Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Асосий ва қўшимча таътил кунларини қандай қилиб тўғри жамлаш керак
Жуда кўпчиликни чалкаштирадиган мураккаб савол: асосий ва қўшимча таътил кунларини қандай қилиб тўғри қайта ҳисоблаш керак.
Kadrovik.uz тушунтиради:
Асосий таътил
Таққослаш учун биз «меҳнат» ва «календарь» таътил кунларининг мослик жадвалини кўриб чиқишни таклиф этамиз. Таътилни ҳисоблаб чиқариш душанба кунидан бошланади, деб фараз қилайлик:
Иш кунлари |
Календарь кунлари |
Таътилни қайта ҳисоблаш керакми |
Нима қилиш керак |
15 |
18 |
Ҳа, календарь кунларида таътил давомийлиги камида 21 кун бўлиши керак, бу ерда – 18 |
Меҳнат шартномасининг ёки меҳнат шартномасига қўшимча келишувнинг мазмунини қайта кўриб чиқинг (камида 21 календарь кун). Ҳақиқатда таътилнинг умумий давомийлиги охирги сига нисбатан ошади |
18 |
21 |
Йўқ, агар таътилнинг умумий давомийлигини кўпайтириш режалаштирилмаётган бўлса |
Меҳнат шартномаси ва қўшимча келишувларда «календарь» кунлар кўрсатилади. Ҳақиқатда – таътил кўпаймайди |
21 |
24 |
Йўқ, агар таътилнинг умумий давомийлигини кўпайтириш режалаштирилмаётган бўлса |
Меҳнат шартномаси ва қўшимча келишувларда «календарь» кунлар кўрсатилади. Ҳақиқатда – таътил кўпаймайди |
24 |
28 |
Йўқ, агар таътилнинг умумий давомийлигини кўпайтириш режалаштирилмаётган бўлса |
Меҳнат шартномаси ва қўшимча келишувларда «календарь» кунлар кўрсатилади. Ҳақиқатда –таътил кўпаймайди |
Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда барча ходимлар учун асосий таътил давомийлигини кўпайтириши мумкин. Аммо 2023 йил 30 апрелгача таътил 21 календарь кундан кўп бўлган (иш кунларидаги ҳисоб-китобларга мувофиқ) ходимлар учун асосий таътилнинг давомийлигини 21 календарь кунгача қисқартириш тавсия этилмайди. Бу ходимларнинг вазиятини ёмонлаштириш деб баҳоланиши мумкин.
|
МК 481-м. |
Мажбурий тартибда тақдим қилинади
|
|
МК 483-м. |
|
|
МК 220-м. |
|
|
МК 219-м. 5-хатбоши |
Агар ходим бир неча турдаги қўшимча таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлса, улар жамланади.
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаймиз:
Таътил тури |
Асос |
Давомийлиги |
Асосий |
МК 217-м. |
24 календарь кун |
Жамоа шартномасига мувофиқ қўшимча таътил |
|
3 календарь кун |
Кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил |
МК 220-м. |
8 календарь кун |
Нурланиш касаллигига чалинганга қўшимча таътил |
МК 219-м. 5-хатбоши; 06.04.1992 й. 170-сон ВМ ва ОСПҚга иловага 14-б. |
14 календарь кун |
Ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади .
Кўриб чиқилаётган мисолда ходимга ҳаммаси бўлиб ҳар йили 49 календарь кун давомийлигида таътил берилиши керак.
Валерия ЛЯНДРЕС,
«Норма» эксперти