Қўшимча ишланмайдиган кунларнинг 2022 йилдаги таътил муддатига таъсири

preview

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПФ-35-сон "2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонининг айрим қоидаларини қўллашга оид саволларга kadrovik.uzнинг илтимосига кўра Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Александр НАВОТНИЙ жавоб берди:

 

- "2021 йил 20 декабрдаги ПФ-35-сон 3- банд 2-хатбошига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларига 20 ва ундан кўп иш кунига бериладиган йиллик меҳнат таътили 2022 йилда 5 иш кунига қисқартирилади. Қоида таътилнинг бошланиш санаси (2022 йилнинг 1 январидан 31 декабргача) ва ушбу таътил бериладиган иш йилидан қатъий назар амал қилади.

ПФ-35-сон 3-банд учинчи хатбошига мувофиқ йиллик меҳнат таътилининг муддати бюджет ташкилотлари ходимларига 15 дан 19 иш куни миқдорида белгиланган бўлса, 2022 йилда меҳнат таътилининг муддати 15 иш кунини ташкил этади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларга тақдим қилинган ПФ-35- сон 1-банд "б" кичик бандида назарда тутилган қўшимча ишланмайдиган кунлар ҳисобига (шу жумладан, календарь шанба кунига тўғри келган) ходимларнинг йиллик меҳнат таътил муддати қисқартирилмайди.

Йиллик меҳнат таътили 2021 декабрь ойида бошланиб, 2022 йил январь ойига ўтадиган ходимларнинг таътилдан қайтиш санаси  қуйидагича бўлади:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун (3 январь куни қўшимча дам олиш куни ҳисобига) - 1 кун кейин;
  • 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун (3 ва 4 январь кунлари қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига) - 2 кун кейин. 

Айрим ҳолатларда ходимга 2022 йилда олдинги иш даврларига таътил берилганда (яъни, илгари фойдаланилмаган таътиллар 2022 йилда бериладиган таътилга ўтказилса ва қўшилса), ПФ-35-сон Фармонига кўра фақат 5 иш куни чегириб ташланади.

Ўтган йиллар давомида ходим томонидан  фойдаланилган қўшимча ишланмаган кунлар 2022 йилда бериладиган меҳнат таътилидан чегириб ташланмайди.

ПФ-35-сонли 3-банд 3-хатбошида белгиланган ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармоннинг 1-банди «а» кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади. Бошқача айтганда, таътил ҳақи миқдорини белгилашда бюджет ташкилотлари учун тизим низомларида белгиланган меҳнат таътили кунлари сонини  қўшимча ишланмайдиган кунларни чегириб ташламасдан ҳисобга олинг.  

Нобюджет ташкилотлари ўз ходимларига ПФ-35-сон 1-бандига мувофиқ қўшимча ишланмайдиган кунларни тақдим этиши шарт. Бунда, 2022 йил давомида нобюджет ташкилотлари ходимларига тақдим этилган қўшимча ишланмайдиган кунлар учун ҳақ  тўлаш ёки тўламаслик масаласи ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатида акс эттирилиши керак.

Шунингдек, ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатида меҳнат таътилининг давомийлигидан қўшимча ишланмаган кунларни чегириш (ёки чегирмаслик) тартибини белгиланг".

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text178150_qushimcha_ishlanmaydigan_kunlar_2022_yildagi_tatil_muddatiga_qanday_tasir_qiladi