Бош бухгалтер таътилга муаммосиз кетмоқда: тайёргарликнинг бош режаси

preview

Таътилга чиқиш вақти келдиБош бухгалтер ҳаётидан

Наталья КРАСИЛЬНИКОВА, «CLASS SHINE» МЧЖ бош бухгалтери:

– Мен таътил учун корхонада бухгалтерия бўйича иш кам, ўрнимга ишлаб турадиган ходим уни бажаришда қийналмайдиган вақтни танлайман. Менимча, таътил учун йиллик ҳисоботларни топширишдан олдинги вақт энг қулай давр. Лекин ўзим таътилга баҳорда ёки ёзнинг бошида чиқаман. Йиллик ҳисоботларни топширгандан сўнг тикланиш ва янги куч билан ишга киришиш учун албатта 3-4 кун дам оламан. Айтганча, кўпинча ўрнимга директорнинг ўзи қолади.

Ҳисоботларни ҳар доим фақат ўзим топшираман, шунинг учун ҳисобот даврида таътилга чиқмасликка ҳаракат қиламан. Лекин ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш ва беришни бемалол ўринбосар зиммасига юклаш мумкин. Мен бланкларни олдиндан тайёрлаб қўяман ва уларни тўлдириш бўйича йўл-йўриқ кўрсатаман. Харидордан пул келиб тушганлиги тўғрисида СМС-хабарнома келиши билан ҳисобварақ-фактурани тўлдириш ва имкон қадар тезроқ мижозга ўтказиш лозимлигини тушунтираман.

Одатда муаммосиз дам олиш мумкин, аммо ҳамма нарса содир бўлиб туради... Масалан, бу йил солиқ хизмати мониторинг билан бемаврид келди: мен таътилдаман, раҳбар мижозлар билан шаҳар ташқарисида. Ҳамма нарсани ташлаб ишга боришга, текширувчиларга ҳужжатларни кўрсатишга тўғри келди.

Юлия ГАЛЬЦЕВА, бухгалтерлик ҳисоби процессинг марказининг бош мутахассиси:

– Мен одатда дам олиш учун ёзнинг боши ёки охирининг нисбатан тинч даврларини танлайман. Январь ойида  бир марта бўлса ҳам дам олиш қизиқ бўлар эди... Лекин бу касб вакиллари учун ушалмас орзу.

Агар бухгалтер бош бухгалтер эмас, балки умуман бир ўзи бўлса, таътил ҳам муаммо эмас. Банкка тўловларни юбориш ва ишончномаларни чоп этиш учун муносиб ходимни ўргатиш кифоя. Директор эса  ўзи ва бухгалтер учун имзо қўйиш ҳуқуқига эга.

Ишда йўқлигимда ҳаёт умуман тўхтамайди, ҳаммаси ўз йўлида кетади. Энг камида таътилдан қайтган кунинг  стол устида ишланмаган ҳужжатлар уюмини топишингиз мумкин, қолгани эса одатда яхши бўлади! Асосийси, таътил даврида шаҳардан узоқроққа жойга кетиш. Ёки кетгандек таассурот уйғотиш.

Елена КОВТУН, Наманган шаҳар чакана ва улгуржи савдо корхоналарининг бош бухгалтери:

– Афсуски, охирги марта тўлақонли таътилга қачон чиққанимни эслай олмайман. Мен бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилотда ишлайман, таътил даврида ишга бормаслик учун уларнинг ҳар бирининг ишини мослаштириш деярли мумкин эмас. Ҳозир кўпчилик бухгалтерлар шундай ишлайди…

Жуда зарур бўлганда отгуллар оламан. Қолган вақтда эса ўзимни ортиқча юкламаслик учун иш ҳажмини барча ташкилотларда тақсимлашга ҳаракат қиламан. Ҳозирча буни уддалаяпман.

Азиза НУРИТДИНОВА, Тошкент шаҳридаги қурилиш ташкилотининг бош бухгалтери:

– Корхонамизда бу аллақачон тасдиқланган механизм бўлиб, менсиз иш тўхтамайди, албатта. Менинг имзоимни талаб қиладиган шошилинч тўловлар ҳар доим масофадан туриб, Банк-мижоз тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

Тўғри, илгари давлат солиқ хизмати томонидан ҳозирги каби жуда кўп талаб ва хатлар бўлмаган... Аммо бу масалани ҳам ҳал қилиш мумкин, чунки электрон почта бор ва ҳар доим масофадан туриб жавоб тайёрлаб, имзо қўйиш учун уни компания раҳбариятига юбориш мумкин. Кўрсаткичлар билан маълумотлар базасини эса ўзингиз билан олишингиз мумкин. Солиқ ҳисоботи кўрсаткичлари Давлат солиқ қўмитасининг веб-сайтида мавжуд, ЭРИ эса ҳар доим ёнингизда бўлади...

Ўрнимга  ёрдамчимни қолдираман, у ҳар доим баъзи тезкор вазифаларни бажаради: хат тузиш ва чоп этиш, тўлов, ҳисобварақ-фактура, солиштирув далолатномасини ёзиш ва б.

Наиля АЗИМЕТОВА, йирик ишлаб чиқариш корхонаси бош бухгалтери, Тошкент шаҳри: 

– Мен таътилга  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва меҳнат шартномам доирасида бемалол – белгиланганидек 15 кунга кетаман.

Таътил пайти учун бош бухгалтернинг вазифаларини ўринбосаримга юклаш тўғрисида буйруқ чиқарамиз ва  унга бирламчи ҳужжатларни: юк хатлари, ишлаб чиқариш талаблари, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирув актлари, ишончномалар ва бошқаларни имзолаш ҳуқуқини юклаймиз.

Шунингдек,  масалан, ҳафтада бир марта  соат 18.00 дан 19.00 гача, менга қандайдир саволлар билан ёки форс-мажор вазиятлар юзага келганда мурожаат қилиш учун қулай бўлган вақтни аниқлаймиз.

Менга таътил  солиқ, молия, статистик ҳисобот даври, иш ҳақи тўлаш, таъсисчиларга дивидент ҳисоблаш ва тўлаш ва бошқалар билан тўғри келмаслиги муҳим. Масалан, бу май, июнь, август ойларида 9- дан 25-гача бўлган саналар ёки 29-сана бўлиши мумкин. Қолган ойлар, қоида тариқасида, солиқ органлари  ёки корхона ичидаги ҳисобот даврига тўғри келади.

Лекин яна ҳаммаси жамоангизга боғлиқ. Агар жамоа тайёр, бошқариладиган, масъулиятли бўлса, таътилга чиқиш қийин эмас. Бунинг акси бўлса, сиз бутун таътил давомида хаёлингиз ишда бўлиб, жам олиш ҳам татимаслиги мумкин.

Шунинг учун бухгалтерия бўлимининг ишини ҳар бир ходим маълум бир вазиятда нима қилиши кераклигини биладиган тарзда ташкил қилиш жуда муҳим. Масалан, мижоз келди, ҳамма  ҳисобварақ-фактурани ким чиқазиб беришини, тўловни/олдиндан тўловни ким текшириши, рўйхатдан ўтказиши, имзо қўйиши ва ҳоказоларни билади.

Светлана ХОРШИНА, Тошкент шаҳридаги улгуржи савдо корхонаси бош бухгалтери:

– Агар ҳамма нарсани олдиндан ўйламасангиз ва тайёрланмасангиз, у ҳолда таътилга кетиш албатта қийин бўлади. Ҳал қилинмаган муаммолар ва вазифалар йиғилиб қолганини кўриб, қайтиш ҳам.

Мен ҳар доим таътил пайтида ким мени муносиб равишда алмаштириши мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Мен бу одамни олдиндан тайёрлайман. Шунингдек, у қайси масалаларни ўзи ҳал қилиши мумкинлигини ва қайси масалалар бўйича албатта мен билан боғланиши кераклигини олдиндан муҳокама қиламан. Мен йўқлигимда ҳал қилинмаслиги керак бўлган масалалар рўйхатини санаб ўтаман.  

Кейин биз бош бухгалтернинг таътил муддати давомида бухгалтерия бўлими ходимига бош бухгалтернинг вазифаларини юклаш ва имзо ҳуқуқини бериш тўғрисида буйруқ тайёрлаймиз. Банкка имзо намуналари билан қўшимча картани тақдим этамиз. Шу билан тинчгина дам олиш мумкин…

 Дам олишдан чалғимаслик учун қуйидаги таътилга тайёргарлик режасидан фойдаланишни таклиф қиламиз.

I босқич – бош бухгалтер лавозимига киришган вақтдан бошлаб

1. Корхонанинг маҳаллий ҳужжатига лавозимларни алмаштириш қоидаларини киритинг (жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқалар.).

2. Ўрта ёки йирик корхонада  - раҳбарият билан келишган ҳолда ўзингизга ўринбосар тайёрланг, алмаштириш омилини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия бўлимининг оддий ходимларининг лавозим йўриқномаларини ёзинг. Ҳамма кўпайтириш жадвалидек бош бухгалтер йўқлигида у қайси иш учун шахсан жавобгар эканлигини билиши керак.

3. Кичик корхонада – раҳбар билан биргаликда йўқлигингизда бухгалтерия масалаларини ҳал қилишга ёрдам берадиган ходимни аниқланг. Бу қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

  • вақтинчалик ўриндошлик;
  • ички ўриндошлик;
  • вақтинчалик ўтказиш.

«Ўринбосарингиз»га олдиндан қуйидагиларни ўргатинг:

  • тўлов топшириқномасини шакллантириш ва уни «Internet-banking» тизимида юбориш, бухгалтерия дастурида келишув ҳисоботини тузиш, ҳисобварақ-фактура, ишончнома тузиш, зарур ҳужжатларни чоп этиш ва рўйхатдан ўтказиш;
  • ҳар куни эрталаб солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириб, давлат солиқ хизматидан ташкилотингизга сўров ёки хат юборилганлигини текшириш, шунингдек контрагентларингиздан  хат келган-келмаганини билиш учун корпоратив почтани текшириш;
  • жавобгар бўлиш ва сиз билан электрон почта, бошқа электрон алоқа каналлари, масалан, сиз учун қулай бўлган аниқ вақтда, таътилингизга халал бермасдан Телеграм, ватсап орқали алоқада бўлиш.

Ушбу ходимга бош бухгалтернинг вазифаларини ва дастлабки ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини бериш тўғрисида таътилингизга тўғри келадиган аниқ муддат билан буйруқ расмийлаштиринг (ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари, тўлов топшириқномалари, ишончномалар, солиштирув актлари ва бошқалар). Сизни вақтинчалик алмаштирган шахс билан меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш шарт эмас.

Буйруқ ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида «ўринбосарингиз»га ЭРИ, муҳрлар, штамплар ва бошқаларни топширинг.

II босқич таътиллар жадвалини шакллантириш пайтида

Қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда таътиллар жадвалини олдиндан режалаштиринг:

1) бош бухгалтернинг таътили корхона раҳбари ва бош бухгалтер ўринбосарининг таътилига тўғри келмаслиги керак;

2) агар бош бухгалтернинг таътили қисмларга бўлинса, унинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозим ;

3) таътилингиз солиқ, бухгалтерия ва статистик ҳисобот даврига тўғри келмаслигига ҳаракат қилинг (бухгалтернинг ҳисобот саналари билан тақвими қаранг buxgalter.uz).

Тақвимимизда сизнинг таътилингиз учун энг қулай даврларни белгиладик. Ўзингизга корхонангизнинг ўзига хослиги нуқтаи назаридан тўғри келадиганини  танланг.

Энг мақбул саналар ойнинг 10-сидан 26-санасигача. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш, иш ҳақини тўлаш, барча ҳисоботларни (солиқ, молиявий, статистик ҳисоботларни) тақдим этиш, барча солиқлар ва зарур тўловларни, тегишинча,  10-санагача тўлаш зарур. Бунинг учун ҳисобрақамда олдиндан аниқ пул маблағларини заҳиралаб қўйинг.  

III босқич таътилдан 2-3 ҳафта олдин

1. Барча солиқлар ва мажбурий тўловларни кичик аванс билан олдиндан тўланг.

2. Ижарадор  сизга қарши бирон бир даъво қилиш имкониятига эга бўлмаслиги учун бинолар ижараси учун тўловни кейинги ой учун олдиндан амалга оширинг.

3. Сизнинг йўқлигингизда исталмаган мунозаралар ва суд ишларини олдини олиш учун дебиторлар ва кредиторларни олдиндан хабардор қилинг.

4. Сиз билан бир вақтда таътилга чиқадиган ходимларнинг таътил жадвали асосида барча таътил тўловлари ва у бўйича солиқларни (ЖШШДС ва ЯИТ) олдиндан ҳисобланг.

5. Йўқлигингиз даври учун ҳаракатлар режасини тузинг ҳамда ўринбосарингиз ва бухгалтерия бўлимининг оддий ходимлари учун баъзи вазифалар бўйича «қизил» саналарни белгиланг (тўловлар, ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, текшириш ва бошқалар). Таътилга чиқишдан олдин уни амалда текширинг.

6. Агар ҳисобга олиш стационар компьютерда юритилса, унга масофадан киришни ташкил қилинг. Агар ўринбосар дастурда ёки ҳисоботларда бирор нарсани эплай олмаса, бу сизга ёрдам беради. Керакли дастурий таъминотни ўрнатиш ва масофадан уланиш орқали ишни ўзлаштириш учун мутахассисга мурожаат қилинг.

7. Ҳар эҳтимолга қарши ўзингиз билан таътил вақтингизда ДСҚ томонидан тўсатдан юборилган талабга тезкор жавоб тайёрлашда керак бўладиган маълумотни олинг (масалан, «Norma»нинг flesh-версияси). Сиз, шунингдек қуйидагилардан ҳам фойдаланишингиз мумкин:

  • қонун ҳужжатларининг бепул маълумотлар базаси nrm.uz;
  • buxgalter.uz сайтида эълон қилинган ДСҚ талаблари ва хатларига жавоблар, агар улар сизнинг ҳолатингизга ўхшаш бўлиб чиқса.

8. Агар таътил кейинги солиқ даврига яқин саналарга тўғри келса (масалан, 25-сана), бухгалтерия хизмати ходимлари сизнинг йўқлигингизда солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг қорамаларида олдиндан бир қатор ҳисоботларни тайёрлашлари мумкин. Ҳисоб-китоб бухгалтери – ЖШШДС ва ЯИТ бўйича, моддий бухгалтер ҚҚС бўйича. Таътилдан қайтганингиздан сўнг уларни фақат қайта текширишингиз ва ЭРИ имзо қўйиб юборишингиз керак бўлади.

IV босқич таътилдан 1 ҳафта олдин

  1. Ишнинг тўғридан-тўғри иштирок этишингизни талаб қиладиган қисмини якунланг (имзо қўйиш ҳуқуқи, электрон калит, муҳрларни бериш, ўринбосарингизга вазифаларни юклаш тўғрисида буйруқ ва бошқалар).
  2. Ўриндошингизни  расмийлаштиринг. Агар сизни ҳужжатда иккала имзони қўя оладиган корхона директори шахсан алмаштирмаса, имзо намуналари билан қўшимча картани хизмат кўрсатувчи банкка топширинг. 
  3. Банкка юбориладиган хатнинг намунавий матнига қаранг.
  4. Барча тикилмаган ҳужжатларни папкалар бўйича тахланг. Папкаларни тасдиқланган ёзувлар билан таъминланг, йўқлигингизда уларнинг йўқолиши учун жавобгар бўлмаслик учун унда қайси ҳужжатлар борлигини аниқ санаб ўтинг. Папкалар реестрини тузинг.
  5. Ким, қандай ўта муҳим масалалар ва қайси аниқ вақт ичида сиз билан боғланиши мумкинлиги тўғрисида келишиб олинг. Ҳамкасбларингизни телефон бошқа пайтларда ўчирилиши ҳақида огоҳлантиринг.
  6. Бевосита сиз билан бирга ишлайдиган компаниянинг бошқа бўлинмалари ходимларига таътилга чиқишингиз тўғрисида хабар беринг. Шунингдек, бу ҳақда иш бўйича мунтазам равишда мулоқот қиладиган ҳамкор корхоналар ва контрагентларга хабар беринг. Буни почта орқали хабарнома юбориш орқали амалга ошириш мумкин.
  7. Бухгалтерия ходимлари ва савдо бўлими менежерларига йўқлигингизда қандай ишлашлари кераклигини кўрсатадиган эслатмаларни қолдиринг.

V босқич таътилда

  1. Агар юқорида санаб ўтилганларнинг барчаси бажарилган бўлса, унда бутун таътил давомида хотиржам дам олинг. Акс ҳолда, олдиндан назарда тутилмаган «форс-мажор»лар туфайли ишга чақирилишингиз мумкин.
  2. Лекин ҳамма нарсани назарда тутиб бўлмайди. Солиқ органлари бош бухгалтернинг таътилда эканлигини билишмайди ва билмасликлари керак. Шунинг учун агар солиқ органлари таътил пайтида камерал назорат доирасида ҳисоботларга тушунтиришларни талаб қилса, сиз уларни 10 календарь кун ичида беришингиз шарт. Қонунчилик уларнинг тақдим этилишини кейинга қолдиришга йўл қўймайди. Тегишинча, агар таътил пайтида сизни ҳеч ким алмаштирмаса, тушунтиришлар матнини тайёрлаш ва уни текширувга юбориш учун таътилда ҳам алоқада бўлинг.
  3. Дам олиш пайтида «форс-мажор»лар бўлмаса ҳам, дам ола туриб  таътилда бош бухгалтер эканлигингизни унутманг. buxgalter.uzда  қонунчиликдаги ўзгаришлар ва фойдали маслаҳатлар ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиб боринг.   

                        «Norma» МЧЖ экспертлари

Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /publish/doc/text183251_lavbuh_uhodit_v_otpusk_bez_problem_generalnyy_plan_podgotovki