Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
«Ҳар сафар раҳбарият олдида ўз нуқтаи назаримни ҳимоя қилсам: «Сизда ўзингизга бўлган ишонч юқори» деган гапни эшитаман. Агар мен меҳнат қонунчилиги талаблари ва унга риоя қилиш зарурлиги ҳақида гапираётган бўлсам, ўзига бўлган ишончнинг бунга нима алоқаси бор? Нима учун юқори – уни кимдир ўлчаб кўрганми?»
Kadrovik.uz ўқувчилари учун бу мавзуни HR-маслаҳатчи Иринa ШАКИРОВА шарҳлайди:
Ўзига бўлган ишонч – бу бошқалар билан таққослаганда ўзимиз ҳақимиздаги тасаввурдир. Ўзига бўлган ишонч ўзимиз ҳақимиздаги бир нечта саволларга жавобларимиздан шаклланади.
Мен кимман? Айни пайтда менда қандай роль ва мақомлар бор (она, қиз, ота-она, опа-сингил, хотин, профессионал, бўлим бошлиғи ва ҳ.к.).
Мен қандайман? Жисмоний ва психологик чизгилар. Кучли ва заиф томонлар (масалан, интилувчанлик, қатъиятлилик – дангасалик, қайсарлик).
Нимани хоҳлайман? Қадриятлар, эҳтиёжлар, мақсадлар, қизиқишлар.
Қўлимдан нима келади? Билим, кўникма, тажриба.
Бугунги кунда менда нима бор? Моддий ва номоддий ютуқлар: масалан, квартира, профессионал сертификат.
Психологлар ўз-ўзига ишончнинг уч турини белгилашади: адекват, юқори ва паст.
Ўзига нисбатан адекват ишонч – бу ўзига нисбатан хотиржам ва ҳурматли муносабат. Ўзига бўлган ишончи адекват одам реал мақсадларни қўяди, ресурсларни ўлчаб кўради, ўзининг кучли томонларини англайди ва уларни ҳаётда ҳамда ишда қандай амалга оширишни билади. Ўқиш, ривожланиш ёки қўшимча имкониятлар (ҳамкорлик, ўзаро муносабатлар, бошқа манбалар) ҳисобига ўзининг заиф томонларини қандай компенсация қилишни тушунади. У ўзини, шунингдек одамлар ва шароитларни ҳам борича қабул қилади ва тушунади.
Агар сиз ўзингизни яхши билсангиз (айниқса заиф томонларингизни), бошқаларнинг фикри сизни қизиқтириши даргумон. Сиз мушкул вазиятларда ўзингизни тута олишингиз ҳамда вазиятга зийраклик билан қарашингиз, камчиликлар устида эса ишлай олишингиз мумкин.
Ўзига ишончи юқори одамлар кўпинча ўзларига алоҳида эътибор талаб қиладилар, бошқаларга нисбатан ҳаддан ташқари танқидий кўз билан қарашади. Улар атрофдагиларни ғазаблантириши, ўзининг «ҳамма менга қарздор» деган қараши билан низо қўзғатиши мумкин.
Ўзига ишончи паст одам зиддиятли вазиятни ҳал қилиш ўрнига ўзини ўзи танқид қилишга, кўпинча фойдали таклифларни ўтказиб юбориш, қайта ишлаш ва бошқалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга мойил бўлади. Шахсий ва профессионал муносабатларда унга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш қийин. У «мен етарлича яхши эмасман» деган фикр билан яшайди.
Ўзига бўлган юқори ишонч белгилари |
Ўзига бўлган паст ишонч белгилари |
|
|
Ўзига бўлган ишонч – бу динамик тушунчадир. У ташқи омилларга қараб кундан-кунга, баъзи ҳолларда эса кун давомида ўзгариши мумкин. Кучли томонларингизни намоён қила оладиган вазиятга тушганингизда ўзингизга бўлган ишонч кучаяди. Сиз учун қийин вазиятларда эса – пасаяди. Бундан ташқари, сиз ким билан мулоқот қилишингиз, қандай ролда эканлигингиз, шунингдек даъволарингиз даражаси (яъни, нимага лойиқ эканлигингизни, ҳаётда нимага муҳтожлигингизни ҳис қилиш) муҳим.
Бизнинг ҳаракатларимиз ва одамлар билан муносабатларимиз асосан ўзимизга бўлган ишонч натижасидир. Инсоннинг ўзи ҳақида тасаввуридан унинг хатти-ҳаракатларига бевосита таъсир қилувчи эътиқодлар (қарашлар, стереотиплар) шаклланади.
Бизнинг ҳис-туйғуларимизни фақат ташқи ҳодисалар ёки бошқа одамларнинг ҳаракатлари белгилайди деб ўйласак, хато қиламиз. Агар одамда «ҳамма мени хафа қилади» деган ички ишонч бўлса, ҳамма уни ҳақиқатан ҳам хафа қилади. Агар одамда «мен яхшироқ биламан» деган фикр бўлса, ҳар доим атрофдаги одамлар билан бошқа нуқтаи назардан тўқнашув юз беради.
Психолог Aльберт Эллис одамларнинг ижобий ва конструктив фикрлашига тўсқинлик қиладиган ўнта муҳим саналган асоссиз ёки чекловчи эътиқодларни белгилаган.
Ўзингизни салбий фикр билан боши берк кўчага олиб бормаслик учун фикрингизни қандай қилиб ижобий томонга ўзгартиришни тушунишда ушбу чекловчи эътиқодларга муқобиллик беришга ҳаракат қилиб кўрайлик:
Альберт Эллис бўйича чекловчи эътиқод: |
Позитив (ёки нейтрал) эътиқод: |
Ҳамма мени севиши керак, мен учун қимматли бўлганлар хатти-ҳаракатимни оқламаса ёки рад этса, чидаш қийин бўлади. |
Инсонлар менга турлича муносабатда бўлиши мумкин. |
Омадсизликка сабр қилиб бўлмайди, ҳаммасини «беш баҳо»га бажариш керак. |
Хато қилишга ҳақлиман. Ҳеч нима қилмайдиган инсонгина хатога йўл қўймайди. |
Ҳаммаси мен истаганимдек бўлиши керак. Агар шундай бўлмаса, буни кўтара олмайман. |
Ҳаёт турлича кечиши мумкин ва мен бу ўзгаришларга тайёрман. |
Барча кўнгилсизликларим ёмон одамлар туфайли. Агар мен билан ёқимсиз вазият юз берса, бошқалар айбдор, мен эмас. |
Мен билан юз бераётган барчасига жавобгарман ва тажрибадан сабоқ чиқаришим лозим. |
Агар бўлажак воқеа ёки кимдир мени қабул қилиши юзасидан кучли ҳаяжонлансам, ишларим юришади. |
Мен нима қила олишим, нимага таъсир қилишим мумкинлиги ҳақида ўйлайман, қўлимдан келмайдигани ҳақида безовта бўлмайман. |
Ҳар бир муаммонинг битта ечими бор ва мен дарҳол уни топишим керак! |
Ҳар қандай муаммони ҳал қилишнинг бир неча варианти мавжуд. |
Кейин унга жавоб бергандан кўра, қийин вазият ва жавобгарликни четлаб ўтган маъқул. |
Қийин вазиятларни енгиб ўтиш – олдинга қадам. Фақат шу йўл билан етук шахсга айланиш мумкин. |
Агар ҳеч нимага жиддий муносабатда бўлинмаса, хафа бўлишга ҳожат қолмайди. |
Ҳаётимда рўй берадиган ҳамма нарсага эътибор билан муносабатда бўламан. |
Мен, менинг ҳиссиётларим ва хатти-ҳаракатларим билан юз бераётган барчасининг сабаби – менинг даҳшатли ўтмишимда. |
Ҳар бир янги кун янги имкониятларни очади. Мен ўз ҳаётимни ўзгартира оламан. |
Дунёда ёмон одамлар ва шароитлар бўлмаслиги керак. Агар менга улар билан тўқнаш келишга тўғри келса, бу мени қаттиқ хафа қилади. |
Инсонлар ва шароит турлича бўлади, вазиятдан келиб чиқиб ақл билан ҳаракат қилиш лозим. |
Сиз ички даражада ижобий эътиқодга эга бўлсангиз, бу сизнинг хатти-ҳаракатларингиз ва иш муносабатларингизга албатта таъсир қилади. Ўзингизни, ички ҳиссий туйғуларингизни тушунишни ўргана туриб, сиз бошқа одамларни ва уларнинг ҳиссий қийинчиликларини яхшироқ тушуна бошлайсиз. Бу мулоқотни яхшилайди, қийин вазиятларни муносиб ҳал қилишга ёрдам беради.
Иш муносабатлари ўзимизни ташқаридан кўришга ёрдам беради. Бу жуда яхши, чунки биз кучли ва заиф томонларимизни яхшироқ тушунишимиз ва «ўзимиздан ўсишимиз мумкин» бўлади. Агар раҳбарият ва ҳамкасблар ўз норозиликларини қайта-қайта билдирса ва сиз турли одамлардан сизнинг баҳсли фазилатларингизга бир хил баҳо эшитсангиз, билингки, хатти-ҳаракатингизни ўзгартиришни бошлаш вақти келган.
Ишбилармонлик алоқалари қоидалари ҳар қандай вазиятда адекват ҳаракат қилишда самарали ёрдам беради – раҳбарият ва ҳамкасбларга нисбатан мулойим, ҳурматли муносабат, мақтовсиз ва асоссиз танқидсиз масалаларни конструктив муҳокама қилиш. Бу ҳақда кейинги мақолаларимизда батафсил гаплашамиз.
«Ходимларни излаш ва саралаш» курси.
Долзарб мавзуларни танланг ва уларни ўзингизга қулай вақтда ўрганинг.
Курснинг видеомаърузаларидан бирига бепул кириш – «Мотиваторлар ва қадриятлар».
Курс ҳақида кўпроқ билмоқчиман! (Rec: ёзиб олинган курс)