Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 13-сон, Халқ таълими вазирлигининг 62-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 33-қ/қ-сон “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 25.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 30.12.2014 й. 2645-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2014 й.

N 2645

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.12.2014 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.12.2014 й.

N 62


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.12.2014 й.

N 33-қ/қ


ҚАРОРИ



Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга

соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2014 йил 15 декабрдан бошлаб мазкур қарорга иловада кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2014 йил 29 сентябрдаги 9/й, 54 ва 23-ққ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2619, 2014 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 513-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Ваҳабов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

     

А. Абдухакимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 645-модда