Пригодится каждому кадровику в декабре:
Меҳнат таътили давомийлигини ҳисоблашда нималарни билиш зарур
«Меҳнат кодексида барча тоифадаги ходимлар ва масофадан туриб ишлайдиганлар учун қуйидаги таътил турлари белгиланган:
- 216-модда «Ҳар йилги меҳнат таътили тушунчаси ва турлари»;
- 217-модда «Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги»;
- 462-модда «Масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили»;
- 218-модда «Ҳар йилги асосий узайтирилган таътил».
Масофадан туриб ишловчи ходим билан меҳнат шартномаси тузилган ва ушбу ходим учун умумий давомийлиги 28 календарь кун бўлган таътил белгиланган тақдирда, ушбу кунлар сонини қандай қилиб тўғри талқин қилиш керак?»
Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Саволда келтирилган Меҳнат кодексининг моддаларининг маъносига асосланиб, иккита вариантни тахмин қилиш мумкин.
Биринчиси: ходимга умумий давомийлиги 28 календарь кунлик таътилни белгилаш орқали сиз Меҳнат кодексининг 222-моддаси ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини жамлаш тартиби тўғрисидаги талабини қўлладингиз. Бундан келиб чиқиб:
- 21 календарь кун – масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили;
- 7 календарь кун – қўшимча таътил турларидан бири .
Иккинчиси, иш берувчи ходимлар учун, шу жумладан масофадан туриб ишловчилар учун ҳар йилги асосий таътилнинг бундай давомийлигини белгилади – 28 календарь кун, бу камида 21 календарь кунлик асосий таътилни тақдим қилиш тўғрисидаги қонунчилик нормасига зид эмас . Бунда ходим МКнинг 219, 220, 401, 481, 483-моддалари бўйича тақдим қилинадиган ва ҳар йилги асосий таътил билан қўшиб жамланадиган қонун бўйича қўшимча таътилларни олишга ҳақлими-йўқми деган савол туғилади. Бундай ҳолатда, агар ходим қўшимча таътил олишга ҳақли бўлса, у ҳолда улар 28 календарь кунга қўшилиши керак.
Шунинг учун ходимларнинг меҳнат таътилининг давомийлигини режалаштиришда, ходимларга алоҳида бериладиган барча имтиёзларни мажбурий қўллаш билан ходимларга меҳнат таътилини бериш қисмига тегишли Меҳнат кодексини диққат билан ўрганиш керак.
Ходимлар таътилининг турларини қандай тўғри аниқлаш мумкин
Меҳнат шартномалари ёки қўшимча келишувлар шаблонлари матнларида Т-2 карточкаси шаклида ёки таътил миқдорини тўғри аниқлаш учун ташкилот томонидан ишлаб чиқилган махсус шаклда янги Меҳнат кодекси ва жамоа шартномасига мувофиқ таътилнинг барча мумкин бўлган турларини санаб ўтишни тавсия қиламиз. Ушбу ҳужжатларни ҳар бир ходим бўйича тўлдира туриб фақат ходим индивидуал тарзда олишга ҳақли бўлган таътилларни ва уларнинг миқдорини киритинг.
Қуйидагиларни назарда тутинг:
1. Ҳар йилги ҳақ тўланадиган асосий меҳнат таътилининг давомийлиги ;
2. Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили – ҳар йили тасдиқланадиган корхонанинг ички ҳужжатига кўра ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган (Ходимнинг иш стажи ошишида унга ўзгартириш киритмаслик учун меҳнат шартномаси матнига шундай ёзув киритишни таклиф қиламиз).
3. Жамоа шартномаси томонидан белгиланган қўшимча таътиллар ;
4. Ўн икки ёшга тўлмаган болаларнинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига бериладиган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил ;
6. Қонунга мувофиқ узайтирилган таътиллар – агар ходим уларни олишга ҳақли бўлса ;
7. Жамоа шартномасида (келишувларида) ёки бошқа ички ҳужжатлар ёхуд меҳнат шартномаси шартларида белгиланган узайтирилган таътиллар .
- Янги МК бўйича таътиллар ҳақида барчаси: 1-қисм, 2-қисм, 3-қисм;
- Янги МК бўйича қўшимча таътилларни қандай қайта ҳисоблаш керак;
- Ногиронлиги бўлган ходимнинг таътилини пулли компенсация билан алмаштириш мумкинми;
- Узоқ муддатли иш стажини қандай ҳисоблаш керак – лавозим бўйичами ёки умуман.
ва kadrovik.uz сайтидаги «Таътиллар ва бошқа иш вақти бўлмаган вақт» бўлимидаги бошқа мақолаларни ўқишни тавсия қиламиз.