Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 740a-XII-сон "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 740a-XII



"ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1993 йил 1 январдан этиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисмлари қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддат ичида:

давлат божи ставкаларини белгиласин;

Ҳукуматнинг, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

ушбу Қонуннинг қўлланилишини таъминловчи бошқа зарур меъёрий ҳужжатлар қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев