Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Янги МК: таътиллар (2-қисм)
Таътиллар билан боғлиқ янгиликларни кўриб чиқишда давом этамиз. Қуйида ҳар йилги меҳнат таътили билан боғлиқ янгиликларга батафсил тўхталамиз.
Бўлғуси ўзгаришлар ҳақида kadrovik.uz учун махсус юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА изоҳ берди:
Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритиладиган ва киритилмайдиган даврлар аниқ белгилаб қўйилди (10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 226-м.).
Ажратилган қисмлар – янги МКнинг қўшимчалари:
Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар киради: |
Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар киритилмайди: |
Иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт
|
Ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт (прогул)
|
Ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлар
|
Ходим ишдан четлаштирилган даврлар, жадвалнинг чап устунида назарда тутилган ҳоллар мустасно |
Меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганда, ходим бошқа ишга ўтказилганда ёки у ишдан четлаштирилганда ва келгусида ходим аввалги ишига тикланганда мажбурий прогул вақти
|
Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти |
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ўтмаган ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ходим ишдан четлаштирилган давр, агар бу ходим айби билан содир бўлмаса
|
|
Хизмат текшируви натижаларига кўра, меҳнат мажбуриятларининг бузилишидаги ходимнинг айби тасдиқланмаса ёхуд меҳнат мажбуриятларини бузиш фактининг ўзи тасдиқланмаса, ушбу хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходим ишдан четлаштирилган давр
|
|
Иш йили давомида икки ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти |
|
Жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа вақт даврлари |
|
Бу масалада яна бир янгилик: зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.
Ҳар йилги меҳнат таътили давомийлиги ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариладиган ҳолатлар аниқ белгилаб қўйилди (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 224-м.).
Амалдаги Меҳнат кодексида бундай вазиятлар кўрсатилмаган. Шунинг учун амалиётда ходимнинг меҳнат таътили муддатини асоссиз чеклашга олиб келадиган хатоларга йўл қўйилади. Иш берувчилар йиллик асосий таътил, шу жумладан биринчи иш йили учун, тўлиқ муддатга тақдим қилинишини билишлари керак.
Янги МК бўйича меҳнат таътилининг давомийлиги ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда иш йили давомида ўзгарган ҳолларда ҳисоблаб чиқарилади. Масалан:
- вояга етмаган ходим 18 ёшга тўлди ва шунинг учун у узайтирилган таътил ҳуқуқидан маҳрум бўлди;
- ходимга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланди ва шу сабабли унда узайтирилган таътил олиш ҳуқуқи пайдо бўлди;
- ходим иш йилининг бир қисмини нормал меҳнат шароитида, қолган қисмини эса ноқулай шароитларда ишлаган, бу унга ушбу давр учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини беради;
- ходим иш йили давомида бошқа ишга ўтказилди, у ерда меҳнат таътилининг бошқа муддати назарда тутилган ва ҳоказо.
Шунингдек, янги Меҳнат кодексида қайси тоифадаги ходимларга биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътили тўлиқ муддатда берилиши, лекин ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда тўланиши белгилаб қўйилди:
1) ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар жамоаси ва услубчиларига. Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун уларнинг таътиллари тўлиқ ҳажмда тўланади;
2) биринчи иш йилида 6 ойдан кам ишлаган ўриндош ходимларга – асосий иш жойи бўйича меҳнат таътили билан бир вақтда таътил беришда. Бунда биринчи иш йилида 6 ойдан кўп ишлаган ўриндошларнинг таътили, кейинги йиллар учун таътиллар ҳам тўлиқ тўланади.
Кимларни таътилдан чақириб олиш мумкин эмас (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 232-м.).
Янги Меҳнат кодекси ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйиладиган амалдаги нормани такрорламоқда. Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга бошқа вақтда берилиши ёки таътилни бошқа муддатга кўчириш ва таътилларни кўчириш ва қисмларга бўлиш қоидаларига риоя қилган ҳолда кейинги иш йилига кўчирилиши керак. Аммо бу қоидадан истисно белгиланган. Меҳнат таътилидан қуйидагиларни чақириб олишга йўл қўйилмайди:
- ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
- ҳомиладор аёллар;
- меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар. Ҳозирда бундай ишларнинг рўйхати 11.03.1997 й. 133-сонли ВҚМга 8-иловада белгиланган.
Таътилни қисмларга бўлиш (10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 231-м.).
Ҳозирги вақтда меҳнат таътилининг қисмларидан бири бўлинган тақдирда 12 иш кунидан кам бўлмаслиги керак, янги МК бўйича эса – 14 календарь кундан кам бўлмайди.
Таътилни пулли компенсация билан алмаштириш (10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 234-м.).
Иш даврида меҳнат таътилининг 21 календарь кундан ортиқ қисми учун пулли компенсация олиш мумкин бўлади. Негаки, янги МК билан унинг айнан шундай энг кам давомийлиги белгиланган.
Ходим 21 календарь кундан натура шаклида фойдаланиши керак, қолган қисми эса ходимнинг хоҳишига кўра пул билан алмаштирилиши мумкин.
Давоми бор ... Шарҳнинг учинчи якунловчи қисмида ижтимоий таътиллар, иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва биз учун янги бўлган иш ҳақи қисман сақланадиган таътилни кўриб чиқамиз.