Компания қайта ташкил этилса, ходимлар таътил олишга ҳақлими

preview

«Давлат унитар корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилди. Ходимларнинг розилиги билан меҳнатга оид муносабатлар қайта ташкил этилгандан кейин ҳам давом этди. Баъзи ходимлар жорий иш йили учун меҳнат  таътилларидан фойдаланмаган, шунинг учун бир неча ойдан сўнг улар таътилга чиқиш учун ариза бера бошладилар.

Бироқ директор улар АЖда ҳали таътил олиш учун етарли «ишлашмаганини» рўкач қилиб, барчага рад жавобини берди.  Давлат унитар корхонасида ишлаш муддати ҳисобга олинмаябти. Бу қонунийми?»

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Йўқ, бу ноқонуний.

Бундай ҳолда юридик шахс қайта ташкил этиш йўли билан ўзгартирилди (унитар корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамиятига ўзгартирилди). Меҳнат кодексининг 156-моддаси 1-қисмига мувофиқ корхона  қайта ташкил этилганда меҳнатга оид  муносабатлар ходимнинг розилиги билан давом эттирилади.

Тегишинча, у ўзгартирилгунга қадар ишланган вақт ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажидаги узилишга олиб келмайди. Меҳнат кодексининг 226-моддаси асосида иш берувчи қайта ташкил этилгандан кейин навбатдаги ҳар йилги таътилни расмийлаштиришда буни ҳисобга олиши керак.

 

 

 

 

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text194524_kompaniya_qayta_tashkil_etilsa_hodimilar_tatil_olishga_haqlimi