Байрам кунлари арафасида иш ҳақи олдиндан тўланадими

preview

Баъзи ахборот телеграм-каналлари Ўзбекистонда иш ҳақи байрам арафасида тўланиши кераклиги ҳақидаги хабарни эълон қилишди ва иш ҳақининг кечикиши учун иш берувчиларнинг жавобгарлиги тўғрисида эслатишди. Келинг, бу шундайми-йўқми, тушунтирсак.

 

Долзарб мақолаларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас . Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

Агар иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади .

Тегишинча, агар ташкилотда иш ҳақи тўланадиган кун байрам кунига тўғри келиб қолган тақдирда ходимларга иш ҳақи байрамгача тўланиши керак.

Яъни, агар ташкилотда иш ҳақи тўланадиган кун 1 сентябрга тўғри келса, ходимлар уни бир кун олдин – 31 августда олишлари керак. Агар – бошқа, байрам бўлмаган кун, масалан, 4 сентябрга тўғри келса, иш берувчи байрамлардан олдин иш ҳақини тўлаши шарт эмас.

Иш берувчининг жавобгарлигига келсак, иш берувчи иш ҳақини тўлашнинг кечикиши учун ходим олдида моддий жавобгар бўлади. Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт . Бундай жавобгарлик иш берувчининг тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.

 

Kadrovik.uz тавсия қилади:

Сизга янги Меҳнат кодекси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тартибидаги ўзгаришларни кўриб чиқиш фойдали бўлиши мумкин:

 

 

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text192865_bayram_kunlari_arafasida_ish_haqi_oldindan_tulanadimi