Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.1999 й. 357-сон "Насос станциялари каскадига эга бўлган Қарши магистрал каналидан фойдаланишнинг пухталигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.07.1999 й.
N 357
НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ КАСКАДИГА
ЭГА БЎЛГАН ҚАРШИ МАГИСТРАЛ КАНАЛИДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ПУХТАЛИГИНИ ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Қарши магистрал каналидан ва насос станциялари каскадидан узоқ вақт нормативдагидан ортиқча фойдаланиш натижасида гидромеханик ва электр-куч асбоб-ускуналарининг, 1-6-насос станциялари босим қувурларининг техникавий ҳолати қўйилаётган талабларга жавоб бермаяпти ва улардан лойиҳадаги режим бўйича фойдаланиш имконияти бўлмаяпти.
Қашқадарё вилоятининг суғориладиган ерларини сув билан кафолатли таъминлаш, насос станцияларининг лойиҳадаги режим бўйича ишлашини тиклаш ва насос станциялари каскадига эга бўлган Қарши магистрал каналидан фойдаланишнинг пухталигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлигининг насос станциялари каскадини ҳамда Қарши магистрал каналининг айрим участкаларини иловага мувофиқ ҳажмларда реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича долзарб ишларни бажариш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
мазкур иловада назарда тутилган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг босқичма-босқич тайёрланишини;
"Ўзсувқурилиш" концерни, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тасдиқланган инвестиция дастурлари доирасида белгиланган топшириқларнинг қатъий бажарилишини;
Қарши магистрал канали объектларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун зарур асбоб-ускуналар, техника воситаларининг тендер асосида сотиб олинишини таъминласин.
2. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 2000-2005 йиллар даври учун ҳар йилги инвестиция дастурларини шакллантиришда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига иловада кўрсатилган объектлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Қарши магистрал канали насос станцияларининг ёрдамчи станцияларини ва электр қуввати узатиш линияларини текширишдан ўтказсин ҳамда уларнинг рўйхатини тузсин ва уларни Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги балансига босқичма-босқич бериш муддатларини белгиласин.
Белгилансинки, бериладиган асосий фондлар қиймати Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг устав жамғармасини кўпайтиришга йўналтирилади ва даромад (фойда) солиғи ундириш объекти ҳисобланмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси Қарши магистрал канали объектларини қўриқлашни кучайтириш тадбирларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Туркманистоннинг тегишли идоралари билан, барқарор сув олинишини таъминлаш учун, Қарши магистрал каналининг бош участкасида насос станцияси қуриш тўғрисидаги масалани ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги берилаётган сув таннархини қисқартиришга ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар кўрсинлар, бунда сувдан фойдаланиш интизомини кучайтиришга ва сув ресурсларининг самарасиз исроф бўлишини камайтиришга алоҳида эътибор берсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1999 йил 21 июлдаги
357-сон қарорига
ИЛОВА
Қарши магистрал канали объектларини
реконструкция қилиш ва техника билан
қайта жиҳозлаш бўйича топшириқ
Т/р |
Тадбирлар номи ва иш турлари |
Ўлчов бирлиги |
Умумий ҳажми |
Йиллар бўйича тақсимланиши |
|||||
2000 |
2001 |
2002 |
2003 |
2004 |
2005 |
||||
1. |
Сув олиш районида ўзанни тўғриловчи ва қирғоқни ҳимоя қилувчи иншоотлар қурилиши |
км. |
21 |
7 |
7 |
7 |
- |
- |
- |
2. |
Амударёдан бош сув олиш жойида ресурсини ишлаб тугатган ер снарядларини алмаштириш |
дона |
10 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
- |
3. |
ВДС 375/130-24 двигателлар қўзғатгичини тиристорли қўзғаткичларга алмаштириш |
дона |
34 |
18 |
16 |
- |
- |
- |
- |
4. |
Ресурсини ишлаб тугатган насос агрегатларни (двигатель, насос, тўғрилагич аппарат, затвор, клапан ва бошқалар) алмаштириш |
компл. |
36 |
6 |
6 |
6 |
6 |
6 |
6 |
5. |
Коммутация аппаратларининг захира комплектини олиш |
компл. |
6 |
6 |
- |
- |
- |
- |
- |
6. |
Ресурсини ишлаб тугатган куч электротехника асбоб-ускуналарини алмаштириш |
секция |
24 |
6 |
6 |
6 |
6 |
- |
- |
7. |
Босим сув қувурлари иш қобилиятини тиклаш |
п.м. |
3600 |
900 |
900 |
900 |
900 |
- |
- |
8. |
Каналнинг бузилган участкасини тиклаш |
км. |
8 |
2 |
3 |
3 |
- |
- |
- |
9. |
Насос станциялари ва иншоотларни автоматлаштириш ва телемеханизациялаш |
объект |
10 |
1 |
2 |
2 |
2 |
2 |
1 |
10. |
Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасини зарур техника билан жиҳозлаш |
авто- кранлар авто- тран- спорт |
6 10 |
1 2 |
2 3 |
2 3 |
1 2 |
- - |
- - |
11. |
Агрегатларни совутиш учун сув берувчи объектларни реконструкция қилиш |
объект |
6 |
2 |
2 |
2 |
- |
- |
- |