Ходимга жарима қандай солинади
Тавсияномада:
– Жарима учун асослар қандай.
– Жарима солиш қандай расмийлаштирилади.
– Жарима қандай ушлаб қолинади.
Жарима учун асослар қандай
Жарима – меҳнат интизомини бузганлик учун ходимга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чораларидан бири. Ходимга жарима солишдан олдин, қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатларини ҳисобга олинг.
МКда ҳайфсан эълон қилиниши ёки жарима солиниши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатларнинг аниқ рўйхати мавжуд эмас. Умуман олганда, ходим меҳнат интизомини бузган, ўз меҳнат вазифаларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ва бошқа ҳолларда жарима солиш мумкин. Бунда қонун ходимга солиниши мумкин бўлган жариманинг энг юқори миқдорини белгилайди – бу унинг ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача бўлган миқдор
