Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Фуқаролар, чет элликлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ЖШШИРини қандай билиши мумкин
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) барча давлат, банк ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқлайди.
Kadrovik.uz ЖШШИРни қандай билишни (агар у аллақачон берилган бўлса) ёки уни олишни (агар сиз чет эллик бўлсангиз) эслатади.
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ЖШШИРи
Биометрик паспорт ёки ID-картага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари ЖШШИР олиш учун ҳеч нарса қилишлари шарт эмас. У уларда аллақачон бор. Паспортда у рақамларнинг пастки қаторида жойлашган:
ID-картада у тескари томонда – QR-коднинг ўнг томонида жойлашган (қаранг shaxsiy raqami / personal number).
Агар қўлингизда паспорт ёки ID-карта бўлмаса, лекин сиз серия ва рақамни билсангиз ҳамда зудлик билан ЖШШИР ва СТИРни билишингиз керак бўлса, солиқ бошқармасининг хизматидан фойдаланинг.
Шунингдек, ЖШШИРни давлат хизматларининг ягона портали (ДХЯИП) орқали ҳам билишингиз ва текширишингиз мумкин. Бунинг учун OneID ёрдамида идентификациядан ўтинг ва «Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами тўғрисида маълумотнома олиш» хизматидан фойдаланинг.
Иккала хизмат ҳам бепул.
2. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ЖШШИР
Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ЖШШИР давлат хизматларини кўрсатишда ҳам ягона идентификатор ҳисобланади.
Чет эл фуқаролари ва яшаш ҳуқуқи билан фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ЖШШИР (ИР ва БГсерияли паспортлар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан (паспорт столи) берилади.
3. Техник хатолар ва улар қандай тузатилиши керак
Ишга жойлашишда ЖШШИРсиз иш битмайди. Лекин баъзида ҳозирнинг ўзида олинган идентификатор ЯММТда рўйхатдан ўтмайди. Тизим хатоликни кўрсатади: «ходим ташқи маълумотлар базасида топилмади».
ЯММТдаги маълумотлар Персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасидан олинади. Шунинг учун, агар шундай хато юзага келса, паспорт столидаги ходимдан ЖШШИРингиз маълумотлар базасига киритилган-киритилмаганлигини аниқлаштиринг. Агар у ерда ҳамма нарса жойида бўлса, ЯММТ қўллаб-қувватлаш хизматига сўров юборинг. Эҳтимол, ЯММТдаги хато бу икки тизим ўзаро таъсирлашганда техник муаммонинг натижаси бўлиши мумкин.
Юзага келиши мумкин бўлган яна бир хато – паспортни ID картага алмаштирганда ЖШШИРнинг ўзгариши. Назарий жиҳатдан, бундай бўлмаслиги керак, ЖШШИР жисмоний шахсга бир марта берилади ва эгаси ҳаётининг охиригача ҳужжатларни ўзгартирганда ҳам ўзгармайди. Аммо, амалиёт кўрсатгандек, техник хатолар юз бериб туради.
Агар шундай вазият юзага келса, ходим яна паспорт столига мурожаат қилиши, хатони кўрсатиши ва унинг тузатилишини кутиши керак бўлади.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади