Ишдан бўшатишдаги компенсация тўловида «иш ҳақи сақланмайдиган таътил»ни ҳисобга олиш

preview

«Ходим  2023 йил 10  январда ишга қабул қилинди, 28 майда ишдан бўшади. Ушбу даврда у 20 кунлик иш ҳақи сақланмаган таътил  олган. Фойдаланилмаган таътил учун бериладиган пулли компенсация ҳисоб-китобида буни ҳам ҳисобга олиш керакми? Меҳнат таътилининг давомийлиги – 24 календарь кун. Бунда таътилларни  иш берувчининг қарори бўйича 2023 йил бошидан бошлаб календарь кунларда ҳисоблаб чиқамиз. Бу қонунга зид эмас, чунки у меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди».

Kadrovik.uz тушунтиради:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришларнинг ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Иш берувчининг таътилларни календарь кунларида ҳисоблаб чиқариш тўғрисидаги қарори, агар ходимларнинг таътиллар давомийлиги 1995 йил таҳриридаги ўша пайтда амалда бўлган Меҳнат кодекси нормаларига нисбатан камаймаган бўлса, қонун ҳужжатларига зид эмас.

Меҳнат кодексининг 234-моддаси 1-қисмига биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пулли компенсация тўланади. Бунда йиллик асосий таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига ходим ҳақиқатда ишламаган , аммо унинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолган вақт киради.

Ушбу қоидадан қуйидагилар мустасно:

  • қисман ҳақ тўланадиган бола паравариши бўйича таътил ;
  • 2 ҳафтадан ортиқ давом этадиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Агар ходимга 2 ҳафтадан кўп муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил расмийлаштирсангиз, унинг иш стажидан йиллик таътилга ҳуқуқ берувчи 14 кундан ошадиган кунлар сонини чиқариб ташлашингиз керак.

Кўриб чиқилаётган мисолда ходим 20 кун давомида «иш ҳақи сақланмайдиган» таътилда бўлган. У тўлиқ иш йилида ишламаган, шунинг учун қанча таътил куни компенсация қилинишини аниқлаш учун таътилнинг давомийлигини ишлаган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқамиз.

Бунинг учун Меҳнат кодексининг 224-моддасида белгиланган қоидани қўллаймиз: таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган қолдиқ кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.

2023 йил 10 январдан 28 майгача ходим  тўлиқ 4 ой ва 19 кун ишлаган. У 20 кунлик иш ҳақи сақланмаган таътил олганлиги сабабли унинг иш стажидан 6 кун (20–14) чиқариб ташланади. Шундай қилиб, ходимнинг фойдаланилмаган таътилни компенсация қилиш учун иш стажи 4 ой-у 13 кунни ташкил этди. Меҳнат кодексининг 224-моддаси қоидасига кўра 13 кун қолдиқ сифатида чиқариб ташланади, 4 ой қолади.

Энди таътилнинг давомийлиги (24 иш куни) 12 га бўлинади ва 4 ой иш кунига кўпайтирилади (24 : 12 х 4). Ходимга  фойдаланилмаган меҳнат таътилининг 8 куни учун пулли компенсация  тўлаш керак бўлади.

Таққослаш учун, ходим «иш ҳақи сақланмаган» таътилни 20 кун эмас, балки роппа роса 2 ҳафтага олди деб тахмин қилайлик. Унда  фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш учун стаж 5 ойни ташкил қилган бўлар эди. Бу ҳолда ушбу 14 кун ходимнинг иш стажидан чиқариб ташланмаган,  19 кун миқдоридаги ортиқчаликлар эса тўлиқ ойгача яхлитланган бўлар эди. Бундай ҳолда ходимга 10 кун учун  компенсация тўланар эди (24 : 12 х 5).

Таътиллар учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби МК 257-моддада белгилаб қўйилган.

 «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС янгилади


Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text191418_ishdan_bushatishda_kompensaciya_tulaetganda_ish_haqi_saqlanmagan_tatilni_hisobga_olish1