Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2011 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2011 й.

N 35



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАВФЛИ

ЮКЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА

ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан ҳамда хавфли юкларни автомобиль транспортида ташишни ташкил этишга қўйиладиган талабларни белгилаш, ташиш жараёни қатнашчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини тартибга солиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида ташишга рухсат берилган хавфли юклар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ҳамда улар 2011 йил 1 апрелдан амалга киритилсин.

2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари талабларига идоравий қарашли ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя қилинишига доир зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 59-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 2-сон, 9-модда