Ходим судланганда ишдан бўшатиш

preview

Компания ходими 4 ойдан кўпроқ вақт давомида ишга келмади ва маъмурият билан алоқага чиқмади. Кейинчалик рафиқаси у жазони умумий режимдаги колонияда ўташ шарти билан қамоқ жазосига ҳукм қилингани, аммо улар ҳукмни бекор қилиш учун шикоят қилишгани ҳақида хабар берди. Иш берувчи Меҳнат кодексининг 106-моддаси 3-бандига кўра (жазога ҳукм қилинганлиги муносабати билан аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса) ходимни ишдан бўшатиши мумкинми ёки апелляция натижаларини кутиши керакми?

 

- Иш берувчи мазкур ходим билан тузилган меҳнат шартномасини суд ҳукми кучга киргунга қадар Меҳнат кодексининг 106-моддаси 3-банди асосида бекор қилишга ҳақли эмас.

Ушбу асосда ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ фақат суд ҳукми қонуний кучга киргандан кейин  расмийлаштирилиши мумкин.

Агар биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар шикоят бермаган бўлса, ушбу ҳукм унинг устидан апелляция тартибида шикоят ва протест бериш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради . Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида берилиши мумкин .

Яъни, агар ҳукм устидан шикоят қилинмаса, у эълон қилинганидан 20 кун ўтгач кучга киради. Турмуш ўртоғининг сўзларига қараганда, улар апелляция шикояти киритишган. Демак, унинг қонуний кучга кириши тўхтатилади .

Агар юқори суд ҳукмни бекор қилмаса, иш юқори суд томонидан кўриб чиқилган кунда қонуний кучга киради  .

Қонуний кучга кирган ҳукм нусхаси маҳкумнинг иш жойига юборилади . Эътибор беринг, ҳужжатда судьянинг имзоси ва суд муҳри билан "Ҳукм фалон санада кучга кирди" деб кўрсатилиши керак.

Kadrovik.uz тавсия қилади

Мазкур вазиятда, шунингдек, ходим узоқ вақт давомида узрли сабабларсиз ишга келмаган бошқа ҳолатларда иш берувчи меҳнат шартномасини "прогулчи" билан қуйидагилар бўйича бекор қилишга ҳақли:  

  •  МК 100-м.2-қ.3-б. (меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун)
  •  МК 100-м.2-қ.4-б (меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш).

Аммо, бу иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишдир, шунинг учун Меҳнат кодексининг 106-моддаси бўйича ишдан бўшатишдан фарқли ўлароқ (тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича) бунда жараён анча мураккаб. Иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга қўйиладиган барча талабларга риоя қилинг. Буни қандай қилиб тўғри бажариш кераклиги ҳақида бу ерда ёзганмиз:

 


Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text179564_hodim_sudlanganda_ishdan_bushatish