Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ишдан бўшатиш билан боғлиқ айрим жиҳатлар
Ташкилот синов муддатидан ўтолмаган ходимни ишдан бўшатди. Ходим буйруқ билан имзо қўйиб, таништирилди. Энди у ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантирилмаганлигини таъкидлаб, ишга қайта тикланиш учун судга мурожаат қилди.
Бу ходимни ишга қайта тиклаш учун асос бўла оладими?
Ҳақиқатдан ҳам, қониқарсиз синов натижаси сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибига риоя қилиш учун ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришнинг ўзи етарли бўлмайди. Бу ҳақда ходимни ёзма огоҳлантириш ҳам керак.
Меҳнат кодексининг 87-моддаси 1-қисмига мувофиқ агар ходим синовдан ўтмаган бўлса, иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини синов муддати тугагунга қадар бекор қилишга, бу ҳақда камида 3 кун олдин ёзма равишда хабардор қилишга ҳақли. Ушбу модданинг 2-қисмига кўра, белгиланган муддатни қисқартиришга фақат тарафларнинг келишуви билан йўл қўйилади.
Ходим огоҳлантиришсиз ишдан бўшатилган, аммо келтирилган асос бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишда қолган барча қонун меъёрларига риоя қилинган бўлса, суд ишдан бўшатиш санасини тегишли муддатга кўчириш ва бу вақт учун ходимга хақ тўлаш тўғрисида қарор чиқаради.
Бунда, шундай асослар билан меҳнат шартномаси тугатилган санани кўчиришга фақат меҳнат шартномасида белгиланган синов муддати чегарасида йўл қўйилади .
Синов муддатини тўғри ташкил қилиш ва ундан ўтолмаган ходимларни ишдан тўғри бўшатиш ҳақида қуйидаги тушунтиришда ўқинг: