Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.1996 й. 95-сон "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.1996 й.

N 95



ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН

НАЗОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ташқи савдо операцияларининг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан амалий назоратни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон республика валюта биржаси ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи савдо контрактлари устидан назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш валюта назорати органлари ва ваколатли банклар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларига:

ташқи савдо контрактлари устидан назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш бўйича ихтисослаштирилган бўлинмалар ташкил этиш;

аванс тўловлари тузилган импорт контрактларига мувофиқ ўтказилсин.

5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўзинвестлойиҳа" инжиниринг компанияси билан биргаликда лойиҳалаш ва тадқиқот ташкилотлари базасида етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда бир ой муддатда импорт технологиялар, машина ва ускуналарни харид қилишда энг мақбул вариантларни танлаш юзасидан маслаҳат бериш ва хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тегишли маълумотлар банкига эга бўлган тармоқ ва тармоқлараро мустақил консалтинг фирмалари тармоғини ташкил этсин.

Адлия вазирлиги "Ўзинвестлойиҳа" компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда ихтисослаштирилган консалтинг фирмалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

9. Белгилаб қўйилсинки, импорт контрактлар (шартномалар)ини тузишда импорт қилувчилар маҳсулотлар белгиланган тартибда аккредитация қилинган органлар томонидан мувофиқлик сертификациясидан (мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар учун) мажбурий тартибда ўтказилишини назарда тутишлари керак.

Резидентларга импорт контрактлар (шартномалар)ини тузишда уларнинг шартларида товарларни жўнатишдан олдин текширишни, мажбурий мувофиқлик сертификациясидан ўтказишни назарда тутиш тавсия қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўздавстандарт" маркази ва Давлат солиқ қўмитаси импорт товарларни жунатишдан олдин текшириш тизимини ташкил этишга оид таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов