Электрон меҳнат дафтарчаси қандай рўйхатдан ўтказилади
Тавсияномада:
– ходимнинг маълумотлари қандай киритилади
– электрон меҳнат шартномаси шартлари қандай тўлдирилади
– электрон меҳнат шартномаси тузилганлиги қандай тасдиқланади
Электрон шартнома фақат ЯММТда шакллантирилади. Шартнома ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан тасдиқланади. Бунда ходим имзоланган электрон шартномани my.mehnat.uz сайти, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) даги шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.
Меҳнат шартномасининг электрон шаклидан фойдаланишга қарор қилган иш берувчилар Низомда белгиланган тартибга риоя қилишлари керак
.
Ходимнинг маълумотлари қандай киритилади
1. Меҳнат шартномасини электрон рўйхатдан ўтказиш учун «ЯММТ» ИДАКда ташкилотнинг шахсий кабинетига кириш зарур. Мy.mehnat тизимига қандай кириш ҳақида батафсил тавсияномада>> билиб олинг
2. Ходимни ишга қабул қилиш учун иш ўрни ва бўлимларни (агар ташкилот тузилмасида мавжуд бўлса) ташкил этиш зарур. Бўш иш ўрнини қандай яратиш ҳақида батафсил йўриқномада>> билиб олинг.
3. Иш ўрни яратилгандан сўнг меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш керак. Бунинг учун тегишли иш ўрнида «Ходимни расмийлаштириш» белгисини танлаш керак.
4. «Ходимни расмийлаштириш» белгисини босгандан кейин ходимнинг паспорт маълумотларини тўлдириш шакли очилади.
5. Ходимнинг паспорт маълумотлари муваффақиятли киритилганидан сўнг ходим тўғрисидаги ахборот пайдо бўлади.
6. Тизимда ходимни иккита усул билан расмийлаштириш мумкин:
– қоғоз шаклидаги меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш орқали (агар сиз ходим билан қоғоз шаклидаги шартномани тузган бўлсангиз ва уни иккала томон ҳам имзолаган бўлса);
– тизимда электрон меҳнат шартномасини тузиш орқали.
Эслатамиз, Меҳнат кодексининг 106-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма (қоғозда ёки электрон) шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади.
Электрон шаклдаги меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида расмийлаштирилади.
Яъни, айни пайтда иш берувчи меҳнат шартномасини қоғоз шаклида ҳам, электрон шаклда ҳам тузиши мумкин.
7. Агар сиз электрон меҳнат шартномаси тузишни танлаган бўлсангиз, бундан кейин шартнома шаклини танлашингиз керак:
- кўпчилик ходимлар учун қўлланиладиган умумий шакл;
- масофадан ишловчи ходим билан;
- мавсумий ишларни бажариш тўғрисида;
- микрофирма ва кичик корхоналар ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг шакли.
Электрон меҳнат шартномаси шартлари қандай тўлдирилади
Меҳнат шартномасини тузиш шакли танлангандан сўнг меҳнат шартномасининг асосий ва қўшимча шартларини тўлдириш керак бўлган қадам-бақадам алгоритм акс эттирилади:
1. Ушбу босқичда «Ташкилот маълумотлари» менюсидаги маълумотлар асосида ташкилот раҳбари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Номзод ҳақидаги маълумотлар киритилган паспорт маълумотлари асосида акс эттирилади.
2. Бу босқичда ходим қабул қилинаётган лавозим ва бўлим ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда акс эттирилади.
Таклиф этилаётган рўйхат бўйича танлаш зарур: меҳнат шартномаси асосий иш жойи бўйича, ўриндошлик асосида тузилади ёки бошқа.
Муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган бўлса, Тизим қуйидаги хабарни беради:
3. Бу босқичда ходимнинг мажбуриятлари киритилади. Агар қўшимча вазифаларни қўшиш зарурати бўлса, «Бандларни қўшиш» белгисини босинг.
4. Бу босқичда иш берувчининг мажбуриятлари киритилади. Агар қўшимча вазифаларни қўшиш зарурати бўлса, «Бандларни қўшиш» белгисини босинг.
5. Иш вақти режимини танланг.
6. Ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича маълумотни киритинг.
7. Меҳнат таътилининг давомийлиги тўғрисидаги маълумотларни киритинг: асосий ва қўшимча таътил.
Агар ташкилотда қўшимча таътил назарда тутилмаган бўлса, «0» қўйинг.
8. Меҳнат шартномасининг қўшимча шартларини киритинг. Агар қўшимча вазифаларни қўшиш зарурати бўлса, «Бандларни қўшиш» белгисини босинг.
9. Ушбу босқичда «Ташкилот маълумотлари» менюсидаги маълумотлар асосида ташкилот раҳбари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Номзод ҳақидаги маълумотлар киритилган паспорт маълумотлари асосида акс эттирилади.
10. Меҳнат шартномасининг барча шартлари тўлдирилганидан сўнг маълумотлар тўғри киритилганлигини текширинг. Электрон шартномани хомаки нусха сифатида сақлаш ёки ходимга имзолаш учун юбориш мумкин.
Ходим ўзининг розилигини қандай тасдиқлаши керак
Ходимнинг тасдиқлаши ҳам иккита усулда амлага оширилади:
1. Face ID орқали тасдиқлаш
Агар ходим расмийлаштириш чоғида ёнингизда бўлса, сўровни тез ва осон тасдиқлашингиз мумкин.
Бунинг учун компьютерингиз ёки ноутбукингизда камера ўрнатилган (ва соз) бўлиши кифоя.
Ходим меҳнат шартномаси шартлари билан танишиб чиқиши, агар рози бўлса, тасдиқлаш учун камерага яқинлашиши керак.
Ходим Face ID верификациясидан муваффақиятли ўтганидан сўнг, маълумотлар ташкилотнинг ЭРИ калити билан имзоланади ва ходимни рўйхатдан ўтказиш жараёни якунланади.
Ходим ҳақидаги маълумотларни бош саҳифада кўриш мумкин.
2. Ходимнинг шахсий кабинети орқали тасдиқлаш
Ушбу усулда шартномани имзолаш бўйича сўров ходимнинг my.mehnat.uz сайтида «Шартномалар» бўлимидаги шахсий кабинетига келиб тушади. Иш берувчи эса талабнома ҳолатини кузатиб бориши мумкин бўлади. Ходим шартномани тасдиқлаганидан сўнг, иш берувчи ҳам маълумотларни ЭРИ ёрдамида имзолаши керак бўлади.
1. Меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги талабнома ходим томонидан тасдиқланганидан кейин иш берувчи ҳам талабномани тасдиқлаши керак бўлади. Бунинг учун иш берувчи «Меҳнат шартномалари реестри» – «Электрон шартномалар»га ёки ходим қабул қилинадиган бўлимга ўтиши керак.
2. Иш берувчи электрон меҳнат шартномасини ташкилотнинг ЭРИ калитидан фойдаланган ҳолда имзолайди. Ташкилотнинг тегишли ЭРИни танлаш ва масъул шахснинг Ф.И.О.ни босиш лозим.
3. Меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ходим бош саҳифада акс эттирилади.
- Огоҳлантиришни ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин
- Ҳар йилги меҳнат таътилини ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказиш керак
- ЯММТда меҳнат шартномасининг бекор қилинишини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Ходим аввалги иш стажи ҳақидаги маълумотларни электрон меҳнат дафтарчасига қандай киритиши керак
Телеграм канали