Пригодится каждому кадровику в декабре:
Иш берувчи бир томонлама тартибда таътилни қисмларга бўлишга ҳақлими
«Ташкилот раҳбарияти ишлаб чиқариш ходимларига тўлақонли таътил бермай, уни қисмларга бўлиш ва таътилнинг бир қисмини ноқулай вақтда олишга мажбур қилмоқда. Бу қонунийми? Ушбу масалани ҳал қилиш учун қаерга мурожаат қилиш ва раҳбариятга қандай таъсир ўтказиш мумкин?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Йўқ, ноқонуний.
Ходим бир вақтнинг ўзида ҳар йилги умумий давомийликдаги таътил олишга ёки иш берувчи билан келишувга кўра (!) йилда бир неча бор дам олишга – таътилни қисмларга бўлишга ҳақли . Иш берувчи ходимни меҳнат таътилини бўлишга мажбурлашга ҳақли эмас.
Бунда ҳеч қандай қўшимча ҳужжатларни расмийлаштиришнинг кераги йўқ. Таътилдан қисмларга бўлиб фойдаланиш масаласи календарь йил учун таътиллар жадвалини тузишда ҳам, ходимга тўғридан-тўғри таътил беришда ҳам ҳал қилиниши мумкин. Агар таътилни қисмларга бўлиш ҳақидаги қарор иккала томондан таътиллар жадвали аллақачон тасдиқланган вақтда қабул қилинса, иш берувчи қуйидаги ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади:
- ходимга у эълон қилган таътилнинг бир қисмини бериш тўғрисида алоҳида буйруқ (фармойиш) чиқаради;
- таътиллар жадвалига ўзгартиришлар киритади.
Қонун таътилни нечта қисмларга бўлиш мумкинлигини белгиламайди. Бироқ, унинг қисмларидан бири ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги лозим . Қолган қисми эса ходим ва иш берувчининг хоҳишига кўра, камроқ давомийликдаги қисмларда тақдим этилиши мумкин.
Таътилни қисмларга бўлишда, уни ҳаддан ташқари бўлиб юборишни тавсия қилмаймиз, чунки ходим қисқа муддатли таътил давомида тўлақонли дам ололмайди.
Кейинги календарь йил учун таътиллар жадвалини тузаётиб, ушбу жиҳатларни ҳисобга олинг ва таътил бериш масаласини раҳбарият ва ходимларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинг.
❖
Шунингдек ўқинг, иш берувчи таътилни қисмларга бўлиб тақдим этмаслиги мумкинми
Валерия ЛЯНДРЕС янгилади