Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.2011 й. ПҚ-1607-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2011 й.

N ПҚ-1607



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


1. Бир-бирига мос келувчи миллий телетиббиёт тизимларини яратишда ва уларни янада ривожлантириш ҳамда фойдаланишда МДҲда қатнашувчи давлатлар ҳамкорлиги тўғрисида 2010 йил 19 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Битимни амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани ва Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тайинлангани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришномани йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 346-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 йил, 8-сон, 227-модда