Пригодится каждому кадровику в декабре:
Қайси қўшимча ва ижтимоий таътилларни пулли компенсация билан алмаштириш мумкин
Ҳар йиллик асосий меҳнат таътилидан ташқари ходимлар ижтимоий ва қўшимча таътиллар олиши мумкин. Уларнинг барчаси турли асослар бўйича тақдим этилади, улардан баъзилари эса ходимнинг илтимоси бўйича пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Аммо баъзиларини мутлақо алмаштириб бўлмайди.
Эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕСНИНГ изоҳи бу масалада хатога йўл қўймаслик учун ёрдам беради:
Қўшимча таътиллар
Қўшимча таътил тури |
Асос |
Мажбурийлик |
Пуллик компенсация билан алмаштириш мумкинми |
Асос |
1.Меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, корхонанинг ички ҳужжатлари асосида ташкилот ходимларига бериладиган қўшимча таътиллар |
МК 219-м. 5-хатбоши |
Мажбурий |
Ҳа |
МК 234-м. 2-қ. |
2.Ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун |
МК 481-м. |
Мажбурий |
Йўқ |
МК 234-м. 3-қ. |
3.Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун |
МК 483-м. |
Мажбурий |
Йўқ |
МК 234-м. 3-қ. |
4. Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун |
МК 220-м. |
Мажбурий |
Ҳа |
МК 234-м. 2-қ. |
5. Ижтимоий таътиллар, қонунчилик ва корхонанинг ички ҳужжатлари билан белгиланган |
Мажбурий |
Йўқ |
МК 234-м. 3-қ. |
|
6. Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳақ тўланадиган қўшимча таътил |
Мажбурий |
Йўқ |
МК 401-м. 2-қ. |
Агар ходим бир неча турдаги қўшимча таътил олишга ҳақли бўлса, унга барча турдаги таътиллар берилиши ёки ходимнинг хоҳишига кўра бунинг имкони бўлганда ушбу турдаги таътиллар учун пулли компенсация тўланиши керак.
Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда (асосий ва қўшимча, аммо ижтимоий эмас) уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас *
* Ушбу чекловлар қонунчиликда назарда тутилмаган, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатларида ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат таътилларига нисбатан татбиқ этилмайди .