Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармонига шарҳ

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИ

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ ЎН ЙИЛЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН АМНИСТИЯ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИГА

ШАРҲ


Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Мустақиллик кунини байрам қилиш арафасида илгари содир этган жиноятлари учун жазога маҳкум этилиб, кейинчалик ўз айбига иқрор, қилмишларидан эса астойдил пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган шахсларга нисбатан амнистия эълон қилиш анъанага айланди.

Истиқлолнинг 10 йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан амнистияга тушадиган маҳкумлар доираси сезиларли даражада кенгайди. Фармон турли жиноятга қўл уриб, жазога маҳкум этилган 50 мингдан ортиқ фуқарони қамраб олади. Озодликдан маҳрум этиш жойларидан 25 мингдан ортиқ маҳкум озод қилинади. Улар орасида унча оғир бўлмаган жиноятларга қўл урган ҳамда эҳтиётсизлик туфайли жиноят содир этганлар, аёллар, вояга етмаганлар ва кексалар кўпчиликни ташкил қилади.

Ҳозир озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган аёлларнинг 70 фоиздан кўпроғи энди ўз оилаларига қайтади. Жазо ўташ жойларидан вояга етмаган ёшида жиноятга қўл урганларнинг қарийб 85 фоизи, шунингдек, ногирон ёки жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир хасталикка чалинган шахсларнинг ярмидан кўпроғи озодликка чиқарилади. Мазкур Фармонга мувофиқ аёллар, вояга етмаганлар ва ногиронларга нисбатан олиб борилаётган барча тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар, баъзи жиноятлар юзасидан олиб борилаётган ишларни истисно қилган ҳолда, тугатилади.

Фармонга асосан жазодан озод қилинмайдиган маҳкумларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари сезиларли даражада қисқартирилади. Бу чора ушбу тоифадаги шахсларнинг тўртдан уч қисмини қамраб олади.

Амнистия тўғрисидаги Фармон ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини, энг аввало, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш борасидаги ишлар янада кенгайтирилаётганлигининг я??ол далили, жамият ва давлатимизнинг юксак даражадаги инсонпарварлиги намунасидир.