Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.1993 й. 423-сон "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.1993 й.

N 423



ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ДАВЛАТ БОЖЛАРИ,

ЙИFИМЛАР ҲАМДА СОЛИҚ БЎЛМАГАН БОШҚА

ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий валютада солиқ бўлмаган давлат тўловларини олиш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида" 1993 йил 31 июлдаги Фармонига мувофиқ, ҳамда хорижий валютада давлат божлари, йиғимлар ва солиқ, бўлмаган бошқа тўловларни ундиришни тартибга солиш ва валюта тушумларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

хорижий валютада давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага* мувофиқ;

бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг тарифлари 2-иловага* мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифлари 3-иловага* мувофиқ


2. Белгилаб қўйилсинки:

бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тарифлари миқдорлари 1993 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилади;

бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ, бўлмаган бошқа тўловлар тарифлари, шунингдек, амалдагиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Молия вазирлигининг манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликдаги таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, банклар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ундириладиган хорижий валютадаги божлар, йиғимлар ва солиқ, бўлмаган бошқа тўловлардан тушумлар хорижий валютада олинадиган тушумга солинадиган солиқ базасига киритилмайди.

4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, банклар ҳамда хўжалик бошқаруви органлари бир ой муддатда ўзлари қабул қилган меъёрий актларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг айрим бандлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Ў.Т. Султонов зиммасига юклатилсин



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.