Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ҳамма бир вақтда таътилга чиқиши мумкинми
«МЧЖ директори ходимларнинг катта қисмини бир вақтнинг ўзида йиллик ҳақ тўланадиган таътилга юборишга қарор қилди. Чекловлар борми?».
Kadrovik.uz аниқлаштиради:
– Агар бу корхонанинг маҳаллий ҳужжати, таътиллар жадвалида ва ишлаб чиқариш зарурати сабабли назарда тутилган бўлса, шундай йўл тутишингиз мумкин.
Ходимларнинг айрим тоифалари учун маълум чекловлар мавжуд. Масалан, ҳар қандай ҳолатда ҳам бир вақтнинг ўзида бухгалтерия бўлимини таътилга юбора олмайсиз. Бош бухгалтер таътили муаммо ва солиқ санкцияларини келтириб чиқармаслиги учун у қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида бу ерда ёзган эдик:
Умуман олганда, агар корхона фаолияти мавсумий бўлса ёки ишлаб чиқариш даврийлигидан келиб чиқиб шундай йўл тутиш қулай бўлса – бу яхши чора! Таътилдагиларнинг ўрнига ишловчиларни излашга, ўрнига ўрин ишлаётган ходимларга қўшимча ҳақ тўлашга ва бошқаларга ҳожат қолмайди.
Масалан, таҳририят ходимлари август ойида – газетани нашр этиш учун эълон қилинган «таътил» даврида таътил олишади. Бутун ишлаб чиқариш жараёни вақтинча тўхтатилади, газета «дам олади», жамоа таътилда. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида (ёзги таътил пайтида) ўқитувчилар жамоасига ҳам таътиллар тақдим этилади.
Меҳнат кодексининг 143-144-моддаларида таътиллар бериш тартиби, вақти ва навбати назарда тутилган бўлиб, уларга риоя қилиш лозим.
Хусусан, таътил учун қулай вақтни танлаш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг айрим тоифалари мавжуд:
- ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар;
- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
- таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганлар;
- жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошқа ходимлар.
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти