Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2011 й. 119-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2011 й.

N 119



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН УЛГУРЖИ

ВА   ЧАКАНА   САВДО   ҚИЛИШНИ   ТАРТИБГА

СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА" 1999 ЙИЛ 19 МАРТДАГИ 125-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йиллар даврида Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва кўламларини кенгайтириш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича мезонлар ва баҳолаш тизимини белгилаш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 14-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки:

юридик шахслар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга ва ижтимоий соҳа муассасаларига, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилади;

юридик шахслар - истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чакана сотишни ўз фирма дўконлари, шу жумладан, ишлаб чиқариш жойида ташкил этилган ўз фирма дўконлари ёки ўзларига тегишли бўлган ёхуд белгиланган тартибда ижарага олинган турғун савдо шохобчалари орқали, фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 17-сон, 170-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 4-сон, 28-модда