Пригодится каждому кадровику в декабре:
2024 йил учун қандай қўшимча ишланмайдиган кунлар ва кўчиришлар тасдиқланган
Президентнинг «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2024 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди 22.12.2023 й. ПҚ-213-сон. 2024 йилда қандай дам олишимиз белгиланди, энди таътиллар жадвалини, ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш тақвимини аниқ тузишимиз ҳамда тақвим билан боғлиқ бошқа режаларни тузишимиз мумкин.
Kadrovik.uz учун махсус Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими бош мутахассиси Отабек БОБОМУРОДОВ тушунтирди.
Мақолада:
– 2024 йилда Ўзбекистондаги барча байрам кунлари;
– 2024 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар;
– байрам дам олиш кунига тўғри келганда дам олиш кунларини кўчириш;
– 2024 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун ишланадиган шанба кунлари;
– 2024 йилда байрам кунларида узлуксиз дам олиш кунларининг давомийлиги;
– 2024 йилда қисқартирилган иш кунлари;
– таътилларда ишланмайдиган кунларни ҳисобга олиш.
1. 2024 йилда Ўзбекистонда нишонланадиган байрамлар
Ишланмайдиган байрам кунлари рўйхати ўзгаришсиз қолди. 2024 йил учун ишлаб чиқариш тақвими қуйидаги кунларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда :
- 1 январь – Янги йил;
- 8 март – Хотин-қизлар куни;
- 21 март – Наврўз байрами;
- 10 апрель – Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни – 2024 йилда олдиндан режалаштирилган сана. Байрамни нишонлаш куни бир кунга кўчирилиши мумкин;
- 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
- 17 июнь – Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни. 2024 йилда олдиндан режалаштирилган сана. Байрамни нишонлаш куни бир кунга кўчирилиши мумкин;
- 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
- 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
2. 2024 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар
Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар:
- 22 март, жума (Наврўзга);
- 11 апрель (санаси аввалдан 2024 йил 10 апрелга белгиланган Рўза ҳайитга);
- 18 июнь, сешанба (санаси аввалдан 2024 йил 17 июнга белгиланган Қурбон ҳайитига);
- 3 сентябрь, сешанба (Мустақиллик кунига);
- 31 декабрь, сешанба (янги йил байрамларига).
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
- 2 январь, сешанба (Янги йил байрамларига);
- 23 март, шанба (Наврўзга);
- 12 апрель, жума (санаси аввалдан 2024 йил 10 апрелга белгиланган Рўза Ҳайитга);
- 31 август, шанба (Мустақиллик кунига);
- 30 декабрь, душанба (2023–2024 йилги янги йил байрамларига).
3. Дам олиш кунларига тўғри келгани учун кўчириш
Кириб келаётган 2024 йилда «1 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни» ва «8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни» байрам кунлари ишланмайдиган якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2024 йил 2 сентябрь душанба ва 9 декабрь душанба кунларига кўчирилади. Ушбу қоида Меҳнат кодексининг 208-моддаси 2-қисми билан белгилаб қўйилган.
Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
4. 2024 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун ишланадиган шанба кунлари
2024 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун кўчирилган дам олиш кунлари қуйидагича белгиланади:
- 6 январь, шанба, 2 январь сешанбага кўчирилади. 6 январь иш кунига айланади;
- 13 апрель, шанба 12 апрель, жума кунига кўчирилади. 13 апрель иш кунига айланади;
- 14 декабрь, шанба – 30 декабрь, душанба кунига. 14 декабрь иш кунига айланади.
5. Узлуксиз дам олишнинг давомийлиги
Сиз учун 2024 йилда байрам кунларида узлуксиз дам олиш давомийлигини ҳисоблаб чиқдик.
2024 йил янги йил кунларида 4 календарь кун дам оламиз (улардан иккитаси, 30 ва 31 декабрь кунлари 2023 йилга тўғри келади):
- 2023 йил 30 декабрь, шанба – 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни ;
- 2023 йил 31 декабрь, якшанба – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш куни;
- 1 январь, душанба – ишланмайдиган байрам куни;
- 2 январь, сешанба – олти кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни, беш кунлик иш ҳафтаси учун эса келгусида шанба, 6 январь куни ишлаб бериш билан дам олиш куни.
Март ойидаги байрамларда қуйидагича дам оламиз:
Хотин-қизлар кунида – беш кунлик иш ҳафтаси учун 3 календарь кун:
- 8 март, жума – ишланмайдиган байрам куни;
- 9 ва 10 март, шанба ва якшанба – дам олиш кунлари.
Олти кунлик иш ҳафтаси учун 1 календарь кун:
- 8 март, жума – ишланмайдиган байрам куни.
Наврўз кунига – 4 календарь кун:
- 21 март, пайшанба – ишланмайдиган байрам куни;
- 22 март, жума – барча иш режимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун;
- 23 март, шанба – беш кунлик иш ҳафтаси учун календарь дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча ишланмайдиган кун;
- 24 март, якшанба – барча иш режимлари учун календарь дам олиш куни.
2024 йил Рўза ҳайит байрамида (10 апрель) 3 календарь кун дам оламиз:
- 10 апрель, чоршанба – ишланмайдиган байрам куни (тахминий сана);
- 11 апрель, пайшанба – барча иш режимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун;
- 12 апрель, жума – олти кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча дам олиш куни; 13 апрель – беш кунлик иш ҳафтаси учун шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни. 13 апрель – беш кунлик иш куни.
Хотира ва қадрлаш куни
9 май, пайшанба – барча иш режимлари учун битта ишланмайдиган байрам куни.
Қурбон ҳайити байрамига (17 июнь) беш кунлик иш ҳафтасида 4 календарь кун, олти кунлик иш ҳафтасида 3 календарь кун узлуксиз дам оламиз:
- 16 июнь, якшанба – барча иш режимлари учун календарь дам олиш куни;
- 17 июнь, душанба – ишланмайдиган байрам куни (тахминий сана);
- 18 июнь, сешанба – барча иш режимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун.
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик кунига 4 календарь кун дам оламиз:
- 31 август, шанба – беш кунлик иш ҳафтаси учун календарь дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябрь, якшанба – ишланмайдиган байрам куни;
- 2 сентябрь, душанба – байрам кунига тўғри келган кўчирилган дам олиш куни;
- 3 сентябрь, сешанба – барча иш режимлари учун қўшимча дам олиш куни.
Ўқитувчи ва мураббийлар кунига
1 октябрь, сешанба – барча иш режимлари учун бир кун ишланмайдиган байрам куни.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунида қуйидагича дам оламиз:
беш кунлик иш ҳафтасида 3 календарь кун – 7 декабрь (шанба), 8 декабрь (якшанба, байрам куни), 9 декабрь (душанба) – байрам кунига тўғри келган кўчирилган дам олиш куни;
Олти кунлик иш ҳафтасида 2 календарь кун – 8 декабрь (якшанба, дам олиш куни), 9 декабрь (душанба) – байрам кунига тўғри келган кўчирилган дам олиш куни.
2025 йилнинг янги йил кунларида қуйидагича дам оламиз (кунларнинг аниқ сони 2025 йилда қўшимча дам олиш кунлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилингандан кейин белгиланади):
- 2024 йил 30 декабрь, душанба – олти кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча дам олиш куни, беш кунлик иш ҳафтаси учун шанба, 14 декабрь куни ишлаб бериш билан кўчирилган дам олиш куни;
- 2024 йил 31 декабр, сешанба – барча иш режимлари учун қўшимча дам олиш куни;
- 2025 йил 1 январь, чоршанба – ишланмайдиган байрам куни.
6. Байрамлар арафасида иш кунларини қисқартириш
Байрамлар арафасида Меҳнат кодексининг 187-моддаси 2-қисмига мувофиқ иш вақти камида 1 соатга қисқартирилиши керак. Яъни:
- 7 март, пайшанба – Хотин-қизлар куни арафаси;
- 20 март, чоршанба – Наврўз арафаси;
- 9 апрель, сешанба – Рўза ҳайит арафаси;
- 8 май, чоршанба – Хотира ва қадрлаш куни арафаси;
- 30 сентябрь, душанба – Устоз ва мураббийлар куни арафаси;
- 7 декабр, шанба (олти кунлик иш ҳафтаси учун) – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафаси.
Байрам саналарига тўғри келадиган дам олиш кунлари арафасидаги иш вақти қисқартирилмайди.
7. Таътилларда ишланмайдиган кунларни ҳисобга олиш
Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган . ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди .
22.12.2023 й. ПФ-213-сон Президент фармони билан белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлар таътил кунлари ҳисобига киритилади.
Президентнинг ПФ-213-сон фармони 2025 йил 1 январь куни ўз кучини йўқотади.