Пригодится каждому кадровику в декабре:
21-23 март кунлари таътилга қўшиладими?
Меҳнат ҳафтаси давомийлиги турлича бўлган корхоналарда таътилларни ҳисоблашда қўшимча дам олиш кунлари қандай ҳисобга олинишини «Норма» компанияси эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтириб берди:
– 2022 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди :
- барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь – душанба, 22 март – сешанба, 23 март – чоршанба, 11 июль – душанба, 2 сентябрь – жума;
- 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь – сешанба, 4 май – чоршанба, 5 май – пайшанба, 12 июль – сешанба, 3 сентябрь – шанба ва 31 декабрь – шанба.
Бунда бюджет ташкилотлари ходимларига 20 иш куни ва ундан ортиқ муддатга бериладиган йиллик меҳнат таътили кунлари сони 2022 йилда 5 иш кунига қисқартирилади . Мазкур қоида календарь бўйича таътил бошланадиган санадан (2022 йил 1 январдан 31 декабрга қадар) ҳамда ушбу таътил берилаётган иш йилидан қатъи назар амал қилади. Батафсил…
Нобюджет ташкилотларда ПФ-35-сон Фармоннинг 1-бандига мувофиқ ходимларга қўшимча дам олиш кунлари мажбурий тартибда берилиши лозим. Хусусий ташкилотлар қўшимча дам олиш кунларига ҳақ тўлаш ва уларни меҳнат таътили давомийлигидан чиқариб ташлаш масалаларини корхона ички ҳужжатларида қайд этган ҳолда, ўз ихтиёрига кўра ҳал қиладилар .
Шу тариқа, қўшимча дам олиш кунлари – 3 январь, 22 март, 23 март, 11 июль ва 2 сентябрь – таътил давомийлигини ҳисоблашда қўшилмайди.
Таътил давомийлиги – 15 иш куни. 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Ходим 2022 йил 7 мартдан таътил олишни мўлжаллаяпти.
8 март ва 21 март – МКнинг 131-моддасига мувофиқ байрам (ишланмайдиган) кунлар бўлганлиги сабабли, улар таътил давомийлигини ҳисоблашда қўшилмайди.
22 ва 23 март – ПФ-35-сон Фармонга мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари бўлиб, улар ҳам таътил давомийлигини ҳисоблашда қўшилмайди.
Тегишли равишда, таътил кунлари юқорида айтиб ўтилган барча кунлар сонига узайтирилади.
Таътилнинг сўнгги куни – 28 март, 29 мартдан ишга чиқилади.
2022 йилда шанба кунларидан кўчирилган дам олиш кунлари – 4 январь, 4 май, 5 май, 12 июль, 3 сентябрь ва 31 декабрь – фақат 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ташкилотлардагина таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилмайди. Чунки бу кунлар улар учун қўшимча дам олиш кунлари бўлади . Бироқ, бунда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун йиллик меҳнат таътили давомийлиги ушбу қўшимча дам олиш кунлари сонига қисқартирилмайди.
5 кун ишлайдиганлар учун юқорида айтиб ўтилган кунлар (4 январь, 4 май, 5 май, 12 июль, 3 сентябрь ва 31 декабрь) – шанба кунидан кўчирилган дам олиш кунлари бўлганлиги сабабли таътиллар давомийлигига киритилади, чунки умумий қоидага кўра таътиллар давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан (яъни шанба кунлари билан бирга) ҳисоблаб чиқарилади .