Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2008 й. 235-сон "Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.10.2008 й.
N 235
ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ ҲИСОБИНИ
ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.А.Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 443-модда.