Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи ишлар вазирининг 13.12.2013 й. 1636-сон "Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.12.2013 й. 2539-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.2013 й.

N 2539




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

13.12.2013 й.

N 1636


БУЙРУҒИ



Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон

Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари

ўтказадиган  тадбирлар  вақтида  Ўзбекистон

Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро

этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида



"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда) 10-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ташқи ишлар вазири                                                                   А. Камилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 678-модда