлганда – оила аъзоларига) қоплаши шарт  .

Иш берувчи ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид соладиган ҳолатларни бартараф этиши: носоз дастгоҳни таъмирлаши ёки алмаштириши лозим. Ушбу тадбирлар якунлангунига қадар ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади .

Агар ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келмаганлиги аниқланса, иш берувчи унга нисбатан хизмат текшируви ўтказишни бошлашга ҳақли. Бу тартиб-таомилни ўтказиш тартиби МК 302311-моддаларида белгиланган.

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал